1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


ВСҲ бўйича навбатчиликни қабул қилаётган ходим қуйида-



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

ВСҲ бўйича навбатчиликни қабул қилаётган ходим қуйида-
гиларга мажбур: 
– гумон қилинувчи ва айбланувчиларнинг ВСҲда сақланишига 
асос бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирил-
ганини текшириш, ВСҲ бўйича навбатчиликни қабул қилиш ва топ-
шириш дафтарида имзо чекиб, камераларнинг калитлари, кишанлар, 
бошқа махсус ва техник воситаларни, хизмат ҳужжатлари ва бланк-
лар, шунингдек, камераларда сақланиши тақиқланган, гумон қили-
нувчи ва айбланувчилардан олиб қўйилган буюм, нарса ва бойлик-
ларни қабул қилиш; 
– алмашаётган навбатчи билан бирга ВСҲ хоналарини синчиклаб 
кўздан кечириш, алоқа ва сигнализация воситаларининг созлигига 
ишонч ҳосил қилиш, камераларни тинтув қилиш, гумон қилинувчи ва 
айбланувчиларнинг борлигини ҳисоблар ва ҳужжатлар бўйича текши-
риш, улар билан сўров, шахсий тинтув ўтказиш, буюмларни кўздан 
кечириш; 
– (камерада санузеллар бўлмаганида) гумон қилинувчи ва айбла-
нувчиларни навбатчиликка тушаётган ва алмашаётган нарядлар қўриқ-
чилигида ҳожатга камерама-камерадан олиб чиқиш, камераларда 


186 
сақланаётган шахсларнинг ВСҲ бўйича навбатчиликни қабул қилиш 
ва топшириш вақтида ортиқча ҳаракатлар қилишларига йўл қўймаслик; 
– алмашаётган навбатчи билан ВСҲ бошлиғи ёки ички ишлар 
органининг бошлиғига (ёки унинг хизмат бўйича ўринбосарига) 
навбатчиликни қабул қилиш (топшириш) ҳақида, бунда аниқланган 
камчиликлар ва уларни бартараф этиш борасида кўрилган чора-
тадбирлар тўғрисида ахборот бериш, буни навбатчиликни қабул 
қилиш ва топшириш дафтарида қайд этиш. 
ВСҲ бўйича навбатчи (навбатчининг ёрдамчиси) қуйидагиларни 
бажариши шарт: 
– пост соқчиларини шахсан алмаштириш; навбатчи наряднинг 
хизмат ўташини, пост соқчиларининг, маҳбусларни олиб чиқувчилар-
нинг ўз вазифаларини билишларини, уларнинг экипировкасини 
кундузи камида 3-4 марта, тунда камида 5-6 марта текшириш; нарядга 
қаттиқ кузатиш керак бўлган шахслар ҳақида хабар бериш, ВСҲ 
ускуналари, алоқа ва ёритиш воситаларининг созлиги ҳамда ишлаши-
ни кузатиб туриш; 
– гумон қилинувчилар ва айбланувчиларни камералардан олиб 
чиқиш ҳақида қарор қабул қилиш; улар камералардан олиб чиқи-
лаётган ҳар қандай ҳолатда ҳозир бўлиш; камераларнинг эшикларини 
шахсан очиш; калитларни доимо ёнида олиб юриш;
– гумон қилинувчи ва айбланувчиларни шахсий тинтув қилишни, 
уларга тегишли буюмларни кўздан кечириш ёки камераларни тинтув 
қилиш ишларини ташкил қилиш; қочишга тайёргарлик кўрилаётгани 
ҳақидаги ҳар бир ахборотни текшириш, бунда фойдаланиш мумкин 
бўлган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш учун чоралар кўриш; 
гумон қилинувчи ва айбланувчиларнинг қўриқланишини кучайтириш;
– гумон қилинувчи ва айбланувчиларни қабул қилиш, камера-
ларга жойлаштириш, шунингдек, ВСҲдан озод қилиш ёки жўнатиш; 
ВСҲда сақланаётган шахсларни ҳисобга олиш дафтарида уларнинг 
келишлари ва кетишларини қайд этиш; гумон қилинувчи ва айбла-
нувчиларнинг шахсий ишларини (шахсий иш муқоваси, анкета, 
дактилоскопик карта) ва уларнинг ВСҲда сақланиши билан боғлиқ 
бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш; ВСҲ бошлиғига гумон қили-
нувчи ва айбланувчиларнинг сақланиш муддатлари тугаши ҳақида 
олдиндан хабар бериш. 
ВСҲлари ва конвой бўлинмаларининг асосий вазифалари жиноят 
содир этишда гумон қилинаётган ҳамда айбланаётган шахсларни 
қўриқлаш ва конвой қилишдан иборат. 


187 
Мазкур 
шахсларни
 
қўриқлашнинг мақсади
– уларнинг тергов ва 
суддан яширинишига, ашёвий далилларни яширишига имкон бермас-
лик, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга ёки жиноий фаолият 
билан шуғулланишни давом эттиришга тўсқинлик қилиш, шунингдек, 
ҳукм ижросини таъминлаш мақсадида уларнинг ишончли даражада 
ажратилиши ва доимий кузатилишини таъминлашга қаратилган чора-
тадбирларни ўтказиш. Бунда уларнинг жамиятдан ажратилиши икки 
томонлама, яъни ҳар қандай ахборотни гумон қилинувчи (айбла-
нувчи) ВСҲдан ташқарига назоратсиз узатиши ёки у ердан олишига 
йўл қўймасликдан иборат бўлиши керак. 
Конвой қилиш
 
ушбу шахс-
ларнинг қамоқда сақлаш жойларининг ҳудуди бўйлаб кўчиб юриш-
лари чоғида уларнинг ишончли қўриқланиши ёхуд белгиланган жойга 
етказиб борилишидир. 
Ушбу бўлинмалар фаолиятининг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон 
Республикасининг Конституцияси, қонунлари, қонуности норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг идора-
вий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, мазкур шахсларни сақлаш, қўриқ-
лаш ва конвой қилиш бўйича йўриқнома, ВСҲнинг ички кун тартиби 
қоидалари ташкил этади.
Жиноят содир этишда гумон қилинувчи ва айбланувчиларнинг 
ВСҲда сақланиши 
қонунийлик, инсонпарварлик ва инсон қадр-қим-
матини ҳурмат қилиш принциплари
асосида амалга оширилиши 
керак. Амалдаги жиноят-процессуал қонунларга мувофиқ, жиноят 
содир этишда гумон қилинаётган шахсларнинг ВСҲда сақланиш муд-
дати 
уч сутка
дан ошмаслиги лозим. Жиноят содир этишда айблана-
ётганларни сақлаш муддати қонун ҳужжатларида белгиланади. 
ВСҲда, гумон қилинувчи ва айбланувчилардан ташқари, тергов 
ҳибсхоналаридан тергов ҳаракатларини ўтказиш учун ёки суд муҳокама-
сига келтирилган ҳамда масофа узоқлиги сабабли бу шахсларни ҳар 
куни тергов ҳибсхоналарига қайтариб олиб бориш имкони бўлмагани 
учун кўчирилган маҳкумлар ҳам сақланиши мумкин. Аммо мазкур 
ҳаракатларни бажариш ва суд процесси ўтказиш вақти, бир ой 
давомида 
ўн суткадан кўп бўлмаган вақт
давом этиши мумкин. 
Жиноятларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш, уларга чек қўйиш 
ва уларни очиш мақсадларида, шунингдек, уларни тайёрлаган, содир 
этган ёки этаётган шахсларни; суриштирув, тергов органлари ва суд-
дан яшириниб юрган; бедарак йўқолган; жиноий жазони ўташдан 
бўйин товлаётган шахсларни аниқлаш учун ВСҲда оператив қидирув 
тадбирлари ўтказилади. 


188 
ВСҲга шахслар сутканинг исталган вақтида қабул қилинади. 
ВСҲга жойлаштириш учун асослар бор-йўқлигини текшириш билан 
бирга, бу ерга етказиб келинган шахсдан ўзини қандай ҳис этаётган-
лигини, шикоят ва илтимосларнинг бор-йўқлигини сўраш, у ҳақдаги 
маълумотларга аниқлик киритиш ва бундай сўров натижаларини 
махсус журналда қайд этиш зарур. Бундан ташқари, бу ерга олиб 
келинган барча шахслар ВСҲда сақланаётганлар ҳисобга олинадиган 
дафтарда қайд этилади. 
Соғлиғининг ёмонлигидан шикоят қилаётган ёки касаллик, 
баданга шикаст етганлиги, лат ейиш аломатлари аниқ кўриниб турган 
шахслар фақатгина шифокор уларни ВСҲда сақлаш мумкинлиги 
ҳақидаги хулоса берганидан кейин қабул қилиниши мумкин. Агар 
тиббиёт ходимларининг хулосасига кўра, олиб келинган шахслар 
ВСҲда сақланишлари мумкин бўлмаса, улар соғлиқни сақлаш орган-
ларининг муассасаларига даволаниш учун юбориладилар. Бундай 
шахслар касалхонага ётқизилган тақдирда, ички ишлар органлари 
уларнинг ишончли қўриқланишини таъминлашлари шарт. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish