182
Амалдаги қонунларга мувофиқ, ички ишлар органлари фаолияти-
нинг мазкур йўналишини амалга ошириш мақсадида
жиноят содир
этганликда гумон қилинаётган айбланувчи шахслар учун вақтинча
сақланадиган ҳибсхоналар ва конвой бўлинмалари ташкил қилинган.
Ушбу бўлинмалар ишини умумий ташкил қилиш вазифаси
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат
тартибини сақлаш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республика-
си ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ва
ИИОларининг транс-
портда жамоат тартибини сақлаш хизматлари тизимлари йўналиш
аппаратлари зиммасига юклатилган. Ушбу бўлинмалар фаолиятини
бевосита ташкил қилиш билан ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат
тартибини сақлаш бош бошқармаси ҳамда жойлардаги Патруль-пост
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари таркибига
кирувчи махсус муассасалар фаолиятини ташкил қилувчи бўлим ва
бўлинмалар шуғулланади. Шаҳар,
туман ички ишлар органлари
таркибида ҳам тегишли таркибий тузилмалар (бўлинма, гуруҳлар)
ташкил қилинади ёки ходимлар орасидан ушбу вазифани бажариш
учун масъул бириктирилади.
Жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ва айбланувчи шахс-
лар учун вақтинча сақланадиган ҳибсхоналар Ўзбекистон Республи-
каси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан тузилади.
Ички ишлар органларига хизмат кўрсатувчи вақтинча сақлаш
ҳибсхоналари сони ва турларига кўра ИИВ, ИИББ, ИИОФМБ, транс-
портда жамоат тартибини сақлаш хизматлари қошида тузилади ҳамда
умумшаҳар, туманлараро ва умумий (ягона) турларга бўлинади. Бунда:
–
умумшаҳар ВСҲлар
туманларга бўлинган шаҳарларда
ташкил
этилади ва тегишли шаҳар, туман ички ишлар органларига хизмат
кўрсатиш учун мўлжалланади;
–
туманлараро ВСҲлар
бир-бирига яқин жойлашган икки ёки
ундан ортиқ ички ишлар органларига хизмат кўрсатади;
–
якка ВСҲлар
алоҳида шаҳар, туман, йўналиш ички ишлар
органига хизмат кўрсатиш учун ташкил қилинади.
Ички ишлар органларининг ВСҲлари ва конвой бўлинмалари
республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Мазкур бўлин-
маларга қўшимча молиявий ва моддий-техникавий таъминот Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, маҳаллий
бюджет маблағлари ҳисобидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Катта ВСҲларда (суткасига ўртача 25-100 киши келиб-кетадиган)
гумон қилинувчилар ва айбланувчилар сақланишини таъминлаш учун
183
бошлиқлар, уларнинг оператив иш бўйича ўринбосарлари,
штатдаги
навбатчилар ва бошқа ходимлар лавозимлари жорий этилади. Бошқа
ВСҲларда бу функцияни ВСҲ бошлиғи ва ички ишлар органи бўйича
навбатчи бажаради.
Гумон қилинувчилар ва айбланувчиларни қўриқлаш учун ВСҲ
бўйича навбатчи, навбатчининг ёрдамчиси, қўриқлаш-конвой хизмати-
нинг милиционерлари (пост соқчилари ва уларни тарқатувчилар)
тайинланадилар. Наряд таркибини ВСҲ бошлиғи белгилайди.
Постлар сони ва тури, уларнинг жойлаштирилиши ва сақланаёт-
ганларни олиб чиқувчилар сони ВСҲ бошлиғи тузадиган ва ички иш-
лар органининг бошлиғи тасдиқлайдиган
пост табели
да белгиланади.
Ички постлар
– камералар олдида, сайр ҳовлисида,
ташқи пост-
лар
– ВСҲни қўриқлаш учун ташқаридан қўйилади.
Маҳбусларни олиб чиқувчилар гумон қилинувчи ва айбланув-
чиларни камералардан олиб чиқиш ва ВСҲ ҳудудида уларнинг
ҳаракатланиши чоғида қўриқлаш учун тайинланадилар. Вақтинчалик
постларда маҳбусларни олиб чиқувчилар ва пост соқчисининг вазифа-
лари ВСҲ бўйича навбатчи ёки ички ишлар органи бўйича ёрдамчи-
нинг зиммасига юклатилиши мумкин.
Ички постлардаги пост соқчилари ва маҳбусларни олиб чиқув-
чилар хизматни қуролсиз ўтайдилар. Ташқи постдаги ВСҲни қўриқ-
ловчи пост соқчиси табель қуроли ёки автомат билан қуролланти-
рилади.
ВСҲ бўйича навбатчи (навбатчининг ёрдамчиси) гумон қилинув-
чи ва айбланувчиларни қўриқлайдиган нарядга оператив раҳбарлик
қилади, ВСҲ бошлиғига бўйсунади, уларнинг сақланиши учун белги-
ланган тартиб таъминланиши, наряднинг ўз вазифаларини бажариши
учун масъул ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: