1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш ва



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш ва 
сақлаш тартиби. 
Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабул-
хоналарда сақланади ва «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғриси-
да»ги Қонуннинг 20-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда умумий 
камераларга ёки бир кишилик камераларга жойлаштирилади. 
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни камераларда алоҳида-
алоҳида жойлаштириш уларнинг шахси ва психологик жиҳатдан мос-


179 
лиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Чекувчилар, қоида 
тариқасида, чекмайдиганлардан алоҳида жойлаштирилади. 
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш чоғида эркак-
ларнинг аёллардан алоҳида жойлаштирилиши таъминланиши шарт. 
Қуйидагилар маъмурий қамоққа олинган бошқа шахслардан 
алоҳида жойлаштирилади: 
– чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар; 
– юқумли касалликларга чалинган беморлар ёки тиббий кузатувга 
муҳтож бўлган шахслар; 
– собиқ судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 
собиқ ходимлари, собиқ адвокатлар;
– ҳаёти ва соғлиғининг хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари-
дан келиб чиққан ҳолда айрим шахслар. 
Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимларининг ҳуқуқлари. 
Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари ўз ваколатлари доира-
сида қуйидаги ҳуқуқларга эга: 

адвокатлар, қариндошлар ва бошқа шахсларнинг маъмурий 
қамоққа олинган шахслар билан учрашиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат-
ларини текшириш; 

махсус қабулхонада кириш-чиқиш режимини ва объектнинг 
ички режимини таъминлаш чораларини кўриш, назорат ва текширув-
нинг техник воситаларини қўллаш, махсус қабулхона ҳудудига кириб 
келаётган ва ундан чиқиб кетаётган транспорт воситаларини кўздан 
кечириш; 

маъмурий қамоққа олинган шахсларни шахсий кўрикдан 
ўтказиш, уларнинг бармоқ изларини рўйхатга олиш ва ушбу шахслар-
ни фотосуратга олиш, уларда мавжуд бўлган ҳужжатлар, пул маблағ-
лари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёларни кўздан 
кечириш;

маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан олинадиган ва 
жўнатиладиган почта жўнатмаларини ва йўқловларни кўздан кечириш; 

маъмурий қамоққа олинган шахслардан сақлаш, тарқатиш, 
истеъмол қилиш ва фойдаланиш тақиқланган ҳужжатларни, пул 
маблағларини, қимматбаҳо буюмларни, нарсаларни ҳамда бошқа 
ашёларни олиб қўйиш; 

маъмурий қамоққа олинган шахслардан ва махсус қабулхона 
ҳудудида турган бошқа шахслардан махсус қабулхона маъмурияти ва 
ходимлари томонидан хизмат мажбуриятлари бажарилишига тўсқин-
лик қилувчи ҳаракатларни дарҳол тўхтатишни талаб қилиш, ушбу 


180 
ҳаракатларга барҳам бериш, уларни бартараф этиш ва айбдорларни 
қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш юзасидан зарур чоралар 
кўриш; 

маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ёзма розилиги билан 
уларни ҳақ тўланадиган меҳнатга, шунингдек, махсус қабулхона хона-
ларида санитария-гигиена, маиший шароитларни яхшилаш, ички иш-
лар органи ёки махсус қабулхона ҳудудини ободонлаштириш билан 
боғлиқ бўлган, ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга жалб этиш; 

маъмурий қамоққа олинган шахсларга нисбатан қонун ҳужжат-
ларига мувофиқ жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни, 
рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш.
Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари қонун ҳужжат-
ларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish