1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

 
ушлаб 
туриш учун асос
 
ҳисобланади: 
– суднинг шахсни қамоққа олиш ҳақидаги ҳукми ёки ажрими;
– терговни ёки суриштирувни амалга ошираётган шахснинг 
прокурор санкцияси олинган ушбу эҳтиёт чорасини танлаш тўғриси-
даги қарори; 
– терговни ёхуд суриштирувни амалга ошираётган шахс тузган 
ҳамда ички ишлар органининг бошлиғи ёки унинг ўринбосари 
тасдиқлаган жиноий-процессуал ушлаб туриш тўғрисидаги баённома;
– маъмурий ишлар бўйича судьянинг маъмурий қамоққа олиш 
тўғрисидаги қарори;
– амалдаги қонунларда назарда тутилган қамоққа олиш ҳақидаги 
бошқа ҳужжатлар.
Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига қабул қилиш учун асос бўлган 
ҳужжат тегишли мансабдор шахс томонидан имзоланган ва қонунда 


170 
назарда тутилган ҳолларда гербли муҳр билан тасдиқланган бўлиши 
керак. Бошқа ҳеч бир ҳужжат, шунингдек, телефонда ва оғзаки берил-
ган кўрсатмалар шахсни вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлашти-
ришга асос бўла олмайди. 
Ички ишлар органларида махсус қабул қилиш масканлари бўлма-
ган тақдирда, қонунда белгиланган тартибда вақтинча сақлаш ҳибс-
хоналарида маъмурий қамоққа олинган шахслар ҳам сақланиши мумкин. 
Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ички ишлар органлари тизими-
даги бошқа махсус муассасаларга қараганда бажарадиган вазифалари 
кўламининг кенглиги ва муҳим ўрин тутишини инобатга олиб, 
дарсликнинг кейинги параграфида ушбу муассасаларнинг фаолияти 
хусусида батафсил тўхталиб ўтамиз. 

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реаби-
литация қилиш марказлари. 
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган 
шахсларни реабилитация қилиш
 
маркази муайян яшаш жойига эга 
бўлмаган шахсларни уларнинг шахси аниқлангунгача маъмурий суд-
нинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга сақлаб 
туриш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ички ишлар орган-
лари тизимидаги давлат муассасаси ҳисобланади.
Мазкур муассасалар фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазир-
лар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги қарори билан тасдиқлан-
ган «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган 
шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисида»ги низомига 
асосан амалга оширади.
Реабилитация марказларида муайян яшаш жойига эга бўлмаган 
шахсларни сақлаш бўйича реабилитация марказларининг ички режими-
га мувофиқ қуйидаги махсус шарт-шароитлар таъминланади: 

реабилитация марказларида сақланаётган шахсларнинг хавф-
сизлигини таъминлаш ва уларни ташқи салбий таъсирлардан ҳимоя 
қилиш; 

реабилитация марказлари ҳудудига бегона шахсларнинг эркин 
киришини ҳамда бу ерда сақланаётган шахсларнинг марказ ҳудуди-
дан эркин чиқишини чеклаш; 

реабилитация марказларида сақланаётган шахсларни доимий 
ва узлуксиз назорат қилиш, шахсий кўрикдан ўтказиш, уларнинг 
буюмлари, олаётган ва юбораётган почта жўнатмалари ҳамда йўқлов-
ларини кўздан кечириш. 
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация 
қилиш
 
марказларининг асосий вазифалари этиб: а) муайян яшаш 


171 
жойига эга бўлмаган шахсларни сақлаш ва уларнинг шахсини аниқ-
лаш; б) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар билан профилак-
тика тадбирларини амалга ошириш; в) муайян яшаш жойига эга бўл-
маган шахсларни реабилитация қилиш белгиланган.
Мазкур вазифаларга мувофиқ реабилитация марказлари қуйидаги 
функцияларни амалга оширади: 
а) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни сақлаш ва 
уларнинг шахсини аниқлаш бўйича:

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни кеча-кундуз 
қабул қилиш ва рўйхатга олиш; 

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни уларнинг шахсини 
ва психологик жиҳатдан мослигини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш; 

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек 
уларга юкланган мажбуриятларни бажаришини ташкил этиш;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган ҳар бир шахснинг давлат 
органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ички 
ишлар органларининг тегишли соҳавий хизматлари орқали шахсини 
аниқлаш мақсадида уларни белгиланган тартибда текширувдан ўтказиш. 
б) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар билан профилак-
тика тадбирларини амалга ошириш бўйича: 

ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга 
мойил бўлган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга жамият-
да қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдириш;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқбузарлик-
лар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишига имкон 
берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бу ҳақида 
тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларни хабардор қилиш; 

доимий яшаш жойларига юборилиши лозим бўлган ғайри-
ижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 
чет эл фуқаролари ҳақида тегишли давлат органлари ва ташкилот-
ларни белгиланган тартибда хабардор қилиш. 
в) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация 
қилиш бўйича: 

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун санитария 
қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига ҳамда 
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб берадиган моддий-маиший 
шароитлар яратиш; 


172 

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни белгиланган 
нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга психологик ёрдам 
кўрсатиш, яъни уларнинг психофизиологик мойилликлари, қобилият-
лари, қизиқишлари ва бошқа ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда ижти-
моий мослашув чора-тадбирларини амалга ошириш; 

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари, бандлик ва меҳнат муносабатлари 
органлари билан ҳамкорликда ижтимоий фойдали меҳнат билан 
шуғулланмаётган ва реабилитация марказларига жойлаштирилган 
меҳнатга лаёқатли муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни 
ишга жойлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни тиббий кўрикдан 
ўтказиш, стационар шароитларда ёрдам кўрсатишга муҳтож деб топил-
ган шахсларни белгиланган тартибда соғлиқни сақлаш органлари 
тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига юбориш; 

қаровсиз қолган кексалар ва ногиронларни қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда «Саховат» кексалар ва ногиронлар учун 
интернат уйларига, руҳий касалликка чалинган ногиронларни 
«Мурувват» ногиронлар учун интернат уйларига, касалларни даво-
лаш муассасаларига жойлаштириш чора-тадбирларини кўриш;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг шахси аниқ-
лангандан сўнг уларни доимий ёки вақтинча яшаш жойларига юбориш 
чораларини кўриш.
Реабилитация марказлари ўз зиммасига юкланган вазифалар ва 
функциялар самарали бажарилиши учун жавоб беради. 
Реабилитация марказлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар 
вазири томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугати-
лади. Мазкур марказлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар 
марказларида ҳамда Тошкент шаҳрида, шунингдек зарурат бўлганда 
аҳоли зич жойлашган бошқа ҳудудларда ташкил этилади. 
Реабилитация марказлари тегишлича Қорақалпоғистон Республи-
каси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош 
бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Патруль-
пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаларига бўйсунади. 
Реабилитация марказларига келтирилган муайян яшаш жойига 
эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш, сақлаш, 
текшириш ва реабилитация қилиш тартиби, уларнинг ҳуқуқлари ва 
мажбуриятлари, шунингдек, уларнинг моддий-маиший ва тиббий 


173 
таъминоти ҳамда уларни доимий яшаш жойларига жўнатиш тартиб-
лари юқорида кўрсатилган низомда белгиланган.
Реабилитация марказига белгиланган тартибда Қорақалпоғистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар 
бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан 
тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади ва ваколатлари доирасида 
қуйидагилар учун масъул: 

марказга раҳбарлик қилади, ваколати доирасига кирувчи 
масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда марказ зиммасига 
юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан 
жавоб беради; 

марказ ходимлари ўртасида функционал вазифаларни тақсим-
лайди, зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилиши усти-
дан назоратни амалга оширади, марказда сақланаётган шахсларнинг 
кун тартибини тасдиқлайди; 

марказнинг иш режаларини тасдиқлайди; 

марказ ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради 
ва кўрсатмалар беради; 

кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, бошқа лавозимга ўтказиш, 
шунингдек уларни рағбатлантириш ва уларга интизомий жазоларни 
қўллаш ҳақидаги таклифларни тегишлича Ўзбекистон Республикаси 
Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар 
вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоят-
лар ички ишлар бошқармаларига белгиланган тартибда тақдим этади; 

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга 
оширади. 
Реабилитация маркази бошлиғи йўқлигида унинг ваколатлари 
реабилитация маркази бошлиғининг ўринбосари томонидан амалга 
оширилади. Маркази бошлиғининг ўринбосари белгиланган тартибда 
тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, 
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички 
ишлар бошқармалари томонидан тайинланади.
Марказ бошлиғининг ўринбосари ўз ваколатлари доирасида: 

реабилитация маркази ходимлари фаолиятини бевосита назорат 
қилади ва уларнинг касбий тайёргарлигини ошириш ҳамда хизмат 
интизомига риоя этишларини ташкил этиш юзасидан реабилитация 
маркази бошлиғига таклифлар киритади; 

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари, бандлик ва меҳнат муносабатлари, 


174 
соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда реабилитация маркази-
да сақланаётган шахсларнинг реабилитация қилиниши учун жавоб 
беради; 

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича реа-
билитация маркази ходимларининг хатти-ҳаракатларининг қонуний-
лиги, шунингдек ходимлар томонидан қонун бузилишининг ҳар бир 
аниқланган ҳолати юзасидан белгиланган тартибда текширувлар 
ўтказилишини таъминлайди; 

реабилитация марказида махфийлик тартиботига риоя этилиши, 
шу жумладан, ахборотларни техник ҳимоялаш тадбирларини ташкил 
этади; 

реабилитация маркази фаолияти бўйича ахборот-таҳлилий ва 
ҳисобот маълумотларини тайёрлайди ва бевосита тегишлича Қора-
қалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар 
ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқарма-
ларига белгиланган тартибда тақдим этади. 


Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish