1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Сақлаш режими.
ВСҲларнинг самарали ишлашига имкон берув-
чи муҳим восита жиноят содир этишда гумон қилинувчи ва айб-
ланувчининг сақланиш режими бўлиб, у қуйидагилар билан таъ-
минланади: 
– ВСҲга жойлаштирилган шахсларнинг ишончли равишда 
жамиятдан ажратилиши ва бир-биридан алоҳида сақланиши; 
– уларнинг ички кун тартибини бажаришларини доимий назорат 
қилиш; 
– зарур хавфсизлик чораларини кўриш; 
– ВСҲда сақланаётганларга рағбатлантириш ва жазо чораларини 
қўллаш. Бунда турли тоифалардаги шахсларга ҳар хил сақланиш 
тартиби белгиланишини назарда тутиш керак. Масалан, жиноят содир 
этишда гумон қилинувчи ва айбланувчиларнинг сақланиш шароити 
маъмурий қамоққа олинганлар сақланадиган тартибдан фарқ қилади. 
ВСҲга қабул қилинганлар қуйидаги тартибда жойлаштирилади: 


191 
– эркаклар аёллардан алоҳида (ўзи билан бирга икки ёшгача 
бўлган ёш боласи бор аёллар ВСҲга болалари билан қабул қилиниши 
мумкин. Болани онаси билан қабул қилишга туғилганлиги тўғриси-
даги гувоҳнома ёки боланинг аёлга тегишлилиги тўғрисидаги бошқа 
ҳужжатлар, агарда бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, ушбу жиноят 
ишини олиб бораётган суриштирув ёки тергов идораси томонидан 
тегишли қарор бўлган тақдирда қабул қилинади); 
– вояга етмаганлар катталардан алоҳида (айрим ҳолларда 
прокурорнинг розилиги олиниб, суднинг ажрими билан камерада 
вояга етмаганлар катталар билан бирга сақланишига рухсат этилади); 
– ўта хавфли рецидивистлар – бошқа шахслардан алоҳида; 
– суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг ёзма кўрсатмасига 
асосан бир жиноятни содир этишда гумонланиб ушланган шахслар 
бир-биридан алоҳида сақланади; 
– суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг ёзма кўрсатмаси 
билан бошқа асослар бўйича ҳам алоҳида сақланиши мумкин. 
Қамоққа олинган шахсларни қуйидаги ҳолларда ҳам алоҳида 
камераларда сақлаш мумкин: 
– жазони ижро этиш муассасасида сақланмаган шахслар муқад-
дам жазони ижро этиш муассасасида жазосини ўтаган шахслардан 
алоҳида; 
– оғир жиноятлар содир этганликда гумонланаётган ёки айбла-
наётган шахслар – қамоққа олинган бошқа шахслардан алоҳида; 
– ўта оғир, давлатга қарши жиноятлар содир этганликда гумонла-
наётган ёки айбланаётган шахслар – қамоққа олинган бошқа шахслар-
дан алоҳида; 
– ҳукм қилинган шахслар – қамоққа олинган бошқа шахслардан 
алоҳида ва суд ҳукми билан белгиланган тарбия колониясининг режим 
тури бўйича; 
– чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар – қамоққа 
олинган бошқа шахслардан алоҳида; 
– ушланган, қамоққа олинган ва ҳукм қилинган ҳомиладор ёки 
ўзи билан ёш боласи бор аёллар – бошқалардан алоҳида,
– ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, 
суд ва адлия органларининг собиқ ходимлари – бошқа шахслардан 
алоҳида сақланади. 
Жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилаётган ёки суриштирув 
ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан жазони ижро этиш 
муассасасидан олиб келинган ҳукм қилинган шахслар ВСҲга 


192 
жойлаштирилади ва суд ҳукми билан белгиланган ахлоқ тузатиш – 
меҳнат колониясининг режим тури бўйича сақланади. 
Ушланган, қамоққа олинган ва ҳукм қилинганлар умумий камера-
ларда сақланади. Алоҳида ҳолларда, агар жиноят ишини юритувчи 
шахс, ички ишлар органи ёки ВСҲ бошлиғининг қарорига асосан, 
прокурор розилиги билан, суднинг қарорига асосан бир кишилик 
камерада сақланиши мумкин. 
Турли тоифалардаги шахсларни ВСҲда алоҳида сақлаш ҳақидаги 
талабларга уларни ҳар қандай кўчиришлар – йўлак ва ҳудудларда 
олиб юриш, сайрга олиб чиқиш, санитария ишлови бериш (чўмилти-
риш) ва бошқа тадбирларда ҳам риоя этиш керак. 
Сақлаш тартиби тегишли мансабдор шахсларнинг ВСҲда тартиб 
ва хавфсизликни таъминлаш учун мажбурлов чораларини қўллаш 
ҳуқуқини назарда тутади. 
Мазкур тартиб билан ВСҲда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари, шунингдек, уларни моддий-маиший таъминлаш ҳамда 
уларга тиббий хизмат кўрсатиш тартиби белгиланади. Масалан, 
жиноят содир этишда гумон қилинувчи ва айбланувчилар қуйидаги 
ҳуқуқларга эгадилар: ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ВСҲда сақланиш 
тартиби ҳақида ахборот олиш; шахсий хавфсизликка эга бўлиш; 
ҳимоячи, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашиш; ўзлари-
нинг ВСҲда сақланишлари қонуний ва асосли эканлиги масаласида 
таклифлар, аризалар ва шикоятлар билан мурожаат этиш; хат-хабар 
ёзиш ва ёзув қуролларидан фойдаланиш; ҳар кунги сайрга чиқиш; 
ВСҲ хоналарида диний маросимлар ўтказиш; ойига 30 кг.дан ортиқ 
бўлмаган йўқлов ва посилкалар олиш. 
ВСҲда сақланаётган шахслар ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга 
риоя этишлари, ВСҲ маъмуриятининг талабларини сўзсиз бажариш-
лари, ўзлари сақланаётган жойдаги инвентарга, бошқа мулкка эҳтиёт-
корона муносабатда бўлишлари, камерада навбатчилик қилишлари 
шарт. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish