201
вақтларида, пассажир платформаларида, йўловчилар кўп бўлган вокзал
ва бошқа бинолар ичидан пиёда конвой тадбирларини амалга ошириш
тақиқланади.
Ушланган ва қамоққа олинганлар билан аҳоли
яшаш жойларида
пиёда конвой тадбирларини амалга ошириш фақат, бундай жойлардан
транспорт воситаларидан фойдаланишнинг имконияти бўлмаган ҳол-
лардагина рухсат этилади.
Ушланган ва қамоққа олинганлар билан конвой тадбирларини
амалга ошириш учун конвой бўлинмаси (наряди) бошлиғи ҳамда
ходим конвойлар тайинланади. Конвой
оддий ва кучайтирилган
тартибда
бўлиши мумкин.
Бундай наряднинг таркиби, тузилиши ва
сони қисм сардори (ички ишлар органи бошлиғи) томонидан белги-
ланади.
Оддий тартибдаги конвой қуйидагича тайинланади:
1) бир-икки нафар конвой қилинувчига – икки нафар конвой
ходими;
2) уч-тўрт нафар конвой қилинувчига – тўрт нафар конвой
ходими;
3) беш-олти нафар конвой қилинувчига –
олти нафар конвой
ходими;
4) етти-саккиз нафар конвой қилинувчига – саккиз нафар конвой
ходими;
5) тўққиз-ўн нафар конвой қилинувчига – ўн нафар конвой ходими;
6) навбатдаги ҳар беш нафар конвой қилинувчига бир нафар
қўшимча конвой ходими ажратилади.
Агар конвой бўлинмаси (наряди) таркибида беш ва ундан ортиқ
нафар конвой ходимларининг штат бирликлари мавжуд бўлса, конвой
бўлинмаси (наряди) бошлиғининг ёрдамчиси тайинланади.
Кучайтирилган конвой тадбирлари конвой қилинаётган ушланган
ва қамоққа олинганлар орасида қочиш нияти борлигини очиқ-ойдин
намойиш этаётган, махфий манбалардан олинган ахборотларга асос-
ланган ҳолда, ўз жонига ва атрофдагилар жонига қасд қилиш, конвой
ходимига ҳужум қилиш эҳтимоли бўлган, қасддан ўта оғир турдаги
жиноятларни
содир этганликда айбланган, табиий, географик ва об-
ҳаво шароити ўта оғир бўлган ҳудуд орқали узоқ масофали конвой
қилиниши кутилаётганда амалга оширилади. Кучайтирилган тартиб-
даги конвой тадбирлари амалга оширилаётган вақтда конвой бошлиғи
этиб ўрта бошлиқлар таркибидан ходим тайинланади, конвой ходим-
ларининг сони кўпайтирилади.
202
Тадбирлар амалга оширилаётган жараёнда хавфсизликни таъмин-
лаш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида конвой
таркибига кинолог ходим хизмат ити билан киритилиши мумкин.
Суд жараёни тугаганидан сўнг эҳтиёт чораси ўзгартирилиб,
қамоққа олинганлиги туфайли ёки алмаштирув жойларида топшириш
имкониятининг йўқлиги сабабли, ВСҲларга қайтишда қамоққа олин-
ганларнинг сони кўпайиб кетганлиги
муносабати билан конвой
бўлинмаси (наряди) бошлиғи (сардори) яқин атрофдаги ички ишлар
органи бошлиғига қўшимча конвой ходимлар ажратилиши юзасидан
ёрдам сўраб мурожаат қилади, ўз навбатида ички ишлар органи
бошлиғи ушбу масалани ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли чора-
тадбирларни кўради. Мабодо ички ишлар органида қўшимча конвой
ходимлари ажратишнинг имконияти бўлмаса, конвой бўлинмаси
(наряди) бошлиғи (сардори) конвой қилинаётганларнинг бир қисмини
шу идора бошлиғи тасарруфида бўлган ВСҲда қолдиради.
Конвой хизматларининг
тезкорлигини ошириш, йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш ва ушланган ҳамда қамоққа олинганларни
мустаҳкам қўриқлаш мақсадида махсус транспорт воситалари, кабина
билан кузов ўртасида алоқа ўрнатиш воситалари билан жиҳозланади.
Шунингдек, ушланган ва қамоққа олинганларни транспорт восита-
ларига чиқариш ва ундан туширишда хавфсизликни таъминлаш учун
металл панжаралар билан тўсилган (ўралган) йўлаклар, судланувчи-
ларни ажратиб туриш ҳамда суд жараёнида судланувчиларни ушлаб
туриш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳимояловчи
тўсиқлар (темир панжаралар) билан ўралган хона (қафаслар), сайёр
ўтказилаётган суд жараёнларида кўчма темир қафаслар ташкил этилади.
Конвой билан махсус радио ва симли (телефон, телеграф) алоқа
ёрдамида боғланиб турилади.
Do'stlaringiz bilan baham: