23
– ушбу соҳада фаолиятни бошқаришга оид таълимотлар ва улар-
нинг бугунги ҳолати;
– ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш фаолияти ва уни бошқаришни
тартибга
солувчи қонун ҳужжатлари ҳамда уларни қўллаш амалиёти;
– ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-тактик
асослари ва унга таъсир қилувчи ички ҳамда ташқи омиллар;
– ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш субъектлари тизими ва
уларнинг ҳуқуқий мақоми;
– ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш фаолиятини бошқаришнинг объектлари ва
уларнинг ўзига хос хусусиятлари;
– ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш фаолиятини бошқаришни ахборот билан
таъминлаш ва мувофиқлаштириш жараёнлари ҳам
ушбу фаннинг
предметлари ҳисобланади.
Шунингдек, ички ишлар органларининг мамлакатда ва унинг
маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминловчи: патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини
сақлаш
хизмати,
уларнинг
саф,
конвой
ҳамда
махсус
муассасаларнинг; давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг,
йўл-патруль хизмати саф бўлинмаларининг; ёнғин хавфсизлиги;
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси; миграция ва фуқароликни
расмийлаштириш хизматларининг; транспортда жамоат
хавфсизлигини
таъминлаш
бўлинмаларининг
жамоат
тартибини
сақлаш
ва
хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш тизими, тузилиши,
вазифалари ва ваколатлари ҳамда уларни амалга ошириш масалалари
ҳам ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-
лигини таъминлаш фаолиятини бошқариш фанининг предметига киради.
Бундан ташқари, ички ишлар органларининг оммавий тадбирларни
ўтказиш вақтида, шунингдек алоҳида (табиий, техноген, криминоген
хусусиятли фавқулоддаги) шароитларда, шу жумладан, оммавий тартиб-
сизликлар вақтида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш фаолиятини бошқариш ҳам ушбу фаннинг предметидир.
Шуни ҳам алоҳида қайд этиш жоизки, мустақиллик йилларида
ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизли-
гини таъминлаш фаолиятини бошқариш тизимида амалга оширилган
24
ислоҳотлар, уларнинг натижалари, мазкур соҳадаги
муаммолар ва
миллий ҳамда хорижий тажрибаларни ҳам ички ишлар органларининг
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини
бошқариш фанининг предмети қаторига киритиш мумкин.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлашти-
риш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадида қабул қили-
наётган давлат бошқарувига, хусусан, ички ишлар органларининг
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқа-
ришга оид қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Респуб-
ликаси ИИВ Ҳайъатининг ушбу масалаларга оид материаллари ҳам
бевосита ушбу фаннинг предметидир. Масалан, фаннинг мақсади ва
вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон
Республикасининг
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги
тўғрисида»ги (2014 йил 5 май), «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрисида»ги (2014 йил 14 май), «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги
(2014 йил 25 сентябрь), «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги (2015 йил
9 декабрь), «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги (2016 йил 16 сентябрь),
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги
(2017 йил 11 сентябрь) ва бошқа қонунлар талабларини ўрганиш, улар-
нинг талабларига ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш
ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш жараёнида риоя
этиш бўйича назарий билимларни бойитиш, кенгайтириш, илғор мил-
лий ва хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш ҳамда уларни амалиётда
қўллашга хизмат қиладиган услубий тавсиялар ишлаб чиқиш зарурияти
юқоридаги каби қонун ҳужжатларини ҳам ички ишлар органларининг
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини
бошқариш фанининг предмети эканлигини яққол тасдиқлайди.
Бугунги глобаллашув ва жадаллашув шароитида мамлакатда,
унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартиби ҳамда хавф-
сизлигини таъминлаш, хусусан, ички ишлар органларининг ушбу
фаолиятни бошқаришга таъсир қилувчи
омилларнинг ранг-баранг-
лиги, ўзгарувчанлиги ва кўпайиб бораётганлиги бевосита ички ишлар
органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
лаш фаолиятини бошқариш фанининг предмети ҳам кенгайиб бори-
шини тақозо этмоқда.
Бундан ташқари, республикамиз ҳудудида жамоат тартибини
сақлаш ва хавфсизлиги таъминлашда ички ишлар органлари соҳавий
хизматлари, уларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат
органлари ҳамда жамоат тузилмалари билан ҳамкорликдаги фаолияти
ҳам ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-
25
лиги таъминлаш фаолиятини бошқариш
фанининг предмети сифатида
тадқиқ этилмоқда.
Ҳар бир ўқув фанида унинг мазмунига мос келувчи асосий
масалалар (мавзулар) изчил баён этилади ва мантиқий кетма-кетликка
эга бўлади. Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини бошқариш фанининг
тузилиши унинг ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолияти, назарий, ташкилий-
ҳуқуқий асослари ҳамда ҳар бир соҳавий хизматнинг ушбу йўналиш-
даги фаолиятини бошқариш масалаларини ўз
ичига олган предмети
билан боғлиқ.
Фаннинг тизими ички ишлар органларининг жамоат тартибини
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини бошқариш,
уни назарий, ҳуқуқий ва ташкилий таъминлашнинг бугунги ҳолати
ҳамда ушбу фаолиятнинг бошқарув соҳасида юзага келадиган
муносабатларининг реал бўлган тизимига асосланади.
Шунга кўра, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъ-
минлаш бўйича фаолиятини бошқариш фани доирасида ўрганила-
диган мавзулар қуйидагича:
а) ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш фаолиятини бошқаришнинг назарий, ташкилий-
ҳуқуқий асослари;
б) ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг жамоат тартибини
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқаришнинг
ҳуқуқий, ташкилий-тактик асослари;
в) ички ишлар органларининг алоҳида
шароитларда жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш-
нинг ҳуқуқий, ташкилий-тактик асослари деб номланган бўлимларга
ажратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: