1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

объекти ва пред-
метини аниқ белгилаш
, аввало 
«жамоат тартиби», «фуқаролар-
нинг шахсий хавфсизлиги», «жамоат хавфсизлиги»
ва улар билан 
боғлиқ бошқа тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини тўғри талқин қилиш 
ҳамда илмий асосланган таърифларни шакллантириш учун аввало 
«жамоат», «тартиб», «сақлаш», «хавфсизлик», «таъминлаш» сўзлари-
нинг луғавий маъноларини билиш талаб қилинади. 
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш фаолиятининг мақсади ҳамда мазмун-
моҳиятини англатувчи асосий тушунчаларга «Ўзбек тилининг изоҳли 
луғатида» қуйидагича таъриф берилган: 
«жамоат» (
ﺟﻣﺎﺎﺖ
)
арабча сўз бўлиб – бирлашма; уюшма; гуруҳ 
кўпчиликка, оммага қарашли, тегишли
маъноларни англатади
1

«тартиб» (
ﺗﺎﺭﺗﻴﺐ

арабча сўз бўлиб – тайёрлаш, ташкил этиш; 
интизом; мойиллик, рағбат; режа маъносини англатиб: 
иш-ҳаракат, 
тадбир-чора ва шу.кабиларда.риоя қилинадиган маълум изчиллик, 
режа, қонун-қоида ва шу қонун-қоидаларга жавоб берадиган ҳолат
2

«сақлаш»
(ﺶﻻﻘﺎﺳ)– «сақламоқ» сўзига синоним бўлиб, 
ташқи 
таъсирдан муҳофаза қилмоқ, риоя қилмоқ, муайян ҳолатга амал 
қилмоқни билдиради
3

«хавфсизлик»
– хавф-хатарнинг йўқлиги; хавф бўлмаган ҳолат
4

«таъминлаш»
(ўзаги арабча «таъмин» (ﻦﻴﻤﺎﺗ) – кафолат, таъмин-
лаш; гаров; хавфсизлик; «омин» дейиш, омонлик бериш); таъмин 
қилмоқ маъносини англатиб, 
бирор нарсанинг амалга ошиши, рўёбга 
чиқиши, муҳайё бўлиши учун зарур шароит яратмоқ
5
 
деган тарзда 
1
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – Т., 2006., 2 жилд, Б-68. 
2
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – Т., 2006.,3 жилд, Б-686. 
3
Ўша манба Б-464. 
4
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – Т., 2008., 4 жилд, Б-372. 
5
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – Т., 2008., 4 жилд, Б-372. 


19 
талқин қилган ҳолда ушбу фанининг асосий таянч тушунчаларига 
таъриф бериш мақсадга мувофиқ.
Жамоат тартиби
бу амалдаги ҳуқуқ ва ижтимоий (ахлоқ) 
нормаларига риоя қилиш орқали фуқароларнинг шахсий хавфсизли-
гини, кўпчиликнинг, омманинг хавфсизлигини таъминлашга, ҳудуд-
даги жисмоний ва юридик шахсларнинг нормал фаолият кўрсатиши, 
инсонларнинг меҳнат қилиши ва дам олишлари учун қулай шароит 
яратишга қаратилган, шунингдек уларнинг шаъни, инсоний қадр-
қимматини ва ижтимоий ахлоқ нормаларини ҳурмат қилиш бўйича 
асосан жамоат жойларида вужудга келадиган ва тараққий этиб 
борадиган ижтимоий муносабатлар тизимидир. 
Кўриниб турибдики, жамоат тартибини сақлаш бу бир вақтнинг 
ўзида фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги ва жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш тушунчаларини ҳам ўз ичига қамраб олади. Лекин «фуқаро-
ларнинг шахсий хавфсизлиги» ва «жамоат хавфсизлиги» тушунчалари 
«жамоат тартиби» тушунчаси билан боғлиқ бўлса-да, улар бир-бирдан 
фарқ қилади.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish