1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Биринчи ҳолатда
гап жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизли-
гини таъминлашни амалга оширувчи хизматлар штатларини аниқлаш, 
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, хизмат, жанговар ва жисмоний 
тайёргарлигини ташкил этиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-
лигини таъминлашга оид бошқарув қарорлари ишлаб чиқиш, назорат 
функцияларини амалга ошириш кабилар хусусида, яъни таркибий 


17 
тузилма ичидаги муносабатлар (ички ишлар органларининг ташкилий 
тузилмаси фаолияти) ҳақида боради.
Иккинчи ҳолатда
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш билан боғлиқ равишда юзага келадиган муносабатлар, 
масалан, фуқароларнинг жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид 
қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этишлари оқибатида келиб чиқа-
диган, корхона, ташкилотнинг ички ишлар органларига қурол-яроғ 
таъмирлайдиган устахона очиш учун рухсат сўраб мурожаат этиши 
сабабли юзага келадиган муносабатлар назарда тутилади. Бунда 
фуқаролар, органлар, корхона, муассаса, ташкилотлар ва уларнинг 
ички ишлар органларига хизмат юзасидан бўйсунмайдиган мансабдор 
шахслари ички ишлар органлари томонидан қонун ҳужжатлари 
бўйича ваколатларини амалга оширишда юзага келадиган муносабат-
ларнинг субъектлари бўлиб хизмат қилишлари мумкин.
Ушбу муносабатлар ички ишлар органларининг ташқи бошқарув 
фаолиятига хосдир. Бу фаолият фуқаролар, мансабдор шахсларнинг 
ички ишлар соҳасига доир қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш-
ларини бевосита таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, 
уларни бартараф этиш ва ҳуқуқбузарларни жавобгарликка тортишда 
намоён бўлади.
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш бўйича ички ва ташқи фаолияти ўзаро боғлиқ 
бўлиб, улар фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг меҳнат қилиш, дам 
олиш, турли эҳтиёжларини қондириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаат-
ларини амалга оширишлари учун қулай шарт-шароит яратишни 
назарда тутади. 
Жиноятчиликка қарши курашнинг устувор йўналишларидан бири 
бўлган жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашнинг аҳамияти 
ички ишлар органлари соҳавий хизматлари фаолиятида қуйидаги икки 
ҳолат туфайли муҳим аҳамиятга эга:
биринчидан,
ички ишлар органларининг жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти – мамлакатда, унинг 
маъмурий-ҳудудий бирликларида жисмоний ва юридик шахсларнинг 
амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартиб ва қоидаларга 
риоя қилишларини, муҳофаза этиладиган қадриятларни ҳамда манфаат-
ларни ҳар қандай кўринишдаги тажовузлардан ҳимоя қилишни таъмин-
лашнинг асосий воситасидир. Ички ишлар органлари, жамоат тарти-
бини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, шахс, 
давлат ва жамият манфаатларини турли таҳдид ва тажовузлардан 


18 
ҳимоя қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш орқали 
жисмоний ва юридик шахсларни ҳуқуқбузарликларнинг муқаррар оқибати 
бўлмиш жавобгарликка, шу жумладан, жазога тортилишдан асрайди;
иккинчидан,
ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш 
ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти ҳуқуқбузарликларга қарши 
курашда тизимли, режали ва самарали чора-тадбирлар бўлиб, жамият 
ва унинг аъзолари учун маъқул, фойдали, ҳамда бўлиб жуда кенг 
имконият, катта куч ва воситаларга эга. 
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш фани 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish