1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


«Ички ишлар органларининг фаолияти самара-



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

«Ички ишлар органларининг фаолияти самара-
дорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли 
ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайти-
риш чора-тадбирлари тўғрисида»
ги Фармонида ички ишлар орган-
лари тизимида ислоҳотларни амалга ошириш бўйича белгиланган 
комплекс чора-тадбирлар бевосита мамлакатда, унинг маъмурий-
ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлашга хизмат қилади. 
Мазкур Фармонда қайд этилганидек, бугунги кунда юзага 
келаётган хавф-хатар ва таҳдидлар, аввало, халқаро терроризм, диний 
экстремизм, ноқонуний миграция, одам савдоси, ёшлар ўртасида 
халқимизга ёт ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб бораётганлиги 
ички ишлар органлари олдига ўз вақтида уларнинг олдини олиш ва 
уларга барҳам бериш бўйича янги вазифаларни қўймоқда. 
Мазкур вазифаларни самарали амалга оширишда жамоат тартиби-
ни сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, уни ташкил этиш тактикаси 
муҳим аҳамият касб этади. Ушбу соҳадаги фаолиятни ташкил этиш ва 
унда қўлланиладиган тактика бир-бирини ўзаро тўлдиради ҳамда 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш борасида 
қўйилган вазифаларнинг самарали бажарилишига имкон яратади. 


35 
Шунинг учун, аввало, «жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш», «жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
лашни ташкил этиш», «жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш тактикаси» тушунчаларининг мазмун-моҳиятини тушуниб 
олиш зарур. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
– 
бу жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларидан келиб 
чиққан ҳолда давлат органлари, хусусан, ички ишлар соҳавий хизмат-
лари томонидан жамоат бирлашмалари, фуқаролар иштирокида 
жамоат жойларида одамларнинг ахлоқ ва ҳуқуқ нормаларига итоат-
корлик хулқини, йўл ҳаракати, ёнғин хавфсизлигини, ҳуқуқбузар-
ликлар профилактикасини таъминлаш, шунингдек, фуқароларнинг 
ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаат-
ларига ёки уларни ҳимоя қилиш субъектлари фаолиятига қарши 
қаратилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни амалдаги 
қонунларда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишни ташкил 
этишдан иборат ташкилий ва ҳуқуқни муҳофаза қилишга доир 
тадбирлар тизими. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish