1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

 
3-§. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлашнинг ҳуқуқий ва ташкилий-тактик асослари 
 
Жамоат тартиби ва хавфсизлиги одамларнинг иродавий муносабат-
ларидан ташкил топади, ижтимоий фаолиятнинг натижаси сифатида 
уларнинг хатти-ҳаракатларида намоён бўлади. Сиёсий тизим (давлат, 
жамоат бирлашмалари) жамоат тартиби ва хавфсизлигини шакллан-
тиради, ижтимоий хатти-ҳаракат қоидаларини ўрнатиш, уларнинг 
ижроси ва уларга риоя этилишини таъминлаш орқали ижтимоий 
муносабатларга фаол таъсир кўрсатади.
Давлатдаги жамоат тартиби ва хавфсизлиги
жамиятнинг 
базис (асос)и билан боғлиқ ижтимоий-ҳуқуқий категория бўлиб, 
ижтимоий нормалар (ҳуқуқ нормалари, ахлоқ қоидалари, жамоа 
бўлиб яшашнинг умумэътироф этилган қоидалари ва бошқалар)га 
риоя этиш натижасида қарор топган ижтимоий муносабатлар тизими-


28 
ни акс эттиради. Ушбу ижтимоий муносабатларнинг дахлсизлигини 
давлатнинг бутун сиёсий тизими, жамият кафолатлайди.
Мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат 
тартиби ва хавфсизлиги соҳасида юзага келадиган ижтимоий муносабат-
лар ҳуқуқ нормалари ва бошқа ижтимоий нормалар билан тартибга 
солинади.
Жамоат тартиби ва хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни 
ҳуқуқий тартибга солишда асосий ўринни конституциявий нормалар 
эгаллайди. Ушбу нормалар давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий 
ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар, фуқаролар ва 
уларнинг бирлашмаларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-
га риоя қилиш мажбуриятини юклайди. Конституциянинг 57-модда-
сига мувофиқ, «конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни 
мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва 
хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинлик-
ларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний 
адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиги ва маънавиятига тажовуз 
қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий 
ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашма-
ларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади. Махфий жамиятлар ва 
уюшмалар тузиш тақиқланади». 
Жамоат тартиби ва хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни 
тартибга солишда қонунлар, давлат ҳокимияти органларининг жамоат 
тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжат-
лари нормалари алоҳида ўрин тутади.
Жамоат тартиби ва хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни бел-
гиловчи нормалар жиноят қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларида 
ҳам мавжуд. Бундай нормалар Ўзбекистон Республикасининг қонун-
лари, мамлакат Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси-
нинг қарорлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси вакиллик 
ва ижроия ҳокимият органларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
ҳокимликларининг бошқа ҳужжатларида, маҳаллий ҳокимият орган-
ларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида ҳам ўз аксини топган.
Ушбу соҳадаги муносабатлар жамиятда яшашнинг умумэътироф 
этилган қоидалари, ахлоқ нормалари, одатлар ва бошқа қадриятлар 
ёки мезонлар билан тартибга солинади. Улар фуқаролар зиммасига 
жамоат тартиби ва хавфсизлиги соҳасидаги ахлоқий бурчларини 
бажариш вазифасини юклайди ҳамда ғайриижтимоий ҳаракатларнинг 
олдини олишда муҳим воситалар ҳисобланади.


29 
Маданияти ривожланган жамиятнинг ахлоқи жамият аъзоларини 
қонунларга аниқ ва оғишмай риоя этиш, бошқа фуқароларнинг 
ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини, жамиятдаги яшаш қоида-
ларини ҳурмат қилиш, турли ғайриижтимоий қилмишларга нисбатан 
муросасизлик, ўз бурчларини виждонан бажариш, жамият олдидаги 
масъулият руҳида тарбиялайди. 
Айни пайтда ахлоқ нормаларида жамоат тартиби ва хавфсизлиги-
ни бузувчиларга нисбатан жамоатчилик таъсири чоралари ҳам белги-
ланади. Шахснинг ғайриижтимоий хатти-ҳаракати жамоат ташкилоти, 
меҳнат жамоасининг мажлисларида муҳокама қилиниши мумкин. 
Мамлакатдаги жамоат тартиби хавфсизлигининг аҳволи, унинг 
мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан ахлоқ нормалари ва жамиятдаги яшаш 
қоидаларига риоя этилишига, фуқаролар ахлоқий тарбиясининг самара-
дорлигига боғлиқдир.
Жамият қанчалик ривожланиб, маданийлашиб борса, барча фуқаро-
ларнинг жамоат тартиби ва хавфсизлиги талабларига риоя этишлари, 
ҳар қандай ғайриижтимоий ҳодисаларга нисбатан муросасизлиги 
шунчалик катта аҳамият касб қилиб боради. Жамоат тартиби ва хавф-
сизлигини таъминлаш ҳамда ушбу соҳадаги ижтимоий муносабат-
ларни тартибга солувчи нормаларга қатъий риоя этиш зарурати халқ, 
давлат ва жамият манфаатлари билан боғлиқ. Зеро, улар халқнинг 
иродасини акс эттиради, ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши 
ва такомиллашувига фаол кўмаклашади, жисмоний ва юридик шахс-
ларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза 
қилади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда жамоат тартибини ва 
хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бир қатор қонунлар, жумла-
дан: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғри-
сида»ги (1992), «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (1992), 
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (1996), 
«Наркотик моддалар ва психотроп воситалар тўғрисида»ги (1999), 
«Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда 
ҳолатлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (1999), «Фуқаро муҳофазаси 
тўғрисида»ги (2000), «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги (2000), 
«Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги (2000), «Махсус юклар ва 
ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги (2001), «Автомобиль 
йўллари тўғрисида»ги (2007), «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги (2009), 
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги (2013), «Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси тўғрисида»ги (2014), «Аҳолининг санитария-эпи-


30 
демиологик осойишталиги тўғрисида»ги (2015), «Меҳнатни муҳофаза 
қилиш тўғрисида»ги (1993, 2016), «Ўсимлик дунёсини муҳофаза 
қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги (1997, 2016), «Ҳайвонот 
дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги (1997, 
2016), «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги (2018), қонун-
лари қабул қилиниб, ижроси таъминланмоқда. 
Мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш давлат бошқаруви-
нинг асосий таркибий қисми сифатида жамият ижтимоий ҳаётида 
доимо муҳим аҳамиятга эга узлуксиз жараён ҳисобланади. Амалдаги 
қонун ҳужжатларига асосан мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий 
бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
лаш фаолиятини бошқариш ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширув-
чи давлат органлари, хусусан, ички ишлар органлари зиммасига 
юклатилган. 
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги «Ички 
ишлар органлари тўғрисида»ги қонунга асосан фуқароларнинг ҳуқуқ-
лари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик 
шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун 
устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, шунинг-
дек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини таъ-
минлаш вазифаларини бажариш учун 16 дан ортиқ асосий йўна-
лишлар бўйича фаолият олиб боради.
Мазкур қонуннинг 4-моддасида: фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркин-
ликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш; жамоат тартибини 
сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш; йўл ҳаракати хавфсиз-
лигини таъминлаш; паспорт тизими талабларининг бажарилишини 
таъминлаш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ва унга кириш учун 
зарур бўлган ҳужжатларни, доимий ва вақтинча яшаш учун рухсат-
номаларни беришга ҳамда расмийлаштиришга доир ишларни, паспорт 
тизимига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларига 
риоя этилиши устидан назорат қилишни амалга ошириш; фуқаровий 
ва хизмат қуролларининг ҳамда улар ўқ-дориларининг, саноат учун 
мўлжалланган портловчи материалларнинг, шунингдек пиротехника 
буюмларининг, гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддалар-
нинг ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши соҳасида назорат 
қилиш; ёнғин хавфсизлигини таъминлаш; давлат объектларини, ўта 
муҳим, тоифаланган объектларни ва бошқа объектларни, жисмоний 
ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш; лицензиялаш ва 


31 
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, шунингдек лицензия 
ва рухсат этишга оид талабларга ҳамда шартларга риоя этилишини 
назорат қилиш ички ишлар органларининг асосий фаолият йўналиш-
лари сифатида белгиланган. 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ички ишлар органлари ҳуқуқ-
ни муҳофаза қилувчи органлари ичида энг кўп сонли куч ва восита-
ларга, барча асосий фаолият йўналишлари бўйича махсус ваколат-
ларга эга хизмат ва таркибий тузилмалар фаолият олиб борадиган 
яхлит тизимдир. Шунингдек, мазкур хизмат ва таркибий тузилмалар 
фаолияти бир-бири билан узвий боғлиқ, ҳар бирининг асосий фаолият 
йўналиши ўзаро алоқадор яна бир қанча йўналишларда олиб 
борилади. Улар ўз фаолиятларини қонун ҳужжатларида белгиланган 
ваколатлар доирасида тизимдаги соҳавий хизматлар, давлат ҳокимияти-
нинг бошқа органлари, муассасалари, ташкилотлари ҳамда фуқаролар-
нинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек фуқаролик жамияти-
нинг бошқа институтлари билан ҳамкорликда амалга оширади. 
Мустақиллик йилларида мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий 
бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
ловчи давлат органлари, хусусан, ички ишлар органлари тизимидаги 
ислоҳотларга назар ташласак, ушбу фаолиятни амалга оширувчи 
асосий соҳавий хизматлар, айниқса, уларнинг бошқарув тизимини 
такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини кузатамиз. 
Дунёдаги глобаллашув ва жадаллашув жараёнлари билан боғлиқ 
ҳолда жамиятда жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид қилувчи 
омилларнинг кўпайиб ва кучайиб бориши мазкур соҳада фаолият 
олиб борувчи ички ишлар органлари соҳавий хизматлари фаолиятини 
бошқаришни такомиллаштириш, уни ташкил этишга янгича ёнда-
шишни талаб қилмоқда. 
Суд-ҳуқуқ соҳасида, давлат органларида, хусусан, ички ишлар 
органларида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мамлакатда, 
унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартиби ва хавфсиз-
лигини таъминловчи миллий тизим шаклланишига асос солинди. 
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимларини 
тубдан ислоҳ қилиш, айниқса, жамоат тартиби ва хавфсизлигини 
таъминловчи хизматлар фаолиятини такомиллаштириш борасида 
кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, амалиётга жорий қилинди. 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
«Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъ-
минлаш концепцияси тўғрисида»ги 170/40-сонли (1999 йил 12 апрель) 
қарори ижросини таъминлаш бўйича ушбу даврда амалга оширилган 


32 
ишлар натижасида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг 
таркиби қайта ташкил этилди. Жумладан, патруль-пост ва йўл-
патруль хизматлари мутлақо янгича асосда тузилди ва фаолияти 
йўлга қўйилди, ҳар бир маҳаллада жамоат тартиби ва хавфсизлигини 
таъминловчи профилактика инспекторлари институти ва таянч 
пунктлари ташкил этилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 27 мартдаги 
«Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг фаолиятини 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида Ички 
ишлар вазирлигининг яхши жиҳозланган ва тайёрланган патруль-пост 
ва йўл-патруль ҳамда ёнғин хавфсизлиги хизматлари бўлинмалари 
фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг олдида турган вазифалар 
белгилаб берилди.
Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:
– 2001 йил 15 майдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш 
чоралари тўғрисида»ги қарори билан Ички ишлар вазирлиги таркиби-
даги Давлат автомобиль назорати негизида Давлат йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизмати ташкил этилиб, ушбу хизматларнинг тизими ва 
асосий вазифалари белгилаб берилди, шунингдек Ўзбекистон Респуб-
ликаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 
тўғрисидаги низом, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларининг 
ташкилий-штат тузилиши ҳам тасдиқланди;
– 2001 йил 31 майдаги «Ўзбекистон Республикасида патруль-пост 
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолиятини такомиллаштириш 
чоралари тўғрисида»ги қарори билан Ички ишлар вазирлиги 
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси 
ҳамда унинг қуйи тузилмалари ташкилий-штат тузилиши, асосий 
вазифалари ва ушбу хизматлар фаолиятини ташкил этишнинг муҳим 
масалалари белгилаб берилди; 
– 2001 йил 25 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавф-
сизлиги тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарори 
билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ таркибидаги Ёнғиндан сақлаш 
бўлинмалари негизида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ташкил 
этилди, ушбу хизматларнинг тизими, асосий вазифалари белгилаб 
берилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 феврал-
даги ПФ-4947-сонли фармонининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқлан-
ган «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-


33 
ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да 
барча йўналишлар бўйича аниқ вазифалар ўз ифодасини топган. 
Хусусан, Ҳаракатлар стратегиясининг:
I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг 
устувор йўналишлари сифатида белгиланган: а) демократик ислоҳот-
ларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий 
Мажлис, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш; б) давлат 
бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш; в) жамоатчилик бошқаруви 
тизимини такомиллаштириш; г) халқ билан мулоқотнинг самарали 
механизмларини жорий этиш; 
II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада 
ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланган: а) суд 
ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузи-
ни ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш; 
б) фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш 
кафолатларини таъминлаш; в) маъмурий, жиноят, фуқаролик ва 
хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш; г) жиноятчиликка қарши 
курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомил-
лаштириш; д) суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкам-
лаш; е) юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллашти-
риш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар бевосита ёки бил-
восита мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни бошқариш тизими-
ни такомиллаштиришга хизмат қилмоқда. 
Ҳаракатлар стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш ва 
суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг 2.2. банди Фуқаролар-
нинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини 
таъминлаш устувор йўналишида:
а) фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаат-
ларни кўриб чиқишда сансалорлик, расмиятчилик ва лоқайд муно-
сабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жавобгарликнинг 
муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни 
тиклашнинг барча зарур чораларини кўриш;
б) суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятида 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш 
кафолатларини таъминлаш бўйича;
шунингдек, 2.4. банди Жиноятчиликка қарши курашиш ва 
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш 
устувор йўналишида:


34 
а) жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг 
олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самара-
дорлигини ошириш;
б) диний экстремизм ва терроризмга, уюшган жиноятчиликнинг 
бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чора-
ларни кучайтириш;
в) коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизм-
ларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбир-
ларининг самарадорлигини ошириш;
г) аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу 
борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, 
оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини 
ташкил этиш талабларидан келиб чиққан ҳолда ички ишлар орган-
ларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тарти-
бини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари-
ни ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини 
кучайтириш чора-тадбирлари амалга оширилиши белгиланди. 
Ҳаракатлар Стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси доира-
сида 2017 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish