1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

биринчидан
, жиноят ишларини юритишнинг жиноят-процессуал 
қонунларда белгиланган тартибда қонунийликни мустаҳкамлашга;
 
иккинчидан, 
жиноятларнинг олдини олишга;
 учинчидан
, шахс, давлат 
ва жамият манфаатларини ҳимоя этишга асос бўлиб хизмат қилади. 
Ички ишлар органлари, хусусан, патруль-пост хизмати ва жамоат 
тартибини сақлаш бўлинмалари амалдаги қонун ҳужжатларида белги-
ланган ваколат доирасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процес-
суал кодексининг юқорида кўрсатилган вазифаларининг ижросини 
таъминлашда иштирок этади. 
Жиноят ишларини юритишнинг жиноят-процессуал қонунларда 
белгиланган тартиби қонунийликни мустаҳкамлашга, жиноятларнинг 


96 
олдини олишга, шунингдек, шахс, давлат ва жамият манфаатларини 
ҳимоя этишга ёрдам қилмоғи лозим.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасида шахсни ушлаб 
туриш асослари кўрсатилган бўлиб, унга асосан жиноятни содир 
этишда гумон қилинган шахс қуйидаги асослар мавжуд бўлганда 
ушлаб турилиши мумкин: а) шахс жиноят устида ёки бевосита уни 
содир этганидан кейин қўлга тушса; б) жиноят шоҳидлари, шу жумла-
дан, жабрланувчилар уни жиноят содир этган шахс тариқасида тўғри-
дан-тўғри кўрсатсалар; в) унинг ўзида ёки кийимида, ёнида ёки уйида 
содир этилган жиноятнинг яққол излари топилса; г) шахсни жиноят 
содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд 
бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси 
аниқланмаган бўлса.
Кундалик одатий ҳолатда маъмурий ҳудудда жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат фаолиятини 
олиб бориш учун жалб этилган ички ишлар органлари патруль-пост 
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг ходимлари 
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 222-моддаси талаблари асосида 
ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган 
тақдирда, жиноят содир этишда гумон қилинган шахсни ушлаш ва 
яқин орадаги ички ишлар органлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
бошқа органга олиб келишга ҳақлидир. Ички ишлар органлари 
патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг 
ходимлари Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 222-моддасида белги-
ланган ваколатни амалга ошириш орқали шахс, давлат ва жамият 
манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 331-моддасидаги (Жиноят 
ишини қўзғатиш тартиби) талаблар асосида жиноят ишини қўзғатган 
суриштирувчи, терговчи, прокурор иш қўзғатилгандан кейин узоққа 
чўзилган жиноятларнинг олдини олиш ва жиноятлар такрорланишига 
йўл қўймаслик, шунингдек, иш учун аҳамияти бўлиши эҳтимол 
тутилган жиноят излари, нарсалар ва ҳужжатларни мустаҳкамлаш ва 
қўриқлаш юзасидан дарҳол чоралар кўриш лозим. Ушбу чора-
тадбирларнинг ижросини таъминлаш суриштирувчи, терговчи, прокурор 
томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКда белгиланган тартибда 
ички ишлар органлари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини 
сақлаш бўлинмаларининг ходимлари зиммасига қонун ҳужжатларида 
белгиланган ваколат доирасида юклатилиши мумкин. 


97 
Бундан ташқари, ички ишлар органлари Патруль-пост хизмати ва 
жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг конвой хизмати амалда-
ги қонун ҳужжатларида берилган ваколат доирасида бевосита жиноят-
процессуал қонунлари билан белгиланган тартибда ушланган шахс-
ларни қўриқлашни амалга ошириш орқали шахс, давлат ва жамият 
манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғриси-
даги кодексининг 2-моддасида: а) инсон ва жамият фаровонлиги 
йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мулкни, давлат ва 
жамоат тартибини, табиий муҳитни муҳофаза қилиш; б) ижтимоий 
адолат ва қонунийликни таъминлаш; в) маъмурий ҳуқуқбузарликлар 
тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва объектив кўриб чиқилиши; 
г) ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси; д) фуқароларни Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида 
тарбиялаш маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари-
нинг асосий вазифалари сифатида белгилаб қўйилган. Ички ишлар 
органлари, хусусан, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш 
бўлинмалари амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар 
доирасида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғри-
сидаги кодексининг юқорида кўрсатилган вазифаларининг ижросини 
таъминловчи марказий субъект ҳисобланади. 
Мазкур кодексда жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузар-
ликлар учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи алоҳида
(ХV) боб киритилган. Ушбу бобда кўрсатилган майда безорилик
(183-модда.), Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида 
юриши (184
1
-модда.), диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф 
равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш (184
2
-модда.), 
миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материал-
ларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш (184
3
-модда.), ўқотар қурол-
лардан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш (185-модда.), пиро-
техника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи (185
1
-модда.), фуқаро-
ларнинг хонаки усулда ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимликларни 
сотиш мақсадида тайёрлаши ёки сотиши (186-модда.), этил спирти, 
алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб 
чиқариш ёки муомалага киритиш (186
1
-модда.), жамоат жойларида 
алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш (187-модда.), вояга етмаган 
шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш (188-модда.), 
вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб 
қилиш (188
1
-модда.), вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам 


98 
олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш (188
2
-модда.), 
порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама 
қилиш, намойиш этиш (189-модда.), зўравонликни ёки шафқатсиз-
ликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, 
реклама қилиш, намойиш этиш (189
1
-модда.), фоҳишалик билан 
шуғулланиш (190-модда.), қимор ва таваккалчиликка асосланган 
бошқа ўйинлар (191-модда.), маиший шовқинга қарши кураш талаб-
ларини бузиш (192-модда.) каби маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг 
аксарият қисми жамоат жойларида содир этилиши ички ишлар 
органлари, хусусан, маъмурий ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизматга жалб этилган куч ва 
воситалардан қонун ҳужжатларида белгиланган ваколат доирасида ва 
тартибда уларнинг профилактикасини олиб бориш, аниқлаш ва 
жавобгарликни таъминлаш жараёнида иштирок этишни талаб қилади. 
Ички ишлар органининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини 
сақлаш бўлинмалари нарядларининг кундалик хизмат фаолиятини 
олиб бориш жараёнини бошқаришда Ўзбекистон Республикаси Маъ-
мурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг ХV бобида кўрсатилган 
жамоат тартибига тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлардан 
ҳимоя қилиш орқали маъмурий ҳудудда жамоат тартибини ва хавф-
сизлигини таъминлайди. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят ишини 
юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги (2011 йил 29 сентябрь) 
қонуни ҳам ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати ва 
жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг махсус муассасалари-
нинг жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган шахс-
ларни ва ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўл-
ланилган шахсларни қамоқда сақлашга оид фаолиятини бошқариш-
нинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади. 
Ички ишлар органларининг Патруль-пост хизмати ва жамоат 
тартибини сақлаш бўлинмаларининг қонун ҳужжатларида белгилан-
ган ваколатлар доирасида ва тартибда Ўзбекистон Республикасининг 
«Давлат санитария назорати тўғрисида»ги (1992 йил 3 июль), «Жазо-
ни ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички 
ишлар органларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги (1992 йил 
9 декабрь), «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (1992 йил 
9 декабрь), «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 
(1996 йил 27 декабрь), «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп мод-
далар тўғрисида»ги (1999 йил 19 август), «Аҳолини ва ҳудудларни 


99 
табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза 
қилиш тўғрисида»ги (1999 йил 20 август), «Фуқаро муҳофазаси тўғри-
сида»ги (2000 йил 26 май), «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги 
(2000 йил 31 август), «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги
(2000 йил 15 декабрь), «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва 
ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги (2010 йил
29 сентябрь), «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти-
нинг очиқлиги тўғрисида»ги (2014 йил 5 май), «Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси тўғрисида»ги (2014 йил 14 май), «Ижтимоий шерик-
лик тўғрисида»ги (2014 йил 25 сентябрь), «Аҳолининг санитария-
эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги (2015 йил 26 август), 
«Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги (2016 йил 14 сентябрь), 
«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги (2016 йил 16 сентябрь), «Ҳайвонот 
дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 
(2016 йил 19 сентябрь) «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан 
фойдаланиш тўғрисида»ги (2016 йил 21 сентябрь), «Меҳнатни 
муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (2016 йил 22 сентябрь), «Коррупцияга 
қарши курашиш тўғрисида»ги (2017 йил 3 январь), «Маъмурий 
қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги (2017 йил 9 январь), «Жисмоний 
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги (2017 йил 
11 сентябрь), «Экстиремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги (2018 
йил 30 июль) ва бошқа қонунлари ижросини таъминлаш учун масъул 
ҳисобланади ва бу жараёнда бевосита иштирок этади. Хулоса қилиб 
айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг юқорида кўрсатиб 
ўтилган қонунлари ҳам ички ишлар органлари патруль-пост хизмати 
ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятини бошқариш-
нинг ҳуқуқий асослари бўлиб хизмат қилади. 
Ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий 
асослари бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар патруль-пост хизмати 
ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари бошқарув тизимида туб 
ўзгаришларни амалга ошириш имконини берди. Мазкур норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини 
сақлаш бўлинмалари фаолиятини бошқаришнинг ҳуқуқий асослари 
бўлиб хизмат қилиб келмоқда. 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
«Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни 
таъминлаш Концепцияси тўғрисида»ги (1999 йил 12 апрель) 170/40-
сонли қарори ижроси натижасида Тошкент шаҳар ички ишлар Бош 
бошқармасининг таркиби қайта ташкил этилди. Хусусан, Патруль-


100 
пост хизмати мутлақо янги асосда тузилди ва фаолияти йўлга 
қўйилди. Тошкент шаҳрида ислоҳотларга қадар фаолият юритаётган 
учта патруль-пост хизмати полки ва пойтахт туманлари ички ишлар 
органларидаги патруль-пост хизмати роталари негизида Тошкент 
шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Патруль-пост хизмати бригадаси 
ва унга қарашли олтита батальон ташкил этилди. Бу Тошкент шаҳри-
да патруль-пост хизмати саф бўлинмалари устидан оператив раҳбар-
ликни ташкил этиш, содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга жавоб 
қайтаришда уларнинг оперативлиги ва ҳаракатчанлигини ошириш 
имконини берди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар орган-
лари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
(2001 йил 27 март) фармонида Концепцияга биноан, Тошкент шаҳри-
да жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга 
оширилган ишлар натижасида криминоген вазиятнинг барқарорлаш-
гани қайд этилиб, тизимдаги ислоҳотлар кўламини мамлакат миқёси-
га олиб чиқиш мақсадида ички ишлар органларини такомиллашти-
ришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Ушбу йўналиш-
лардан бири давр талабларини ҳисобга олган ҳолда ички ишлар орган-
ларининг яхши жиҳозланган ва тайёрланган патруль-пост хизматлари 
тизимини ташкил этиш эди. 
Фармоннинг мазкур талаблари ижросини таъминлаш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон 
Республикасида патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш 
фаолиятини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги (2001 йил 
31 май) 243/40-сонли қарори қабул қилинди. 
Қарор асосида мавжуд штатлар сонига кўра патруль-пост ва 
жамоат тартибини сақлаш хизматларининг тизими яратилди, улар-
нинг асосий вазифалари белгилаб берилди ҳамда намунавий ташкилий-
штат таркиби тасдиқланди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси 
ИИВ, вилоятлар ИИБлари патруль-пост хизматлари жамоат тартиби-
ни сақлаш роталари, гуруҳлари, бўлинмалари, гуруҳлари базасида 
вилоятлар марказлари, йирик шаҳарларда патруль-пост хизматлари 
батальонлари ҳамда туман, шаҳар ички ишлар бўлимлари (ТШИИБ)-
да жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) 
тузилди. 
Қарорда белгиланганидек, патруль-пост хизматларининг саф 
бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар 
ИИББ, вилоятлар ИИБлари ва Транспортда жамоат хавфсизлигини 


101 
таъминлаш бошқармасидаги бригада ва батальонларни ўз ичига 
олади. Улар бириктирилган маъмурий ҳудудда бевосита ҳуқуқбузар-
ликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини ва фуқароларнинг хавф-
сизлигини ўз вақтида таъминлашга масъулдирлар. 
Бундан ташқари, ушбу қарор тизимни бошқаришга оид қуйидаги 
ўзгаришларга ҳам асос бўлди: 
– ИИВ жамоат тартибини сақлаш хизмати таркибидаги жанговар 
қўллаш отрядлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органларининг тиббий 
ҳушёрхоналари ва санитария ички ишлар органлари тугатилди ҳамда 
тиббий ҳушёрхоналар ва ички ишлар органларининг санитария 
назорати функцияси Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш 
вазирлигига ўтказилди; 
– «майда безорилик учун маъмурий қамоққа олинган шахслар 
сақланадиган махсус қабул қилиш жойлари» – «

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish