1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Ички ишлар органларининг транспортда жамоат



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

 
2-§. Ички ишлар органларининг транспортда жамоат 
хавфсизлигини таъминлаш хизматларининг тизими, асосий 
вазифалари ва фаолият йўналишлари 
 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган дастлабки 
кунларидан бошлаб темир йўл ва ҳаво транспортларининг ишини 
ташкил этиш ва такомиллаштириш масалаларига Давлат сиёсатининг 
асосий йўналишларидан бири сифатида қаралди. Темир йўл ва ҳаво 
транспортларининг тўхтовсиз ишлашини таъминлаш нафақат 
республикамиз ҳудудида, балки қўшни давлатлар билан ҳам алоқа-
ларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. 
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси 
1994 йил 7 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган 
собиқ Ўрта Осиё темир йўллари негизида ташкил этилган. Компания 
темир йўл бўйлаб юкларни экспедициялаш ва етказиб бериш, темир 
йўл вагонларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, йўловчи-
ларни, туристларни ташиш, локомотив ва вагон паркини янгилаш, 
хизмат кўрсатиш каби асосий йўналишларда самарали фаолият олиб 
бормоқда. 
Бугунги кунда мамлакатимизда асосий темир йўлларнинг умумий 
узунлиги 6500 км. бўлиб, компанияда 75 мингга яқин киши меҳнат 
қилиб келмоқда. Компаниянинг йиллик юк айланмаси барча турдаги 
транспорт юк айланмасининг 90 фоизга яқинини ташкил этади. Ҳозир-
да компаниянинг эксплуатация қилинаётган электрлаштирилган 
участкаларининг узунлиги 619,9 км., ёйилган узунлиги эса 1769,9 км. 
га тенг. Темир йўл шохобчаларининг кўплиги жиҳатидан республика-
миз Марказий Осиёда етакчи ўринда туради. Ҳар куни 10 мингга 
яқин йўловчи темир йўл транспорти хизматларидан фойдаланади. 
1992 йилда ташкил этилган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий 
авиакомпанияси эса Ўзбекистонни чет давлатлар билан ҳаво орқали 
боғлаб келмоқда. Мазкур компания компания бугунги кунда дунё-


368 
нинг 50 дан ортиқ нуқталарига маршрутларни йўлга қўйган бўлиб, 
25 та мамлакатда ўз ваколатхонасига эга. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» 
миллий авиакомпанияси таркибида 11 та аэропорт, шу жумладан, 6 та 
(Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз, Навоий) халқаро 
мақомдаги аэропортлар мавжуд. Темир йўл ва ҳаво транспортида 
яратилган имкониятлардан фуқароларнинг тўлиқ фойдаланишлари 
ҳамда уларнинг ўз манзилларига тез ва хавф-хатарсиз етиб бориш-
ларида ички ишлар органларининг транспортда жамоат хавфсизли-
гини таъминлаш хизматларининг ўрни катта. 
Темир йўл ва ҳаво транспорти объектларида жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи-
ни, юк ва бошқа моддий бойликларни жиноий тажовузлардан ишонч-
ли ҳимоялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ транспортда 
жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ва Қорақалпоғистон 
Республикаси ҳамда вилоятлар ИИБлари таркибидаги қуйи тузилма-
лари туну-кун фаолият олиб боради. 
Ички ишлар органларининг транспортда жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазир-
лигининг етакчи тармоқ хизматларидан бири ҳисобланади. Бу орган 
республикамиздаги темир йўл ва ҳаво транспортларининг бошқарув 
тизимига мувофиқ ташкил этилган. 
Ўзбекистон Республикасининг барча темир йўл йўналишлари 
бўйича ички ишлар органларининг бўлим, бўлинма ёки тармоқ 
постлари тузилган бўлиб, улар, одатда, темир йўл қайси шаҳардан 
ўтса, ўша жойларда жойлаштирилган.
Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари-
нинг тизими қуйидагилардан иборат: 
– Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 
Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси; 
– Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБлари-
нинг транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари; 
– туман (шаҳар) ИИБларининг транспортда жамоат хавфсизли-
гини таъминлаш бўлимлари (бўлинмалари). 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish