1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Савол ва топшириқлар 
1. Ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш 
бўлинмаларининг тизими ва ташкилий тузилишини тушунтириб беринг. 
2. Ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш 
бўлинмаларининг асосий вазифалари ва функциялари нималардан иборат? 
3. Ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш 
бўлинмалари фаолиятининг асосий йўналишларига нималар киради? 
4. Ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш 
бўлинмаларининг паспорт тизимини таъминлаш фаолиятини бошқариш 
қандай амалга оширилади? 


361 
 
X боб. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ТРАНСПОРТДА 
ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ХИЗМАТЛАРИ 
ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ 
 
1-§. Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш
бўлинмаларининг ҳуқуқий мақоми ва асослари 
 
Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари-
нинг
 
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашдаги ўрнини аниқ-
лаш бир қатор объектив омиллар билан боғлиқ.
Биринчидан,
транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш 
хизмати ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизли-
гини таъминлаш тизимининг асосий таркибий тузилмаларидан бири 
ҳисобланади.
Иккинчидан,
транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш 
бўлинмалари амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳудуд-
ларда юк ва йўловчиларни ташиш билан бир вақтда қонун ва қонун-
ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ваколат доирасида 
темир йўл ва ҳаво транспорти объектлари ҳамда унга туташ ҳудуд-
ларда жамоат тартибини ва хавфсизлигини таъминлаш учун ҳам 
масъул бўлиб, бу борада ички ишлар органларининг соҳавий хизмат-
лари ҳамда давлат органлари жамоатчилик билан ҳамкорлик қилади.
Учинчидан,
транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлин-
маларининг ҳуқуқий мақоми унинг давлат бошқарув тизимидаги 
ўрни, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни амалга 
ошириш бўйича фаолиятининг мазмун-моҳияти билан белгиланади.
Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари-
нинг ҳуқуқий мақомини аниқлаш учун, авваламбор, унинг тизими, 
асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи ҳамда 
уларни амалга ошириш бўйича фаолиятини тартибга солувчи норма-
тив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш талаб қилинади. 
Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари-
нинг ҳуқуқий асослари сифатида хизмат қилувчи норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни юридик кучига кўра: халқаро норматив-ҳуқуқий ҳуж-
жатлар; миллий қонунлар; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
фармон ва қарорлари; Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда 
идоралараро ва идоравий қонуности ҳужжатларига ажратиш мумкин. 
Халқаро ҳуқуқнинг кўпгина, хусусан, жисмоний ва юридик шахс-
ларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга оид бўлган норма-


362 
лари барча давлат органлари каби транспортда жамоат хавфсизлиги-
ни таъминлаш бўлинмалари фаолиятининг ҳам ҳуқуқий асослари 
бўлиб хизмат қилади. Транспортда жамоат хавфсизлигини таъмин-
лаш бўлинмалари мазкур соҳада фаолият олиб борувчи махсус давлат 
органи бўлгани учун «Ҳаво кемаларининг қонунга хилоф тарзда 
босиб олинишига қарши курашиш тўғрисида»ги Конвенция (Гаага) 
(Ўзбекистон Республикаси учун 1993 йил 29 декабрдан кучга кирди), 
«Фуқаро авиациясининг хавфсизлигига қарши қаратилган қонунга 
хилоф тарздаги хатти-ҳаракатларга қарши курашиш тўғрисида»ги 
Конвенция (Монреаль) (Ўзбекистон Республикаси учун 1993 йил 29 
декабрдан кучга кирди), «Халқаро ҳаво транспортида ташишларга 
доир айрим қоидаларни бирхиллаштириш ҳақида»ги Конвенция 
(Варшава) (Ўзбекистон Республикаси учун 1995 йил 6 майдан кучга 
кирди), «Ҳаво кемаси бортида содир этиладиган жиноятлар ва баъзи 
бошқа актлар тўғрисида»ги Конвенция (Токио) (Ўзбекистон Респуб-
ликаси учун 1995 йил 06 майдан кучга кирди) унинг фаолиятини 
тартибга солувчи асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади. 
Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари 
фаолиятининг ҳуқуқий асослари бўлиб хизмат қилувчи қонунлар 
жуда ҳам ранг-баранг. Биринчи навбатда, транспортда жамоат хавф-
сизлигини таъминлаш бўлинмалари фаолияти Ўзбекистон Республика-
си Конституцияси нормалари талаблари асосида амалга оширилади. 
Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари тизимида 
терговга қадар текширув ва суриштирув фаолияти Ўзбекистон 
Республикасининг ЖПК, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишлар-
ни юритиш Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги, шунингдек Маъмурий суд ишларини юритиш тўғриси-
даги кодекслар талаблари асосида олиб борилади. 
Темир йўл ва ҳаво транспортида жамоат тартибини сақлаш ҳамда 
хавфсизлигини таъминлашда Транспортда жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш хизмати махсус давлат органи сифатида унинг фаолияти-
ни бевосита тартибга солувчи, хусусан, Ўзбекистон Республикаси-
нинг 1999 йил 15 апрелдаги «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги 
қонунига алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. 
«Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонуннинг темир йўлда 
ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат назорати ва 
бошқа чораларга бағишланган нормасида ички ишлар, Давлат хавф-
сизлик хизмати органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Темир 
йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш 


363 
давлат инспекцияси томонидан уларнинг ваколатлари доирасида 
амалга оширилиши қайд этилган. 
Ушбу қонуннинг «Темир йўл транспортида юклар ва объект-
ларни қўриқлаш» деб номланган нормасида темир йўл транспорти-
нинг энг муҳим объектлари ва махсус юкларни қўриқлаш Ўзбекистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлинмалари ва давлат 
бошқарув органларининг бошқа ваколатли бўлинмалари томонидан 
амалга оширилиши белгиланган.
Қонуннинг мақсади темир йўл транспорти соҳасидаги муносабат-
ларни тартибга солиш орқали, биринчидан, фуқаролар ҳаёти ва 
соғлиғи муҳофаза этилишини, иккинчидан, уларнинг ҳуқуқлари 
ҳамда қонуний манфаатларини, учинчидан, юридик ва жисмоний 
шахсларнинг мулкларини, тўртинчидан, атроф-муҳит ҳимоя қилини-
шини таъминлашдан иборатдир.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши, темир йўл транспорти 
соҳасидаги ҳуқуқий-назарий бўшлиқни бартараф этиш билан бирга 
ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи қонуности меъёрий 
ҳужжатлардаги зиддиятлар ва ноаниқликларга, Ўзбекистон Республика-
сининг темир йўл транспорти соҳасидаги давлат бошқаруви субъект-
лари ваколатларидаги ноаниқлик ва бир-бирини қайтаришларга 
барҳам берди. 
Қонунда фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи муҳофазаси, жисмоний ва 
юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, атроф-
муҳит ҳимояси ва темир йўл транспортида ҳаракатланиш хавфсизли-
гини таъминлаш бўйича тадбирларнинг устуворлиги ҳамда мазкур 
соҳа фаолиятининг асосий принциплари тизимли белгиланганлиги 
темир йўл транспортидан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар 
иштирокчиларидан юқоридаги қоидаларга риоя этилишини талаб 
қилса, бошқа томондан, ушбу тизимнинг ўзига хос хусусиятларга эга 
эканлигини кўрсатади. 
Қонунга биноан, темир йўл транспортидан фойдаланиш хавфсиз-
лигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Респуб-
ликаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 
ва махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади. 
Бу соҳадаги махсус ваколатли давлат органлари сифатида: Ўзбекистон 
темир йўллари акционерлик жамиятининг, темир йўл транспорти 
корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг, Ички ишлар 
вазирлигининг ҳамда давлат хавфсизлик хизматларининг ваколатлари 
бугунги кун талаблари асосида аниқ белгилаб берилган.


364 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда 
жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари ўз фаолиятларини 
тўлиқ Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги «Ички 
ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни асосида амалга оширади. 
Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари тизимига 
кирувчи барча таркибий тузилмалар ва уларнинг ходимлари мазкур 
қонун билан ички ишлар органлари зиммасига юклатилган асосий 
вазифаларни, фаолият йўналишларини қонун ҳужжатларида белги-
ланган ваколатлар доирасида, асосий принципларга риоя этган ҳолда 
ҳамда ушбу қонун нормалари талаблари асосида амалга оширишлари 
зарур. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспорт-
да жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизмати темир йўл ва ҳаво 
транспорти объектларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича 
фаолиятини, хусусан, умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимо-
логик профилактикаси чора-тадбирларини қонун ҳужжатларида бел-
гиланган ваколат доирасида Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 
14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни 
талаблари асосида амалга оширади.
Бундан ташқари, транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш 
хизматлари махсус давлат органи сифатида фаолиятининг очиқлиги 
ва шаффофлигини таъминлашда 2014 йил 5 майдаги «Давлат 
ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғриси-
да»ги, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилишда 
2014 йил 25 сентябрдаги «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, ёшлар 
билан ишлашда 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат 
сиёсати тўғрисида»ги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат-
лари билан ишлашда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 
11 сентябрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 
тўғрисида»ги қонунлари талабларига тўлиқ риоя этиши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январдаги «Маъмурий 
тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонуни Транспортда жамоат хавф-
сизлигини таъминлаш хизматлари фаолиятига замонавий ташкилий-
ҳуқуқий шаклларни жорий қилишга, ички идоравий назорат меха-
низмини кучайтиришга, давлат бошқарув соҳасида расмиятчилик ва 
суиистеъмолчиликка чек қўйишга, шунингдек давлат хизматлари 
кўрсатишнинг самарали амалга оширилишини таъминлашга, жисмо-
ний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга 


365 
оширишнинг замонавий механизмларини жорий қилишга хизмат 
қилади.
Мустақиллик йилларида транспортда жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш хизматлари фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир 
қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган
1
.
Шунинг учун жамият ва давлат бошқаруви, хусусан, ички ишлар 
органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш, транспортда жамоат хавф-
сизлигини таъминлаш хизматлари фаолиятини такомиллаштиришга 
оид Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан кейинги йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини ёритишга ҳаракат қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 феврал-
даги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони ички 
ишлар органлари тизимида туб ислоҳотларни амалга ошириш, шу 
жумладан, Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизмат-
лари тизимини янада такомиллаштириш бўйича асосий талабларни ва 
йўналишларни белгилаб берди
2

Мазкур фармон билан тасдиқланган «2017–2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» иккинчи устувор йўналиши 
бўлган Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг 
олдини олиш тизимини такомиллаштириш, хусусан, жамият ривожла-
нишининг бугунги талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда ҳуқуқбу-
зарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш соҳа-
сидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, тизим 
фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Ҳуқуқбузар-
ликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833-сон-
ли Қарори қабул қилинди. 
Қарорда кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноят-
чиликка қарши курашиш тизимида мавжуд бўлган барча камчилик ва 
1
Қаранг:
Ички ишлар идораларидаги ислоҳотлар – тинчлик ва осойишта-
лик гарови: Монография. / - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 
2014., Б. 272.
2
Қаранг:
Ички ишлар органлари тизимидаги туб ислоҳотлар - халқ ман-
фаатларига хизмат қилишни таъминлаш кафолати. Ўқув қўлланма. / - Т.: 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017., Б. 272. 


366 
муаммолар тўлиқ ички ишлар органлари, хусусан, транспортда жамоат 
хавфсизлигини таъминлаш хизматларига ҳам тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрел-
даги «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан 
ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва 
қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда улар-
нинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
Фармонида ички ишлар органлари тизимида ислоҳотларни амалга 
ошириш бўйича белгиланган комплекс чора-тадбирлар чуқур илмий 
ва танқидий таҳлилларга асосланган. Айниқса, ички ишлар орган-
ларининг жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор 
топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини 
таъминлашдаги, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари 
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, 
шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик-
ларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича республикада шакл-
ланган яхлит ҳуқуқий тизимдаги ўрни, тизимда амалга оширилган 
ислоҳотлар, соҳадаги жиддий камчилик ва муаммолар ҳақидаги хулоса 
ва фикрлар, тизимни ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари бе-
восита Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларига 
ҳам тегишлидир
1
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 август-
даги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш 
ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3216-сон, 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички 
ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини 
ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги ПҚ-3413-сон қарорлари ҳам Транспортда жамоат хавф-
сизлигини таъминлаш хизматларининг фаолиятини кадрлар билан 
таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг идоравий 
ҳуқуқий ҳужжатлари ички ишлар органлари, хусусан, унинг транс-
портда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятига оид 
қонун ҳужжатларининг ижроси доирасида қабул қилинади ҳамда 
уларда тизим зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни, 
ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш усуллари, шакллари, 
1
Қаранг:
Ички ишлар органлари тизимидаги туб ислоҳотлар - халқ 
манфаатларига хизмат қилишни таъминлаш кафолати. Ўқув қўлланма. / - Т.: 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017., Б.272. 


367 
механизмлари кўрсатилади. Мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини қуйида Транспортда жамоат хавф-
сизлигини таъминлаш хизматларининг тизими, тузилиши ҳамда жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий 
вазифалари, шунингдек мазкур фаолиятни марказий, ҳудудий ва 
туман (шаҳар) ички ишлар органлари миқёсида бошқариш ҳамда унда 
раҳбарнинг ролини ёритиш жараёнида батафсил кўриб чиқамиз. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish