350
ҳужжатлари билан ваколат берилган субъектлар томонидан мазкур
тизимни самарали таъминлашга қаратилган ҳуқуқий,
ташкилий-
методик, моддий-техникавий, кадрлар билан ҳамда бу борадаги ҳамкор-
ликни таъминлаш орқали амалга ошириладиган ижроия-фармойиш
бериш фаолияти тушунилади.
Тизим фаолиятини ташкилий-методик таъминлаш ишлари ҳам
бошқарув циклининг асосий босқичларидан бири бўлиб, ушбу босқич
миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан
паспорт тизимини самарали таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Бошқарувнинг мазкур шакли орқали тизимнинг қай даражада ишла-
ётгани, унинг самарадорлик даражасини аниқлаш мумкин. Шунинг-
дек, аниқланган салбий ҳолатлар юзасидан тезкор бошқарув қарор-
ларини қабул қилиш имкони юзага келади.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг
паспорт тизимини ташкилий-методик таъминлаш фаолияти: а) ушбу
тизимни ахборотлаштириш (ахборот билан таъминлаш); б) фаолиятни
режалаштириш; в) фаолият натижаларини таҳлил қилиш ва ҳисобини
юритиш; г) фаолиятни назорат қилиш ва баҳолаш каби бошқарув
шаклларини ўз ичига олувчи босқичларда намоён бўлади.
Ахборот умумий маънода одамлар ўз фаолиятини ташкил қилиш
учун
идрок этадиган, қайта ишлайдиган ва фойдаланадиган янги
маълумотларга эга бўлган хабарлар бўлиб, миграция ва фуқароликни
расмийлаштириш бўлинмаларининг паспорт тизимини таъминлаш
фаолиятида ушбу соҳадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва алоҳида
турдаги жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ҳамда уларга қарши
курашишга шарт-шароит яратади. Паспорт тизимини самарали таъ-
минлашга хизмат қилувчи ахборотларга шахсни ҳужжатлаштириш,
прописка қилиш ва паспорт тизими қоидаларига амал қилиш ҳолатига
доир маълумотларни киритиш мумкин.
Бугунги кунда миграция ва фуқароликни
расмийлаштириш
бўлинмаларида республика ҳудудида электрон ахборот ресурслардан
фойдаланган ҳолда шахс, жамият ва давлат манфаатларига зарар
етказишга қаратилган жиноий ҳаракатларни аниқлаш, уларни олдини
олиш, диний экстремизм ва терроризмнинг ҳар хил кўринишларига
қарши курашиш борасидаги тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш
учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек манфаатдор ташкилот-
лар (органлар) ўртасида шахс тўғрисидаги маълумот алмашинувини
тезкор ва самарали таъминлашга қаратилган автоматлаштирилган
ахборот тизимлари фаолият олиб бормоқда.
351
Бундан ташқари, аҳоли тўғрисидаги аниқ ва
барча маълумот-
ларни жамлаш, ҳисобини юритиш, шунингдек улардан жамоат тарти-
бини сақлаш ҳамда жиноятчиликка қарши кураш амалиётида фойда-
ланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси аҳолини паспортлашти-
ришнинг автоматлашган ахборот тизими (АПААТ) ташкил этилган.
Жойлардаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлин-
маларида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни
расмийлаштириш бошқармаси Аҳолини паспортлаштиришнинг автомат-
лаштирилган ахборот тизими республика маркази (АПААТ РМ)га
бевосита бўйсунувчи, тизимда ахборот хавфсизлигини таъминловчи
масъул субъектлар ажратилиб, уларнинг
вазифаси сифатида ушбу
хизмат базасида мавжуд бўлган ахборот ресурсларини ҳимоялаш,
уларнинг нормал ишлаш жараёнига тасодифан ёки қасддан аралашиш
ёхуд уларга ноқонуний равишда маълумотлардан фойдаланиш
(маълумотларни рухсатсиз ўзгартириш, қалбакилаштириш ёки йўқ
қилиб ташлаш) орқали зарар етказилишининг олдини олиш масала-
лари белгиланди. Шу билан бирга, бугунги кунда шахс тўғрисидаги
маълумотлардан фойдаланиш амалиёти
самарадорлигини ошириш
мақсадида шахснинг Ф-1 карточкалари электрон шаклга ўтказилган.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томони-
дан паспорт тизими соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳисобининг тўлиқ
ва сифатли юритилиши,
Do'stlaringiz bilan baham: