1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Савол ва топшириқлар 
1.
Ички ишлар органларининг транспортда жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш хизматларининг асосий вазифаларига нималар киради? 
2.
Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларининг 
бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликдаги фаолияти 
нималардан иборат? 
3.
Транспортда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
лаш фаолиятини ташкил этишда ИИБ бошлиқларининг асосий вазифалари 
нима? 
4.
Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш 
борасида ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосарларини хизмат вазифа-
ларини санаб беринг. 
5. Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг 
нарядлари, турлари, уларнинг ишини ташкил этиш тартиби қандай? 
6. Ички ишлар органларининг транспортда жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш хизматлари хизмат кўрсатиш объектларини айтиб беринг. 
7. Ҳаво транспорти объектларида жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизликни таъминлашни ташкил этишни тушунтириб беринг. 
8. Темир йўл транспорти объектларида жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизликни таъминлашни ташкил этиш қандай амалга оширилади?
9. Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқарма (бўлим, 
бўлинма)ларининг асосий функциялари ҳақида нималарни биласиз? 


389 
 
III БЎЛИМ. 
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ АЛОҲИДА 
ШАРОИТЛАРДА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ВА 
ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
XI боб. 
ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВАҚТИДА ИЧКИ 
ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ВА 
ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ 
 
1-§. Оммавий тадбирлар тушунчаси, турлари
ва уларни ўтказиш учун рухсат бериш тартиби 
Мустақилликка эришгандан сўнг республикамизда демократик 
ҳуқуқий давлат қуриш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди ва 
бу ҳаракатлар ҳали ҳам давом этмоқда. Бунга ривожланган давлат-
ларнинг тажрибаларига асосланиб қабул қилинган Конституциямиз 
ва унинг асосида қабул қилинган кўплаб қонунлар мисол бўла олади. 
Шунингдек, давлат бошқарув органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
органларини такомиллаштириш бўйича ҳам қатор ишлар қилинмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, халқаро муносабат-
ларнинг тўла ҳуқуқли субъектига айланди, жаҳон давлатлари билан 
иқтисодий, ижтимоий, маданий соҳаларда ўзаро алоқалар ўрнатилди. 
Демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва тараққиёт йўлидан 
ишонч билан бораётган жамиятимиз бугун дунёда, хусусан, минтақа-
мизда вазиятнинг мураккаблашуви билан боғлиқ ҳолатларни боши-
дан кечирмоқда. Бу мураккабликлар хусусида сўз юритар эканмиз, 
биринчи навбатда, хориждаги турли террорчи ва экстремистик марказ-
ларнинг бизнинг мустақил тараққиёт йўлимизга, мақсадларимизни 
рўёбга чиқаришга ва янги жамиятни барпо этишга ғовлар қўйишга 
интилаётганликларини алоҳида айтиб ўтишимиз керак. Бундай марказ-
ларнинг ташкилотчилари ҳали ўз нуқтаи назари ва тафаккурини тўла 
шакллантириб улгурмаган айрим ёшлар онгига халқимизнинг табиати 
ва муқаддас анъаналарига зид ғояларни сингдириб, уларни ўз ман-
фаатлари ва тубан мақсадларига эришиш қуролига айлантиришга 
интилмоқда. Лекин бизнинг асосий мақсадимиз ёшларимизнинг ирода-
ларини чиниқтира бориб, ҳаётда уларга ёрдам кўрсатиб, унчалик 
оддий бўлмаган бугунги воқелигимиз солиши мумкин бўлган барча 


390 
синовларга бардош беришга ўргатишдан иборат. Бунинг учун эса 
фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришимиз зарур.
Кейинги пайтларда республикамизда юз берган ҳодисалар, турли 
хил диний-экстремистик оқимларнинг пайдо бўлиши, юртимиз тинч-
лигига рахна солувчи кучларнинг мавжудлиги мустақиллигимиз ва 
осойишталигимизни ҳимоя қилишга доимо шай туришимиз лозим-
лигини яна бир бор эслатиб қўйди. 
Бугунги кунда турли байрамлар ташкил этилганда, унда иштирок 
этувчилар сонини ҳеч ким белгиламайди. Бундай оммавий тадбирлар 
шаҳарларда, туман марказларида, қишлоқ, посёлка типидаги жойлар-
да, стадионларда, кўчаларда, сайилгоҳларда ўтказилади. Мазкур 
ҳолларда тадбирларни кўнгилдагидек ўтказиш, ўша жойларда жамоат 
тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
ички ишлар идорасининг ходимлари зиммасига улкан масъулиятлар 
юклатилади. Оммавий тадбирлар қаерларда ўтказилишидан қатъи 
назар, жамоат тартибини сақлаш, ҳар бир фуқаронинг хавфсизлигини 
таъминлаш ички ишлар органларининг асосий вазифаларидан бири 
ҳисобланади.
Оммавий тадбирларни ўтказишнинг қонунийлигига кўра митинг, 
йиғилиш, намойиш ўтказиш демократиянинг бир кўринишидир. 
Демократик давлат ва ҳуқуқий фуқаролик жамиятини шаклланти-
ришда фуқаролар ўз ижтимоий-сиёсий фаолликларини эркин амалга 
ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Конституциямизнинг 33-моддасида фуқаро-
ларнинг ижтимоий фаолликлари митинг, йиғилиш ва намойишлар 
шаклларида амалга оширилиши ҳуқуқи эътироф этилиб, қонуний 
жиҳатдан мустаҳкамланган. 
Ҳозирги вақтда турли хил оммавий тадбирлар аҳолининг ижтимоий 
фаоллиги ва бўш вақтини ўтказишининг кенг ёйилган шаклларидан 
бири ҳисобланади ҳамда шахснинг сиёсий ҳаёт, спорт, маданият, 
санъат ютуқларидан бевосита баҳраманд бўлиш эҳтиёжини қондиради. 
Демократия шароитида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва 
эркинликларини амалга оширишлари кўп жиҳатдан уларнинг давлат 
органлари, сиёсий партия ва ҳаракатлар, шунингдек касаба уюшма-
лари, спорт, маданият, диний ва бошқа ташкилотлар ўтказадиган 
оммавий тадбирларда фаол иштирок этишлари билан боғлиқ. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасига кўра, 
фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси 
қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шакли-
да амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат 


391 
хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини 
тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 
29 июлдаги «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш 
тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
205-сонли қарори Республика ҳудудида оммавий тадбирларга тайёр-
гарлик кўриш ва ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш, хавф-
сизликни таъминлаш, террорчилик-қўпорувчилик ва фуқароларни 
гаровга олиш билан боғлиқ бўлган жиноий ҳаракатларнинг олдини 
олиш ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келганда уларни оғир 
оқибатларсиз бартараф этиш тартибини белгилайди. 
Шу ўринда, оммавий тадбирларнинг турлари ва уларни ўтказиш 
тартибига тўхталишдан аввал, унинг луғавий маъносига алоҳида 
эътибор қаратсак. «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да «оммавий» 
сўзининг моҳиятига «оммага, кўпчиликка оид, кўпчилик томонидан 
ёки омма орасида бажариладиган оммавий иш, оммавий ҳаракатлар» 
деб изоҳ берилган. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish