1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Спорт-томоша тадбирлари
анъанага кўра, республикамизда 
аҳоли оммавий дам олишининг кенг ёйилган шаклларидан бири ҳисоб-


395 
ланади. Улар миқёси ва муҳимлик даражасига кўра, халқаро, респуб-
лика, вилоят, шаҳар ва туман миқёсидаги тадбирларга бўлинади. Одам-
ларнинг оммавий тўпланиши ҳамда жамоат тартибининг ҳолатига 
кўрсатадиган таъсир даражаси бўйича қўриқлаш учун энг қийини 
футбол, кураш, катта теннис каби спорт ўйинларининг ўтказилиши-
дир. Ушбу оммавий тадбирларнинг ўзига хос жиҳати, футбол матч-
ларида муайян тоифадаги спорт ишқибозлари, турли спорт клуб-
ларига мансуб ашаддий мухлисларнинг бўлишидир. Одатда, уларнинг 
хатти-ҳаракатларида ўз командасига нисбатан кучли муносабат мавжуд 
бўлади. Афсуски, спорт матчлари ўтказилиши давомида айрим 
қарама-қарши томон мухлислари гуруҳлари жиддий ҳуқуқбузар-
ликлар содир этадилар, тўқнашувли вазиятларни юзага келтирадилар, 
спорт иншоотларига келувчиларнинг хатти-ҳаракат қоидаларини 
бузадилар. Баъзан бу оғир оқибатларга олиб келади. 
Спорт тадбирлари ўтказилиши вақтида жамоат тартибини бузиш 
ҳоллари ҳам етарли даражада учрайди. Шу боис турли хил томоша-
боп оммавий тадбирлар ташкилотчилари ички ишлар органлари 
билан биргаликда мухлисларнинг белгиланган хатти-ҳаракат қоида-
ларига риоя этишларини назорат қилиш мақсадида ушбу тадбирлар 
ўтказиладиган вақтда жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш 
чораларини кучайтиришлари шарт. 
Оммавий диний тадбирлар
, яъни республикамиздаги ҳар хил 
диний байрамлар, одатда, тегишли мачитларда диндорлар ва оддий 
қизиқувчилар тўпланадиган шароитда ўтказилади. Ҳозирги вақтда 
давлат сиёсатининг динга муносабати ўзгаргани сабабли янги мачит-
лар қурилмоқда, эскилари тикланмоқда, диндорга ибодат учун 
мақбул шароитлар яратилмоқда. Бироқ орасида фаолияти ғайри-
ижтимоий хусусиятга эга бўлган ва атрофдагилар учун хавф туғдира-
диган оқимлар мавжудлигини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Кўпчи-
ликка маълум бўлган «Ваҳобийлар», «Акромийлар», «Ҳизб ут-
таҳрир» каби оқимлар ўз сафларига ёшларни тортиб, одамларни 
йўлдан уради, баъзан эса ҳуқуқбузарликлар содир этади.
Мазкур ҳолатлар, кўпинча, оммавий-диний тадбирлар ўтказила-
диган жойларда жамоат тартибининг ҳолатига таъсир этади ва 
оператив вазиятни чигаллаштиради. Бу ўз навбатида, ички ишлар 
органларидан жамоат тартиби ва хавфсизлигини лозим даражада 
сақлаш учун махсус чоралар кўриш, ўзига хос шароитларда тез ва 
самарали ҳаракат қилиш, юзага келадиган тартиббузарликларни 
бартараф этиш учун махсус чоралар кўришни талаб қилади. 


396 
Бошқача айтганда, оммавий тадбир рисоладагидек ўтганида жамоат 
тартиби улар ўтказиладиган жойларда юзага келадиган муайян 
ижтимоий муносабатларнинг мажмуи сифатида тавсифланади. Ушбу 
ижтимоий муносабатларнинг қарор топиши ва ривожланиши, бир 
томондан, фуқароларга ўзларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркин-
ликларини амалга оширишлари, бошқа томондан, давлат, гуруҳлар ва 
шахсий манфаатларнинг хавфсизлик талабларига риоя этган, шахс 
шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинган ҳолда уйғунлашиши учун 
ташқи шароитни таъминлаш имконини беради. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish