1-мавзу. Хужалик юритувчи субъектларнинг таркибий тузилиши, ишлаб чикаришни ташкил килиш технологияси ва бухгалтерия хисобини юритишнинг ташкилий тизими


-мавзу. Хўжалик юритувчи субъектларда хужатлаштириш ва дастлабки хужжатларни расмийлаштириш тартиби



Download 0,98 Mb.
bet12/19
Sana24.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#186087
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
2 5456586289769874292

4-мавзу. Хўжалик юритувчи субъектларда хужатлаштириш ва дастлабки хужжатларни расмийлаштириш тартиби.

Корхонада содир булган хужалик муомалалрини, шунингдек, мавжуд булган моддий бойликларни ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш учун бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланилади. Корхонада ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби шундай йулга қуйилиши керакки, у сохталаштириш имкониятини, уз вақтида келиб тушмаслиги ва уларни бухгалтерия ҳисобида кечикиб расмийлаштирилишини истисно қилсин. Мазкур масалада корхона раҳбарлари томонидан тегишли назоратнинг ёъқлиги нохуш оқибатларга олиб келиши ҳамда пул ва товар-моддий бойликларнинг талон-тарож қилинишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун утказилаётган хужалик муоамалаларига доир ҳужжатлар харакати устидан корхона раҳбари томонидан ҳам, бош бухгалтер томонидан ҳам узаро икки томонлама назорат йулга қуйилиши лозим. Бунинг учун корхонада ҳужжатларнинг аниқ айланишини йулга қуйиш ва масъул ижрочиларни курсатган ҳолда ҳужжатлар оборотининг турли босқич чизмалар куринишида графиклар ёки ишлар руйхатини тузиш керак булади. Хужжатлар айланиши графигини амалга ошириш устидан назоратни бош бухгалтер амалга ошириши керак. Бухгалтерия ҳисобида ҳужжат амалга оширилган хужалик муомаласи тугрисида ёзма гувоҳлик булиб, бухгалтерия ҳисоби маълумотларига юридик куч багишлайди.


Хисоб ишларини умумлаштиришга фақат тугри расмийлаштирилган ҳужжатлар, яъни белгиланган техник андозаларда кузда тутилган барча реквизитлари тулдирилган ҳужжатлар қабул қилинади.Тузилган жойига кура ҳужжатлар ички ва ташқи ҳужжатларга булинади. Ташқи ҳужжатларга мол етказиб берувчилар, буюртмачилар, солиқ идоралари ҳамда бошқа юридик шахслардан келиб тушадиган ҳужжатлар (юк-хатлар, ҳисобварақ-фактуралар, банк кучирмалари, инкассо топшириқномалари ва бошқалар) киради.
Ички ҳужжатларга корхонанинг узида расмийлаштирилган ва корхона доирасидан четга чиқмайдиган ҳужжатлар (корхона раҳбарининг буйруқлари, моддий бойликларни ички кучириш юкхатлари ва бошқалар) киради. Акс эттирилган хужалик муомалаларининг ҳажмига кура ҳужжатлар бирламчи ва йигма ҳужжатларга булинади.
Бирламчи ҳужжатлар - содир этилган пайтида битта хужалик муомаласига расмийлаштириладиган ҳужжатлар.
Йигма ҳужжатлар муайян бир ҳисоб обектига тегишли булган бирламчи ҳужжатлар буйича тегишли гуруҳ ва тизимларга ажратиш йули билан тузилади.
Камраб олиш усулига кура ҳужжатлар бир марталик ва жамгарув ҳужжатларига булинади.
Хужалик муомаласи бир қабулда амалга ошириладиган ва мазкур муомала ана шу билан якунланганида бир марталик ҳужжатлар тузилади.
Жамгарув ҳужжатлари маълум бир давр мобайнида бир ҳисоб обектига тегишли булган хужалик муомалаларига доир ҳужжатларни жамгариш йули билан тузилади.
Мақсадига кура ҳужжатлар қуйидаги турларга булинади:
Фармойиш ҳужжатлари;
Тасдиқловчи ҳужжатлар;
Комбинациялаштирилган ҳужжатлар;
Бухгалтерия расмийлаштириш ҳужжатлари;
Ахборот ҳужжатлари.
Фармойиш ҳужжатлари бирор-бир хужалик муомаласини амалга ошириш учун буйруқ ёки курсатма берадиган ҳужжатлардир. Ушбу турдаги ҳужжатларга ходимни ишга олиш ва бошқа шу каби ҳужжатлар киради. Фармойиш ҳужжатларида берилаётган топшириқнинг мазмуни, бажарилиш муддати ва тартиби, шунингдек бажарувчи шахс курсатилади. Бундай ҳужжатлар асосида бухгалтерия ҳисобварақларида ёзув қилинмасдан, балки корхона раҳбарининг ходимлар фаолияти юзасидан назорат урнатишни таъминлайди.
Тасдиқловчи ҳужжатлар корхонада муайян бир хужалик муомаласининг содир булганлигини исботловчи ҳужжатлардир. Бундай турдаги ҳужжатларга юкхатлар, далолатномалар, квитансиялар, ҳисобварақ-фактурлар ва бошқа шу каби ҳужжатлар мисол була олади.
Тасдиқловчи ҳужжатлар хужалик муомаласи содир булган пайтда тузилади, шунинг учун ҳам булиб утган хужалик муомаласини ҳисобда акс эттиришда асос булиб хизмат қилади.
Комбинациялаштирилган ҳужжатлар фармойиш ва тасдиқловчи ҳужжатларнинг хусусиятларни узида мужассам қилади. Ушбу турдаги ҳужжатларда хужалик муомаласини амалга ошириш учун берилган фармон ва шу муомала бажарилганлигини акс эттирувчи ҳисоботнинг булиши жуда қулайдир. Комбинациялаштирилган ҳужжатларга касса чиқим ордери киради. Бу ҳужжатда пулнинг кассир томонидан берилганлигини исботловчи маълумот билан бирга пулнинг туланиши зарур эканлигини курсатувчи фармойиш ҳам мавжуддир.
Бухгалтерия расмийлаштириш ҳужжатлари бухгалтерия ҳисоби ходимлари томонидан ҳисоб ишларини тезлаштириш ва ихчамлаштириш учун тузилади. Бундай ҳужжатларга бухгалтерия маълумотномалари, амортизация ҳисоблаш жадваллари, фойдани тақсимлаш буйича ҳисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатлар киради.
Ахборот ҳужжатлари корхона раҳбарларига ва тегишли юқори органларга зарур ахборот маълумотларини бериш учун хизмат қилади. Бундай ҳужжатларга моддий бойликларни сотиб олиш учун тузилган шартномалар, моддий қийматликларнинг нормативлари ва бошқа шу каби ҳужжатлар киради.
Хозирги вақтда ҳисоб ишларини автоматлаштириш кенг йулга қуйилмоқда Бу, уз навбатида, хужалик муомалаларини ҳужжатлаштиришни янги босқичга кутармоқда. Хужалик муомалаларини ҳужжатлаштиришнинг ва дастлабки ҳужжат маълумотларини ҳисоблаш машиналарига киритишнинг яхшиланишини ҳар хил замонавий маълумот ташувчи воситалардан фойдаланиш йули билан амалга ошириш истиқболли йуллардан бири ҳисобланади.
Хужалик жараёнларини бухгалтерия ҳисобининг счётларида акс эттириш ва ҳисоб регистрларида қайд этишда хатоларга йул қуйилиши мумкин.
Йул қуйилган хатоларни тугрилаш учун бир нечта усуллардан фойдаланилади. Булар қуйидагилардир:
1. Тузатиш бухгалтерия ёзувлари;
2. Кушимча бухгалтерия ёзувлари;
3. Кизил сторно усули;
4. Корректура усули.
Йул қуйилган хатоларни тузатиш ва тугри молиявий ҳисоботларни тузиш мақсадида БХМСларига асосан счётларнинг ҳисобот даври охирига қолдиқларини куриб чиқиб, тузатиш бухгалтерия ёзувлари тузилади.
Бунинг учун эса «Ишчи жадвал» тузилади.
Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан хужалик маблагларининг ҳақиқий мавжуд миқдори ва суммаси уртасидаги фарқ инвентаризация қилиш ёъли билан аниқланади.
Узбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари 19-сон БХМС асосида тартибга солинади. Хужалик юритувчи субектнинг мол-мулкини руйхатга олиш ва бу маълумотларни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштиришдир.



Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish