6-мавзу. Бухгалтерия хисоби счетлари ва уларнитнг богланишни акс этириш тартиби.
Мазкур Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи меъёрий элемент бўлиб ҳисобланади.
1-УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси, молиявий ҳисобот элементларига мувофиқ гуруҳлаштирилган молиявий ҳисобот элементларининг йиғиндисини ташкил этади: активлар, мажбуриятлар, капитал, даромадлар ва харажатлар (1-илова).
2. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси асосида хўжалик операциялари бўйича бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режасини тузадилар, қайсики хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб счётида акс эттирилиши керак.
3. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқнома, хўжалик операцияларини хўжалик юритувчи субъектларнинг счётларида бухгалтерия ҳисоби юритиш қоидаларига мувофиқ акс эттириш тартибини белгилаб беради (2-илова).
2-АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ
4. Ушбу стандарт мулкчилик шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар (бундан буён – корхона) томонидан, бюджет ташкилотлари, суғурта ташкилотлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари, ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
3-ТУШУНЧАЛАР
5. Бухгалтерия счёти - корхоналар иқтисодий ресурсларининг ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги бухгалтерия ахборотини қайд этиш ва сақлаш услуби ва уларга бўлган талаблар.
6. Доимий счётлар - бу ҳисобот даври охирига сальдога эга бўлиб, бухгалтерия балансида акс эттириладиган активлар, мажбуриятлар, сармоялар счётларидир. Доимий счётлар актив, пассив, контр-актив ва контр-пассивларга бўлинади.
7. Актив счёт (А) - бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиши эса кредит бўйича акс эттирилади.
8. Пассив счёт (П) - бу мажбурият ва сармояни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда мажбурият ва сармоянинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг кредити бўйича, камайиши эса дебет бўйича акс эттирилади.
9. Контр-актив счёт (КА) - бу у билан боғлиқ бўлган актив счётнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.
10. Контр-пассив счёт (КП) - бу у билан боғлиқ бўлган пассив счётнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда мажбурият ёки сармоянинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.
11. Транзит счётлар (Т) - бу ҳисобот даврида фойдаланиладиган, лекин ёпиладиган Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган ҳисобот даври охирига қолдиққа эга бўлмайдиган даромадлар ва харажатларнинг вақтинчалик счётларидир.
12. Балансдан ташқари счётлар (З) - бу корхонага қарашли бўлмаган, лекин вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган счётлар. Бу счётлар бошқа счётлар билан ўзаро боғланмайди ва корхонанинг ҳисоботида акс эттирилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |