1-мавзу: Халкаро савдонинг назарий ва услубий асослари


Давлатнинг ташки иктисодий фаолиятга таъсир



Download 272,92 Kb.
bet26/52
Sana07.04.2022
Hajmi272,92 Kb.
#535599
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52
Bog'liq
Жахон иктисодиети ва халкаро МАРУЗА

5.2. Давлатнинг ташки иктисодий фаолиятга таъсир

курсатиш воситалари.

Экспорт ва импорт тарифлар ирдамида тартибга солиш ташки иктисодий фаолиятга давлат йули билан таъсир угказишнинг энг мухим восигаларидан биридир. У бож туловлари­ни жорий этиш йули билан амалга оширилади.

Бож тулови (тарифи) чегарадан утиш чорида мамлакатга сотиш учун олиб келинаитган хорижда ишлаб чикарилгаи товар эгасидан давлат хазинаси фойдасига олинадиган туловдир.

Товар эгаси бож тулагач, зарар куришдан кутулиш ва фойда олиш учун товар нархини оширишга мажбур булади. Натижада хориждан келтирилган товар кимматлашади ва ракобатбардошлилигини таъминлайдиган нисбий афзаллигининг бир кисмини йукотади.

Баъзан бож шу кадар юкори буладики, хорижий товарларнинг бозорда муваффакиятли сотилишига имкон колдирманди. Масалан, 1992 йил изида АКШ савдо вазирлиги Рос­сия ва бошка МДХ мамлакатларидан келтириладиган уран хом ашисига 115, 82 фоиз бож туловини жорий этди. Бунинг сабаби Америка фирмаларининг ракобатсиз уран хомашиси ишлаб чикаришини химоя килиш эди.

Умумий тарзда караладиган булса, бож тулови иктисодий мазмуни жихатидан импорт килинадиган товарлардан олинадиган билвосита солик булиб, уни харидор, яъни импортчи тулайди. Бож сиисатининг иккиикламалиги шунда намоин булади: бож хамиша хазинани тулдириш воситасидир ва айни пайтда у четдан келтириладиган товарларнинг нарх борасидаги ракобатини бож тулови микдорида камайтириш йули билан ички бозорни иктисодий жихатдан химоя килиш вазифасини бажаради.

Бож тарифи мамлакатлар ва товарлар буйича таркибга эга. Аввало тарифнинг мамлакатлар буйича тузилишини караб чикайлик. Одатда, мамлакатда камида иккита бож тарифи белгиланади. Биринчиси савдода. кулай шароит яратиш тугрисида шартнома тузилмаган малакатлар учун бош (умумий) тариф, иккинчиси савдода кулай шароит яратиш тугрисида шартнома тузилган мамлакат учун. Ривожланаитган мамлакатлар учун алохида тарифлар хам урнатилиши мумкин.


Маълумот учун материал

1996 йилга Узбекистон савдо-сотикда энг кулай шароит яратиш тугрисида куйидаги давлатлар билан шартнома тузди: Австрия, Белгия, Буюк Британия, Венгрия, Вьетнам, Германия, Греция, Дания, Хиндистон, Ирландия, Испания, Италия, Хитой, Корея, Латвия, Литва, Люксембург, Нидер­ландия, Покистон, Польша, Португалия, Руминия, Слова­кия, АКШ, Туркия, Финляндия, Франция, Чехия, Швейца­рия, Швеция, Эстония, Япония.

Бундан ташкари 'Узбекистан Республикаси куйидаги давлатлар билан эркин (бож туловисиз) савдо килиш имкониятига эга: Беларусь Республикаси, Грузия Республикаси, Козогистон Республикаси, Киргизистон Республикаси, Мол­дова Республикаси, Россия Федерацияси, Туркманистон, Ук­раина.

Энди товарлар буйича бож тарифлари тузилишини куриб чикайлик. Товарлар бож таснифининг турли миллий ва халкаро тузилмалари мавжуд. Божхоналар буйича хамкорлик кенгаши (Брюссель шахри, Белгия) томонидан ишлаб чикилган. Товарларни тавсифлаш ва шартли белги куйишнинг мувофиклашгирилган тизими энг куп таркалган.

Товарларни тавсифлаш ва шартли белги куйишнинг бу тизими унли олти ракамдаги код коидасига асосланган. Масалан 210431 раками куйидагиларни билдиради: 21товар гурухи, 04товар мохияти, 31товарнинг кичик мавкеи. Товар­ларни бундай шаклда тавсифлаш жахон микисида бутун божхоналар иш юритишида компьютерлашган ягона тизимни барпо этишга ирдам беради.

Божларнинг эхтимол тутилган даражасига келсак, уларни аниклаш миллий бож сиисатининг энг мураккаб вазифасидир. Бириичидан, хар бир товар бозорининг жахон бозоридан ажралиб туриши даражасини иктисодий жихатдан асослаш зарур. Иккинчидан, бож даражаси савдо сиисат сохасидаги воситаларнинг курсаткичларидан бири булиб, уларнинг узгариши савдодаги халкаро шартномалар ва битимларга мос келиши керак. Учинчидан, юкорида айтилган ички ва ташки турдаги вазиятни хисобга олиб, бир вактнинг узида юзлаб номдаги товарларга бож микдорини белгилаш хаддан ташкари сермехнат ишдир.

Бож тарифининг узгарувчи жадвали каби конуниятни хам таъкидлаб утиш зарур Унда махсулот ишлаб чикарувчиларнинг конун кабул килувчиларга таъсир утказиш кобилияти иркин намоин булган. Бож туловлари одатда бир тармокдан иккинчи тармокка келадиган оралик махсулотларга нисбатан истеъмолчи харид киладиган тайир махсулотга юкорирок белгиланади. Чамаси, бу тамойил истеъмолчи гурухларининг махсулот ишлаб чикарувчиларга карши турадиган кучли лобби (таъсир утказадиган) ташкилоти тузишга кодир эмаслигининг окибатидир, бунга саноати ривожланган мамлакатларда шакар, мол гушти, тукимачилик буюмларига бож туловларининг юкори куйилиши иркин далилдир. Лобби (таъ­сир) куввати махсулот ишлаб чикарувчиларникига нисбатан кам булмаган фирмаларнинг узлари махсулотни харид киладиган булса, вазият узгаради. Шу боис оралик махсулотни импорт килиш тарифлари тугрисидаги масалани хал килиш чогида протекция натижалари ожиз булишини кутиш мумкин.

Урушдан сунгги даврда тариф чеклашлари аста секин камайган сари нотариф чеклашларнинг ахамияти орта бошлади. 40 йилларнинг охири ва 50 йилларнинг бошида куп мамлакатлар бундай чеклашдан урушдан кейинги иктисодиитни тиклаш ики умумий иктисодий колоклик холатидан чикиш жараинида халкаро битимларга доир туловлар устидан каттик назоратни саклаб колиш максадида фойдаланди. Куп томонлама музокаралар натижасида 50 йиллардан бошлаб тарифлар даражасини анча пасайтиришга муваффак булинди, бирок нотариф говлар дахлсиз колаверди. 1967 йилда тарифларни камайтириш юзасидан Кеннеди музокаралари якунланиши пайтигача нотариф товарлар халкаро савдо йулида асосий тусик булди. 70йилларда бу говлар янада юкорилашди.

Ташки савдони нотариф чеклашнинг 50га якин турли усуллари бор. Хозирги даврда давлатлар бу усулларнинг купидан фойдаланмокда. Масалан, АКШ вакти вакти билан са­нитария андозаларини жорий этади, Аргентинада тайирланган мол гушти бу андоза талабларига жавоб бермайди. Ко­лумбия "аралаштириш талаби" деб аталган усулдан фойдаланиб, пулатни импорт килувчиларни келтирилаитган хар бир тонна пулат хисобида маълум микдорда кимматрок Колум­бия пулатини сотиб олишга мажбур килмокда. Бошка нотариф говларга куйидагилар киради: ташки савдога давлат монополияси, давлатнинг факат шу мамлакатни узида ишлаб чикарилган махсулотдан фойдаланиидши таъминлаш, маъмурий турачилик говлари, мураккаб валюта назорати ва бошкалар. Бу говларнинг баъзиларини давлатнинг конуний бошкариш фаолиятига киритиш мумкин, бошкалари эса та­шки савдони очикдан очик камситишга каратилган.

Нотариф говларнинг барча турлари орасида энг куп таркалгани импорт квоталари, ики хар йили мамлакатга келтиришга рухсат берилган хорижий махсулот хажмини микдор жихатидан чеклаб куйишдир. Давлат мамлакатга махсулот келтиришга имозат берувчи лицензияни чекланган микдор­да беради ва лицензияси, импортни такиклайди. Лицензияли импорт хажми ички бозордаги талабдан кам булса, квота факат импорт хажм ишини камайтириб колмайди, шу билан бирга ички бозордаги нархларнинг лицензия эгалари хорижда то­вар сотиб олган жахон бозоридаги нархлардан ошиб кетишига олиб боради. Шу жихатдан Караганда импорт квоталари тариф чеклашларига ухшайдир.

Бир неча сабабларга кура давлат тариф чеклашларига нисбатан импорт квотасини афзал куриши мумкин. Биринчидан, бундай сиисат импортга харажатларнинг янада купайишига кафолат булади, ундай холларда хорижий ракобат каттик тус олади. Иккинчи жахон уруши бошларида валютанинг амалдаги расмий кийматида мамлакатлар уз ракобат мавкеи имонлашганини сезди. Бу хол уларни тулов балансини тенглашгириш юзасидан каттик чоралар куришга мажбур килди. Бунда квота импорт хажми аник белгилаб куйилиши гаровидир. Агар импорт товарлар ракобатбардошлигининг ошганлиги улар нархининг пасайишига олиб келса, бу хол импорт туловлари камайишини тезлаштиради холос. Тариф эса, аксинча, нархларнинг пасайиши четдан келтирилаитган товарларга ички талаб узгариб турадиган шароитда импорт хажмининг ва умумий кийматининг купайишига олиб бориши мумкин. Хуллас тарифнинг жорий этилиши тулов балансини бошкаришни кийинлашгиради.

Тариф ставкаларини ошириш халкаро савдо битимлари билан тартибга солинса, квота иктисодий сиисатни амалга оширишда хукуматга катта имконият ва хукук беради, шу жихатдан хам квоталар тарифларга нисбатан афзалрокдир. Агар импорт билан ракобат киладиган тармоклар мухофазанинг юкори даражали булишини талаб килса, хукумат, айрим холларни хисобга олмаганда, тарифни мустакил ошира олмайди. Катъийрок импорт квоталарини жорий этиш осонрок булади. Дунидаги куп мамлакатларда давлат хокимияти квоталар мамлакат фирмаларига нисбатан хам бошкариш вазифасини амалга оширишни енгиллаштиради, деб хисобламокда.

Эркин ракобат шароитида импорт квотаси афзалрокдир, чунки бундай шароитда импорт квотаси унга мос келадиган тариф билан баравар мавкеда туради. Аммо куйидаги шартдардан бирортасига риоя килинган такдирда хам у хавфли булиб колади: 1) агар квота монополия хокимиятни кузатиб борса... 2) агар импорт лицензиялари самарали жойлаштирилмаса... Бу иккала холни хам куриб чикайлик.

Агар импорт квотаси ички бозорда монополия вужудга келишига сабаб булса, импорт квотаси унга тенг тарифга караганда миллат учун кимматга тушади. Ички бозорда эса монополия вужудга келиш эхтимоли йук эмас. Мамлакат ишлаб чикаришида етакчилик килаитган фирма (масалан, Америка велосипедсозлигида "Швинн" фирмаси) такикламайдиган тариф жорий этилишидан монополия хукукига эга булолмайди, чунки жахон бозоридаги нархларга тарифни кушганда шаклланувчи нархдаги товарлар унга ракобат килади. Аммо импорт микдори квота билан чеклаб куйилган такдирда мамлакатдаги фирма нархни опшпхдан куркмайди, чунки ракобат килувчи хорижий махсулотнинг мамлакатга келтириладиган кисми хажми квота микдоридан ортмайди. Натижада квота махсулотга талаб узгармайдиган шароитда мамлакатнинг етакчи фирмасига юкори нарх белгиланипшдан монополияга хос фойда олиш учун сунгги" имконият хисобланади. Хуллас, монополия хукукини вужудга келтирадиган квота ички бозорда нархнавонинг ошишига, махсулот ишлаб чикаришнинг камайишига олиб келади ва тарифга нисбатан катта миллий зарар етказади.

Импорт квоталарининг миллий фаровонликка таьсири хокимиятнинг импорт килиш хукини кандай таксимлашига боглик. Импорт лицензияларини таксимлашнинг асосий усулларини куриб чикамиз:

1. Ракобат асосидаги кимошди савдоси.

2. Ошкора афзал куриш тизими.

3. Лицензияларни "харажат усули "буйича таксимлаш.

Шу учта усул орасида ракобат асосида утказиладиган кимошди савдоси энг арзон ва адолатли, учинчиси эса энг киммат хисобланади.

Давлат импорт лицензияларини очик кимошди савдосида ики яширинча сотиши мумкин. Ошкора кимошди сав­доси куйидагича кечади. Давлат велосипед ики пулат прока­ти ихуд бошка бирор товарнинг маълум микдорини сотиб олишга импорт лицензиясини сотиш буйича фалон жойда, маълум вактда кимошди савдоси утказилишини хар 3 ойда эълон килади. Савдо ракобатли булиши учун бундай хабарлар етарли микдордаги давогарларни туплаши лозим. Фирибгарлик конунга мувофик жазоланадиган жойда бу мухимдир. Кимошди савдосида импорт лицензиясига импортчи нархи билан импорт товар ички бозорда сотилиши мумкин булган энг юкори нарх уртасидаги тафовутга тахминан тенглашадиган нарх белгиланиши керак.

Ракобат асосидаги кимошди саздосининг бошка тури кyпpoк таркалган. Давлат хокимияти порага учадиган шаро­итда импорт лицензияларини таксимлаш чогда яширин биз­нес авж олиши мумкин. Бундай холларда лицензияни купрок пора берганлар олади. Бундай тур ижтимоий зарар келтириши мумкин. Бундай очикдан очик порага сотилишнинг доимий тус олиши икгисодий махкамаларнинг истеъдодли ходимларини порахур амалдорларга айлантириши мумкин. Бундан ташкари афкор омма олдида фош килинган бундай порахурлик ижтимоий кескинликни кучайтиради, чунки у давлат девонида хокимият суиистеъмол килинаитганини курсатади.

Импорт лнцензиялари ошкора афзал билиш асосида жойлаштирилиши мумкин. Бунда давлат импорт лицензияларини олдиндан хеч кандай ракобат утказмай, буюртма ва музокараларсиз маълум фирмаларга биркитиб куяди. Импорт липензиялари купинча нуфузли фирмаларга квоталарни жорий этиш арафасида импортнинг умумий хажмида уларнинг улушига мос микдорда берилади. Америка хукумати 1959 йилдан 1973 йилгача булган даврда нефтга импорт квоталарини худди шу тарзда таксимлади. Ички бозордаги нархларнинг ортиши натижасида хар йили бир неча миллиард доллар фойда берадиган импорт лицензиялари нефть компаниялари уртасида уларнинг 1959 йилга кадар нефть импортидаги улуши асосида эркин ва бегараз таксимланди.

Санаб утилган усулларнинг суштиси импорт лицензия­ларини "харажатлар усули" билан таксимлашдир. Бундай холларда давлат лицензияни олишга даъвогарларни нарх билан боглик булмаган асосда ракобатлашишга мажбур килади. Бу сиисатнинг хамма томонидан кабул килинган ва номакбул куринишларидан бири лицензияларни ким олдин келса, ушанга бериш коидасидир. Бу усул лицензия олишга даъвогар­ларни унумли мехнатини колдириб, кимматли вактини навбатда туришга сарфлашга мажбур этади. Саноат хом ашисини импорт килишга лицензияларни таркатишнинг кенг кулланиладиган яна бир усули лицензияларни катта ишлаб чикариш кувватига эга фирмаларга беришдир. Бу хам катта микдордаги лицензия олиш умидида фойдаланилмайдиган ускуналарга ортикча сармоя сарфлаш натижасида ресурсларнинг нобуд килинишига олиб боради. Даъвогарлардан уз даъвосини асослаб беришни талаб киладиган бундай тадбирларнинг хар бири давлат масьул шахслари билан алока урнатиш учун вакт ва пулни бехуда сарфлашларга, шунингдек импорт ли­цензияларини таксимлаш билан шугулланувчи оргикча давлат хизматчиларининг мехнатига хак туланишига олиб келади.

Экспортга моддий ирдам бериш хам ташки ктисодий алокаларни бошкаришнинг нотариф усуллари каторига киради.

Экспортга ирдам тарикасида маблаг ажратиш халкаро шартномаларга зид булади. Жахондаги деярли барча мамлакатларни бирлаштириб турган ГАТТ коидаларидан бири экспортга моддий ирдамни "инсофсиз ракобат" деб бахолайди ва махсулотни импорт килувчи мамлакатларга протекцион "ком­пенсация божи" олиш йули билан жавоб чораларини куришга рухсат этади. ГАТТ талабларини четлаб утиб, давлат йули би­лан экспортга ирдам беришнинг жуда куп усуллари мавжуд. Масалан, давлат экспортчиларнинг узларига ики уларнинг хорижий мижозларига кам фойда туланадиган карз бериш учун солик туловчилар маблагидан фойдаланиши мумкин. Амери­ка Экспорт-импорт банки ики "Эксимбанк" бунга мисол була олади. Асримизнинг 30-йилларида ташкил топган бу банклар Америка экспортчиларига ва уларнинг хориждаги махсулот етказиб берувчиларига арзон кредит бериб, Америка импортчилари ва уларнинг хориждаги харидорларига бирор марта хам кредит бермай, обруси тушган. Давлат реклама ташкил этиб ва экспорт бозоридаги талаб ва таклифлар тугрисида арзонга ахборот бериб, экспорт махсулотини хорижда сотишини рагбатлантириш борасида бевосита харажат килиши хам мум­кин. Солик тизимида хам экспорт учун ишлаб чикарадиган товарлари ва хизмати хажмига караб фирмаларга имтииз бе­риш назарда тутилади.

"Эксимбанк" ирдамининг катта кисми Америкадаги еттита йирик компания ва уларнинг хориждаги мижозлари тасарруфига ажратилган. Бу айникса "Боинг" компаниясига тааллуклидир. Бу компаниянинг хориждан кабул килган буюртмалари "Эскимбанк"нинг арзон кредити билан таъминланган. Бу банк ажратаитган ирдам маблагининг куп кисми кишлок хужалик махсулотларига тугри келади. Барча етакчи мамлакатлар ортикча кишлок хужалик махсулотларини солик туловчилар маблагига кафолатли харид килиш, шунингдек экин майдонларидан фойдаланмаганлик учун мукофот тулаш оркали фермерлар даромадларини маълум даражада саклаб туриш буйича давлат дастурини амалга оширишга махкум этилган.

Гарбий Европа ва Шимолий Америка мамлакатлари фермерлар даромадларини бир даражада ушлаб туриш сиисатини утказишга бюджет харажатларини камайтириш учун ортикча махсулотни чет элга уз зарарига сотмокда, баъзан эса жахон бозоридаги нархларни хаддан ташкари киммат деб хисоблаитган МДХ мамлакатларига таклиф килиб, бу нархлар уртасидаги тафовутни коплаш учун бюджетдан кушимча маблаг ажратмокда.

Давлат савдо сиисатининг навбатдаги йуналиши дем­пинг экспортга бюджетдан маблаг ажратиб ирдам беришга ухшашдир. Биз яна мислсиз вазиятга ва унинг гайритабиий натижаларига дуч келамиз.

Демпинг нархнаво борасидаги халкаро камситиш булиб, унда экспорт килувчи фирма уз махсулотини бирор хорижий бозорда бошка бозордагига (одатда уз мамлакати бозоридагига) нисбатан арзон сотади. Мазкур бозордан ракибни кисиб чикариш ва максадга эришгандан сунг нарх даражасини тиклашни мулжаллаб вактинча арзон нарх белгилаш карокчиларча демпинг деб аталади. Доимий демпинг эса уз номига мувофик вакт билан чекланмайди.

Халкаро иктисодий ларзида, айникса, демпинг кенг кулланилади. Ташвишли 20 ва 30-йилларда хам казилма, хам кайга ишлаш тармоклари махсулотлари халкаро савдосини купинча демпингда айблашарди (ва бу асосли эди). 70-йилларда демпинг яна жамоатчилик эътиборида булди. 80-йилларнинг бошларида Америкада хорижий ракобатни камайтириш учун компания бошлади. АКШ хукумати бир канча хорижий фирмани уз махсулотларини Америка бозорида демпинг буйича сотишда айблади. Бу ракобатга карши каратилган компаниянинг бир кисми эди. 1970 йилда Япониянинг "Сони" фирмаси билан юз берган вокеа жуда машхур булди. Текширишда "Сони" Японияда ишлаб чикарилган телевизорларни Америка бозорида 180 доллардан сотгани, айни пайтда Япониянинг узида бу телевизор 333 дол­лар туриши аникланди. Бундан хабар топган Япония истеъмолчилари америкалик телевизор ишлаб чикарувчиларнинг норозилигига кушилди. 1975 йилда АКШ молия махкамаси 8 та хорижий мамлакатнинг уз махсулотини Америка бозорида сотаитган автомобил фирмаларига нисбатан тарихда мислсиз демпингга карши текшириш бошлади. АКШ агар бу фирмалар нархни ички бозордаги даражага кутармаса, бу мамлакатлардан Америкага автомобилларни импорт килишга божтарифи жорий этилади, деб пуписа килди. Эхтимол айни шу хол "Сони" ва "Фольксваген" фирмаларининг Америка бозорига мулжалланган ишлаб чикариши бевосита АКШ худудида жойлаштиришига сабаб булди. ("Сони" Сан Диегода, "Фольксваген эса Нью Стэнтон ва Пенсильванияда).





Download 272,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish