3.3. ТМК миллатини аниқлаш.
ТМК миллатининг кўрсаткичлари бўлиб қуйидагилар хизмат қилади:
-рўйхатга олинган жойи;
-штаб-квартиранинг жойлашуви;
-акцияларнинг бошқарув пакетига эга бўлган акциядорларнинг миллати.
Компаниянинг миллатини ўз ҳукумати томонидан бериладиган имтиёзлар, субсидиялар, солиқ имтиёзлари ва бошқалар аниқлайди. Хорижий фирмаларга эса фаолият юритиш учун қабул қилувчи давлат иқтисодиётнинг алоҳида секторларини қолдирган ҳолда чеклайди.
Одатда турли мамлакатлар қонунчилиги резидент-фирмалар ва норезидент-фирмаларни фарқлайди. Резидентларга ушбу давлат ҳудудида жойлашган ва ўша ернинг ўзида рўйхатдан ўтган компаниялар киради. Хорижий капитал иштироки билан хорижда тузилган норезидент-фирмалар одатда бош компаниянинг хорижий филиаллари (foreign affiliates) деб номланади. Бу филиаллар бўлим (branch) шаклида, шўъба фирмалар (subsidiary) ёки уюшган (associated) компаниялар шаклида фаолият юритиши мумкин.
Бўлим қабул қилаётган мамлакатда рўйхатдан ўтади, аммо ўз балансига эга бўлган мустақил компания бўлмайди, у тўлалигича (100%) бош компанияникидир ва юридик шахс сифатида амал қила олмайди.
Шўъба компаниялар – бу қабул қилаётган мамлакатда ўз балансига эга бўлган мустақил фирма сифатида (яъни юридик шахс ҳисобланиб) рўйхатдан ўтган, лекин унинг устидан назоратни акцияларнинг назорат пакетига ёки шўъба компаниянинг бутун капиталига эгалик қилувчи ва бу корхона бошлиқларини тайинловчи бош компания амалга оширадиган ТМК тизимига кирувчи корхоналар ҳисобланади.
Уюшган компания – бу бош компания акцияларининг 10-50%га эгалик қилувчи ТМК тизимига кирган қабул қилувчи мамлакатдаги корхона ҳисобланади. Бу корхона бош компаниянинг назоратида эмас, балки таъсири остида бўлади.
Компания миллати ҳақидаги масалалар банкротлик, солиққа тортиш, антимонопол қонунчиликни қўллаш ва бир қатор бошқа ҳолатларда юзага келади. Кўпчилик солиққа тортиш ҳуқуқий тизимига кўра ҳар бир компания қардош фирмалар билан алоқаларидан қатъи назар алоҳида солиққа тортилади. Бунда икки маротаба солиққа тортмаслик учун бош компания қардош корхона билан уларга технологияларни, ноу-хауларни бериш, патентлардан, конструкторлик ишланмаларидан, савдо маркаларидан, ИТТКИ натижаларидан фойдаланиш соҳасида келишиб олишлари зарур. Қабул қилувчи мамлакат солиқ органларининг бош компания ва унинг хорижий филиаллари орасидаги муносабатларни билиши қабул қилаётган мамлакатнинг солиқ декларациясида ТМК филиаллари томонидан кўрсатилаётган даромадлар ҳажмининг тўғрилигини назорат қилиш имконини беради.
Антимонопол қонунчилик қўлланилган ҳолатларда кўп мамлакатлар суди бирлашмаган бозор қудратини аниқлашда корхоналарнинг иқтисодий бирлигини (қардошлиги) кўзда тутади. Бу ерда кўпгина ТМКларнинг ҳуқуқий маслаҳатлар, ИТТКИ, молия, бухгалтерия, бир ёки бир нечта халқаро марказларда дастурлаштириш каби ТМКнинг бутун тизимига хизмат кўрсатадиган вазифаларни марказлаштириши эътиборга олинади. Компания миллати суд ёки арбитражда бош компаниянинг экологик жихатдан зарарли технологиялар ёки нуқсонли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга жалб қилинганлиги даражаси кўриб чиқилаётганда катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда суд ҳукмига ҳуқуқий томондан ташқари маънавий масала ҳам таъсир этиши мумкин.
ТМК миллатини ва унинг чет эл филиаллари билан алоқасини аниқлашдаги қийинчиликлар бу алоқаларнинг кўп учрайдиган кўпдаражалилиги билан тушунтирилади. Масалан, ўйинчоқлар тайёрлайдиган йирик “Маттель” (АҚШ) корпорацияси бутун дунё бўйича 39 қардош компаниясига эгадир, булардан 26 таси бош компаниянинг бевосита мулки ва 13 таси эса “Маттель” корпорациясининг чэт эл филиалларига тегишлидир (3.1. жадвал).
|
3.1.жадвал. ТМК алоқаларининг кўпдаражалилиги
|
Даража
|
Фирма номи
|
Хорижий филиаллар сони
|
I
|
“Маттель” (АҚШ)
|
26, шу жумладан “Маттель ГмбХ” (ГФР)
|
II
|
“Маттель ГмбХ” (ГФР)
|
11, шу жумладан “Маттель АГ” (Швейцария)
|
III
|
“Маттель АГ” Швейцария)
|
2
|
Жами
|
39
|
Оҳирги йилларда шаклланиш ва ўз мавқеини мустаҳкамлаш босқичида турган Россия ТМКлари жаҳон товар ва хизмат кўрсатиш бозорида ўз фаолиятини фаоллаштирмоқда. Замонавий ТМКларга ўхшаш бир қатор Россия халқаро компаниялари Совет Иттифоки давридаёқ шаклланган эди. Уларга “Ингосстрах”, “Аэрофлот” ва кўплаб ташқи иқтисодий бирлашмалар киради. Масалан, “Газпром” РАЖ табиий газни қазиб чиқариш ва экспорт бўйича 100%ли монополист бўлиб, у дунё бўйича топилган табиий газ заҳираларининг 34%ини назорат қилади ва ғарбий Европа талабининг 20%ини таъминлайди. Россия газ гигантининг жаҳон бозоридаги мувафаққиятли фаолияти қудратли корпорацияларини бозор иқтисодиётида сезиларли ютуқларга эришишлари мумкинлигини кўрсатмоқда. Масалан, нефт саноати етакчиларига мансуб Россия “ЛУКойл” компаниясининг турли мамлакатлардаги филиалларида ишлаб чиқаришни вертикал интеграцияси қабул қилинган, яъни нефть қазилмасининг бир қисми бензин, дизель ёқилғиси, мазут, машина мойи ва авиация керосинига қайта ишланади. Ҳозирги вақтда ушбу компания Ўзбекистон ҳудудида ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Халқаро хўжалик алоқаларининг ТМК каби самарали шаклининг имкониятлари МДҲ мамлакатлари компанияларининг молиявий, техник ва илмий ресурсларини бирлаштириш учун яна ҳам кенгроқ қўлланилмоқда. Бу каби ТМКларни тузиш учун молиявий саноат гуруҳлари (МСГ) асос бўлмоқда. МДҲ мамлакатларига тегишли юридик шахсларни бирлаштирувчи бу гуруҳлар трансмиллий МСГ – ТМСГ сифатида рўйхатга олинади. Улар ягона техник структура, маркетинг, молиявий сиёсат ўтказиш мақсадида ташкил этилади. Ҳукуматлараро келишувлар асосида ТМСГ ташкил этилганда уларга давлатлараро молиявий саноат гуруҳлари – ДМСГ мақоми берилади.
МДҲ мамлакатларининг ТМКлари миллати улар рўйхатдан ўтган жойига қараб аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |