6-Мавзу. Хорижий тадбиркорлик ривожланишига халқаро иқтисодий интеграциянинг таъсири
6.1. Халқаро иқтисодий интеграция ёрдамида ТМК имкониятларини кенгайтириш
Халқаро иқтисодий интеграция – давлатлараро иқтисодий келишувлар шаклини олувчи давлатларнинг хўжалик-сиёсий бирлашиш жараёнидир.
Халқаро иқтисодий интеграциянинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб пировардида миллий ва халқаро тадбиркорлик структуралари хизмат қилади, уларнинг манфаатлари қуйидаги омилларга қаратилган:
- хорижий компаниялар билан қўшма тадбиркорлик тузилмаларини ташкил қилиш йўли билан корхоналарнинг географик фаолият доирасини кенгайтириш;
- минтақавий бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш;
- минтақа миқёсида ва масштаб самараси устунликларини амалга оширишда халқаро меҳнат тақсимотидан фойдаланиш ёрдамида ишлаб чиқаришни таркибий қайта қуриш ва рационаллаштиришга қизиқиш;
- минтақавий гуруҳнинг барча аъзо-мамлакатлари учун давлат буюртмалари миллий бозорининг очилиши;
- давлатлар ўртасида технологиялар алмашиш бўйича битимлар ва янгиликлар киритиш оқимининг ўсиши;
- интеграцион гуруҳга аъзо давлатлар компаниялари рақобатбардошлигини ИТТКИ ҳаражатларини кўпайтириш ҳисобига мустаҳкамлаш;
-интеграцион гуруҳга аъзо давлатларнинг мувофиқлаштирилган ташқи иқтисодий сиёсати эвазига ноаниқлик таваккалчилигини қисқартириш;
- миллий компанияларни хорижий тадбиркорликни ривожлантиришга ва халқаро корпорацияларни ташкил қилишга қизиқиши;
- бевосита хўжалик алоқалари, кооперациялаш ва ҳамкорликнинг бошқа шаклларини ривожлантириш учун имкониятлар яратиш;
- стандартларни унификациялаш, солиққа тортиш тартибини соддалаштириш, халқаро савдо-иқтисодий музокаралар сонини камайтириш ҳисобига ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларини қисқартириш;
-халқаро ишлаб чиқариш, савдо ва инвестицион оқимларни кенгайтириш йўли билан бандлик даражасини ошириш;
-корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятининг самарадорлигини ошириш.
Европа Иттифоқи (ЕИ)1; НАФТА – АҚШ, Канада, Мексика; АСЕАН – Бруней, Индонезия, Лаос, Малайзия, Мьянма, Бирма, Филиппин, Сингапур, Таиланд, Вьетнам); МЕРКОСУР (Бразилия, Аргентина, Парагвай, Уругвай) каби йирик интеграцион бирлашмаларнинг фаолият юритиш натижалари миллий ва халқаро компаниялар манфаатига кўра интеграцион жараёнларнинг муайян кетма-кетлиги шаклланганлигидан далолат беради.
Интеграцион гуруҳда иқтисодий алоқаларни ривожланиш интенсивлигини халқаро менежер ўз қўл остидаги статистик маълумотларга қараб бир неча усуллар билан кузатиши мумкин.
Интеграция жараёни динамикасининг асосий кўрсаткичларига қуйидагилар киради:
- мамлакатлараро товар айирбошлашнинг жами ЯММдаги улуши;
- интеграцион гуруҳга аъзо-мамлакатларнинг умумий товар айланмаси ҳажмида уларнинг мамлакатлараро айирбошлашининг улуши.
- интеграцион гуруҳга аъзо-мамлакатларнинг ўзаро БХИ ҳажмини уларнинг бошқа дунё мамлакатларига БХИ ҳажми билан солиштириш.
- интеграцион гуруҳ ичида компаниялар бирлашмалари сонини бошқа давлатлар фирмалари билан қўшма корхоналар ташкил қилиш ва қўшилишлар сони билан таққослаш.
Иқтисодий интеграция доирасида фирмаларнинг бирлашишига кўмаклашувчи асосий омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- ишлаб чиқариш кўламининг самараси;
- технологияларни ўзаро айирбошлаш;
- корхоналар жойлашган ўрни устунликларидан фойдаланиш (Шимолий ва Марказий Европада мураккаб қисмларни ишлаб чиқариш, Жанубда эса арзон ишчи кучи томонидан йиғиш йўлга қўйилган);
- маҳаллий истеъмолчиларнинг талабини янада тўлароқ қондириш учун маҳсулот ассортиментини кенгайтириш;
- ИТТКИ ҳаражатларини кўпайтириш имкониятлари;
- трансферт баҳоларни қўллаш (биринчи навбатда, турли давлатларда молия шароитлари ва солиқлар фарқланувчи тармоқларда);
- давлат буюртмаларини олиш;
- ИТТ имкониятлари ўсиши;
- юк ташишларни фирма ичида тақсимлаш ҳисобига транспорт ҳаражатларини қисқартириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |