1 Мавзу. Халқаро менежмент фанининг назарий асослари


НАФТАда халқаро компанияларнинг имкониятлари



Download 336,5 Kb.
bet17/28
Sana23.02.2022
Hajmi336,5 Kb.
#168926
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28
Bog'liq
Маърузалар матни

6.3. НАФТАда халқаро компанияларнинг имкониятлари
НАФТА миқёсида Шимолий Америка интеграцияси ривожланишида ҳал қилувчи рол АҚШ ТМКларига таалуқли. АҚШ ишбилармонлик доиралари НАФТАга катта умид боғлайдилар. Меҳнатсиғимли, материалсиғимли ва экологик қиммат ишлаб чиқаришларни АҚШдан Мексикага кўчириш давомида ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш ва американинг айрим саноат тармоқларининг рақобатбардошлик даражасини ошириш имконияти туғилса ажаб эмас.
Канада ТМКлари НАФТА ёрдамида ривожланишни бошлаётган технологик тармоқларни (ўлчов асбоблари, компьютерлар, алоқа воситалари ва бошқа ишлаб чиқариш) ноу-хау сотиш, ишлаб чиқариш самадорлигини ошириш ва бозорни кенгайтириш орқали ўз фойдасини оширишни назарда тутмоқдалар. Бунда канада капиталининг жанубга кучишини кучайиши натижасида иш жойлари қисқаради. Бироқ, бошқа томондан қитъа кўламидаги улкан либераллашган бозор маконининг шаклланиши учинчи мамлакатлардан, асосан ЕИ ва Япониядан бевосита ва портфел инвестицияларининг Канадага оқиб келишини рағбатлантиради.
ЕИдан фарқли ўлароқ НАФТА Мексикага молиявий ёрдам кўрсатмайди. Шунга қарамай НАФТА ёрдамида Мексика ўз иқтисодиётини ислоҳотлаштириш ва саноати ривожланган мамлакатлар қаторига қўшилиш муддатини ярим асрдан 10-15 йилгача қисқартириши тахмин қилинмоқда.
Мексика қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича ҳар бир шимолий шерик билан алоҳида икки томонлама шартномалар тузмоқда. Мексика ўз бозорига Канада ва АҚШнинг юқори технологик товарлари кириб келишини таъминлаш учун Америка ва Канадада ишлаб чиқарилган компьютерларга аввалги 20%лик бож тўловини бутунлай олиб ташлади, учинчи мамлакатлардан шундай товарларга бож тўлови аста-секин 3,9%гача пасайтирилади.
Мексика банклар ва суғурта компанияларида хорижий фирмаларнинг иштирок этиш чекловларини олиб ташлаш мажбуриятини олган, бу эса Америка ва Канада молиявий капиталининг Мексика суғурта бозорининг 3 дан 1 қисмини эгаллаш имкониятини яратади.


6.4. АСЕАН да халқаро компанияларнинг имкониятлари
1967 йилда иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳамкорликни мувофиқлаштириш мақсадида ташкил қилинган Жануби-Шарқий Осиё ривожланаётган мамлакатлари минтақавий интеграцион гуруҳи ўз фаолияти давомида иқтисодий ривожланиши, диний эътиқодлари, этник хусусиятлари бўйича кескин фарқланувчи мамлакатлар ўртасида келишувларга эришиш қобилиятини намойиш этди ва 90-йиллар оҳирида АҚШ, ЕИ ва Япониядан сўнг дунёда товар айланиши бўйича тўртинчи ўринни эгаллади. АСЕАН мамлакатлари мураккаб ва илмталаб маҳсулотларни ишлаб чиқаришни тобора ривожлантирмоқда.
АСЕАН миқёсида миллий ва хорижий компаниялар ҳамкорлиги ривожланишига кўмаклашиш “АСЕАНда ишлаб чиқарилган” белгиси билан маҳсулот ишлаб чиқарувчи компанияларга берилган имтиёзларда намоён бўлади. Бундай белги билан чиқариладиган маҳсулотларда АСЕАН мамлакатларида ишлаб чиқарилган компонентлар улуши 40 % дан кам бўлмаслиги керак.
Халқаро компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида XXI аср бошида АСЕАН миқёсида ерга ва қатор саноат тармоқларидаги корхоналарга юз фоизлик хорижий мулкчиликка рухсат этиш, эркин инвестициялар ҳудудини (хорижий компаниялар ҳуқуқлари маҳаллий сармоядорлар ҳуқуқларига тенглаштирилади) ташкил қилиш, валюта чайқовчиларига қарши кескин чекловлар киритиш, минтақа миқёсида кўпчилик маҳсулотларга бож тарифларини пасайтириш мўлжалланмоқда.



Download 336,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish