1-мавзу: халқаро менежмент фанининг назарий асослари


“Халқаро менежмент” категорияси



Download 120 Kb.
bet2/4
Sana23.02.2022
Hajmi120 Kb.
#180711
1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу

2. “Халқаро менежмент” категорияси

Халқаро менежмент компанияларни икки ва ундан ортиқ мамлакатларда фаолият юритишини бошқаришни назарда тутади, глобал менежер малакасига эга мутахассис эса кенг доирадаги масалалар – экспорт-импорт битимларидан тортиб хорижда маҳсулот ишлаб чиқаришгача боғлиқ бўлган фаолиятни амалга ошириши лозим. Бунда у турли маданиятларга мойил ва глобал менежмент назарияси, фалсафаси ва психологиясини ўзлаштириб олиши керак ва ҳар қандай шароитда, энг аввало, мамлакатимиз манфаатларини кўзлаши зарур. Президентимиз таъкидлаганларидек: “… давлатимиз ташқи сиёсатининг маъно-мазмуни ва мақсади битта – у ҳам бўлса, Ўзбекистон манфаати ва яна бир бор Ўзбекистон манфаатидир”.


Халқаро менежмент хорижда ташқи иқтисодий алоқаларнинг барча шаклларидаги (экспорт, импорт, технологияларни айирбошлаш, қўшма корхоналар, хорижда хизматларни ишлаб чиқариш ва кўрсатиш, хорижий инвестицияларни амалга ошириш, трансмиллий корпорациялар) жамоавий фаолият шароитларида фирмаларни тўғри бошқариш назарияси ва амалиётидир.
Халқаро менежментни ўрганиш таълим олувчиларнинг халқаро тоифадаги раҳбарлар учун зарурий бўлган сифатларга: ташаббус, оқланган қалтисликка тайёрлик, ўзига ишонч, глобал кўламда фикрлаш, хорижий шериклар билан конструктив алоқаларни ўрнатиш қобилиятини шакллантиришга эришишга ёрдам беради.
Ушбу курс материалларини ўрганиш таълим олувчиларга дунёда халқаро менежмент ривожланишининг қуйидаги асосий йўналишларини кўрсатиб беради:
– бўйсунувчиларга юкланадиган жавобгарлик улушининг ортиши;
– истеъмолчиларнинг хоҳиш-истакларига эътиборни кучайтириш;
– фирмалар фаолиятида маркетинг ролини ошиши;
– ишлаб чиқариш технологиясини узлуксиз такомиллаштириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар ассортиментини янгилаш;
– қисқа муддатли натижага ва узоқ муддатли мақсадларга эга тадбирлар аниқ ажратилиши;
– миллий манфаатларга риоя қилиш.


3. Хорижий тадбиркорлик шароитларида юқори таваккалчилик

“Тадбиркорлик” атамаси кенг маънода фирмани ташкил қилувчи ёки уни бошқарувчи шахсларнинг таваккалчиликка тайёрлигининг алоҳида жиҳатлари мажмуи сифатида аниқланади. “Тадбиркорлик” сўзи инглизча “энтепенеуршип” ёки франсузча “энтрепендре” сўзидан келиб чиқади ва “имкониятларни амалга ошириш, қўллаш ёки новаторлик фаолияти, ёхуд корхона тузиш йўли билан эҳтиёжлар ва истакларни қондириш” маъноларини англатади.


Фирма товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш (ёки сотиш) функсияларига эга хўжалик бирлиги сифатида ўз фаолиятини ривожлантиради ва демак, икки йўналишда таваккал қилади. Улардан бири фирмани жойлаштириш ўрнини танлашни, ишлатиладиган технология, хомашё, яримтайёр ва тайёр маҳсулотнинг ҳаракатланиш логистикасини назарда тутувчи вертикал йўналиш ҳисобланади. Фирма фаолиятининг иккинчи йўналиши ўз менежмент услуби, маркетинг консепсияси, илмий изланиш ва тажриба конструкторлик ишлари (ИИТКИ) ҳамда молиявий фаолият асосида ишлаб чиқариш ва сотишнинг ташкил қилинишига эга горизонтал йўналишдир.
Фирма ўз фаолиятини давлат чегарасидан ташқарида олиб борса, хорижда фаолият юритиш таваккалчиликлари тадбиркорлик билан боғлиқ маданий тафовутлар (ҳуқуқ, анъаналар, ахлоқ), товар ва хизматларга талабнинг хусусиятлари, кишилар ўртасидаги ишлаб чиқариш ва маиший муносабатларнинг фарқланиши валюта паритетларининг тебраниши, халқаро терроризмнинг ёйилиши каби сабабларга кўра бир неча баробар ошиб кетади.
Хорижий тадбиркорлик билан боғлиқ қалтисликларни комплекс баҳолаш учун хорижий бизнес билан шуғулланувчи фирмалар фаолиятига таъсир қилувчи омилларни туркумлаш мақсадга мувофиқдир. Ушбу омилларга қуйидагилар киради:
– сиёсий-ҳуқуқий омиллар. Ушбу омилларга давлатни бошқариш шакли, сиёсий мафкура, солиқ қонунчилиги, ҳукуматнинг барқарорлиги, ҳукуматнинг хорижий компанияларга муносабати, хорижий мулк ҳақидаги қонунчилик, оппозициянинг таъсири, савдо қонунчилиги, протексионизм даражаси, ташқи сиёсат, террористларнинг фаоллиги, ҳуқуқий тизим киради. Сиёсий-ҳуқуқий омиллар хорижий фирма учун қабул қилувчи мамлакат ҳукуматининг ҳаракатлари натижасида ўз активларини, ўз фирмалари назоратини, бозордаги улушини йўқотиш билан боғлиқ.
иқтисодий омиллар. Ушбу омилларга мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси, аҳоли жон бошига даромад, ЯММ динамикаси ва йўналиши, ҳукуматнинг молия сиёсати, ишсизлик даражаси (аҳолининг харид қувватини ва қабул қилувчи мамлакатдаги фирмада маҳаллий мутахассисларни ишлашга жалб қилиш имкониятини аниқлашда зарур) валюта алмашинуви, меҳнат ҳақининг даражаси, рақобат муҳити, иқтисодий бирлашмалар ва минтақавий интеграцион ташкилотларда иштирок этиш киради. Охирги омил маҳаллий шерикларнинг мустақил қарор қабул қилишини қийинлаштиради, чунки минтақавий интеграцион гуруҳларда иштирок этиш принсипиал қарорларни интеграцион бирлашмадаги шериклар билан келишишни тақозо этади;
ижтимоий-маданий омиллар. Ушбу омилларга миллий урф-одатлар, тил, демография, ҳаёт тарзи, дин, ажнабийларга муносабат, турмуш даражаси, ижтимоий муассасалар ва меъёрлар, саводлилик даражаси киради. Ушбу омиллар ўз фирмасида меҳнат қилишга маҳаллий аҳолини жалб қилишни кўзлаган менежерлар учун, айниқса, муҳим ҳисобланади;
технологик омиллар. Ушбу омилларга технологияларни айирбошлашнинг ҳуқуқий меъёрлари, энергия ташувчиларнинг мавжудлиги ва қиймати, табиий ресурслар, транспорт тармоғи, ишчи кучининг малакаси, патент ҳимояси, инфратузилма, ахборот оқимлари киради. Замонавий шароитларда ахборотнинг биринчи даражали аҳамиятини ҳисобга олиб, айрим корпорациялар (Япон компаниялари) хорижда янги технологиялар, асосий рақобатчилар фаолиятининг аҳволи, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва ҳоказолар ҳақидаги ахборотни олиш мақсадида ўз бўлимларини ташкил қилади.



Download 120 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish