САБЗИ ВА ЛАВЛАГИ ШАРБАТЛАРИ.
Келтирилган сабзавот аввал калебровкаланади, навларга ажратилади ва А 9 - КМ - 2 маркали барабани кетма - кет урнатилган ИМКВ - 200 ювувчи машиналарда яхшилаб ювилади. Лавлагининг думи кесиб ташланади. Тайер махсулот бланширланади. Бланширлаш 3 - 50 минут давомида 105 С хароратли буг ердамида олиб борилади. Бланширланган лавлаги майдалагичларда 2 - 6 мм улчамларда майдаланади, прессларда прессланади. Хамда хосил булган масса сепаратордан утказилиб тозаланади. Тайерланган, тиндириб олинган лавлаги шарбати таъмини яхшилаш учун лимон кислотаси солинади ва 900С гача киздириб идишларга жойлаштирилади. Идишлар копкоги герметик махкамланади ва 25 - 30 минут 120 С хароратда стерилизацияланади.
Сабзи шарбатини олиш учун хам худди лавлаги сингари сабзига дастлабки ишлов берилади. Навларга ажратилган сабзи картошка тозалагичда (КМА - 600 м ) тозаланади. Барабанли ювувчи машиналарда ювилади ва конвейерда кулда ишлов берилади. Тозаланган сабзи майдалагичда кесилади ва 10 минут давомида иссик буг билан пиширилади. Пиширилган сабзи тезда эзилтирувчи машиналарда эзилади ва диаметри 1,8 - 0,5 мм булган элаклардан утказиб олинади. Эзилтириб олинган масса 10% ли шакар киеми билан аралаштирилади (лимон ва оскарбин кислоталар 1:1 нисбатда кушган холда) 10 - 15 мПа босимда гамогенизацияланади, 8 - 10 минут вакуум аппаратларда деазрацияланади. Сунгра 90 С гача иситилиб идишларга жойланади. Идишлар копкоги герметик махкамланиб 120 С хароратда стерилизацияланади. Стерилизацияланган лавлаги ва сабзи шарбатлари таркибида курук моддалар микдори 9 - 11% булиши керак. Сифатига кура тайер махсулотлар ранги уша махсулотга хос (сабзи ранги - сарик, лавлаги ранги эса кизил), таъми ширинрок, консистенцияси куюк, бир жинсли, таркибидаги шакар микдори 6 - 7 % титрлаш кислоталиги 0,5% дан куп булмаслиги керак.
9-Мавзу: Қадоқланган қишлоқ хўжалиги махсулотларини маркировкалаш жихозлари
Қайта ишлаш корхоналарида тайёрланадиган маҳсулотлар турли хилдаги идишларда қадоқланиб тайёр маҳсулотлар сақланадиган омборларда узатишдан олдин уларни албатта маркировкалаш жиҳозлари билан ёрлиқ, ишлаб чиқарилган саналар қуйилиб, истеъмолга ва сақлаш омборларига жўнатилади.
Тайёр махсулотни ташиш учун яшик ва коробкаларга жойлаштирилади. Тайёр маҳсулотни яшикларга жойлаш жихозларнинг тузилиши банкаларнинг тури кўра фарқланади. Шиша идишларни жойлаш учун БУМС маркали, тунука банкалар учун А9-БУМ маркали жихозлар ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |