нофаол ёки билим савияси жуда саёз талабалар кўпчиликни ташкил этадиган
холда; 2) ўқитувчининг ўзи маърузани бемалол ўқий оладиган тажриба ва
билимга эга бўлмаган ҳолда 3) ўқув мавзуси ва материали жуда янги, ҳали
ҳар томонлама ўрганилмаган, эндигина ўрганила бошланган ҳолда бўлиши
ҳам мумкин. Шу каби ҳолларда барча даврларда, айниқса, бугунги кун
дарсларида субъект-объект муносабати қарор топиши табиий. Лекин бундан,
биринчидан, фалсафа дарсларини ҳамиша шундай ўтиш керак, деган
хулосани чиқаришга ҳам шошиш керак эмас. Иккинчидан, шундай ҳоллрда
ҳам, яъни субъект-объект доирасида дарс ўта туриб ҳам бундай дарслар ичида
ҳам субъет-субъект муносабатлари тарзини ҳам имкон борича, фрагментар
равишда бўлса ҳам киритиб туриш мумкинлигини ҳисобга олиш жоиз.
Аксинча, субъект-субъект тарзида дарс ўтилишида, ўқитувчи асосий
свубъект бўлиши, талабалар эса унга нисбатан муайян даражада объект
бўлишлари ҳам табиий. Масалан, фалсафадан дарс беришнинг энг юксак
намунаси ҳисобланмиш Платоннинг барча диалогларида Суқрот ўз
шогирдлари билан бахс (диалог) олиб бораркан, яъни субъект-субъект
тарзида мулоқот олиб бораркан, ушбу мулоқотларнинг катта қисмида,
айниқса асосий ғоялар муҳокамаси ва хулосаларида Суқрот монологлари
катта ўрин эгаллаганини кўрамиз. Ваҳоланки, Суқротнинг шогирдлари,
бизнинг дастлабки дарсларда фалсафа нималигини тасаввур ҳам эта
олмайдиган ҳолда дарсга кирадиган, масалан, ҳуқуқшунос бўламан деб,
кириш бали етмагани учунгина бошқа факультетга кириб, шунинг билан
бирга на ўз сохасини ва на фалсафани билишга қизиқиш билан қарай
олмайдиганларлардан ҳам ташкил топишини ҳисобга олишга тўғри келади.
Шуларнинг ҳаммасига қарамасдан, ҳозирги кун талабасига ўқтувчи ҳам
объект, яъни билимлари узатилаётган ва ўзи ўзгартириши керак бўлган
объект сифатида ҳам, ўзи билан тенг мулоқатга ҳақли субъект сифатида ҳам
ёндошуви мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги давр фалсафий дарсларининг
юксак экзистенциал маъноси ҳам шунда, яъни талаба билан тенгдай, айни
вақтда ундан устун устоз даражасида тура билишдадир. Бу вазиятда туриш
тажрибасиз ва фалсафий-назарий билими саёз ўқитувчи учун жуда қийин ва
қалтис иш. Шунинг учун ҳам бу ҳолларда кўпчилик ёш ўқитувчилар субъект-
объект вариантида иш юритадилар. Ушбу вариантни ишнинг бошланишида,
унинг айрим қисмларида қўллашни узурли ҳисоблаш мумкин бўлса ҳамки,
уни мутлоқлаштириш ярамайди. Чунки бугунги кун талабаси гарчи чуқур
назарий билиш кўникмаларига эриша олмаган бўлса ҳамки, кенг ахборот
омборига эгалиги жихатидан ўз ўқитувчисидан устун келиши қийин эмас.
Айни шундай ҳолларда унинг билан субъект-субъект, яъни фалсафий
сухбатларнинг “тенгхуқуқли партнери” сифатида мулоқатда бўлиш фойдали
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: