Фалсафада ҳақиқат тушунчаси
илишнинг бош вазифаси ҳақиқат излашдир. Ҳақиқат масаласи бутун билиш назариясининг энг муҳим вазифасидир. Файласуфлар орасида ҳақиқат ва унинг билишдаги роли тўғрисида ягона фикр йўқ.
Субъектив идеализм учун ҳақиқат субъектив нарсадир. Масалан, нимаики фойдали бўлса у ҳақиқат деб даъво қилувчи прагматизмда, ёки ҳамма эътироф этган, ҳамма учун аҳамиятли бўлган нарса ҳақиқатдир деб ҳисобловчи конвенционализм ва неопозитивизмда ҳам ҳақиқат субъектив нарсадир. Материализм учун ҳақиқат – бу ташқи дунёнинг онгимизда адекват, тўғри акс этишидир.
Ҳақиқат, бу – бизнинг дунё тўғрисидаги билимларимиз ва тасаввурларимизнинг дунёнинг ўзига, объектив реалликка мувофиқ келишидир. Ҳақиқатни ноҳақиқатдан, янглишувдан, ёлғондан фарқлаштириш, ажратиш учун бизнинг билимимиз объектив воқеликка, унинг яшаш ва ривожланиш қонунларига қанчалик мос келишини аниқлаб олмоқ керак. Аристотель ҳақиқатнинг «классик» концепцияси муаллифидир. Бу концепция ҳақиқатни фикрнинг, билимнинг воқеликка мос келиши деб, ёлғонни эса фикрнинг реал аҳволга мос келмаслиги деб талқин қилади. У ўзининг «Метафизика» сида бундай деб ёзади: «Бор нарсани йўқ дейиш ёки йўқ нарсани бор дейиш ёлғон гапиришдир; борни бор ва йўқни йўқ дейиш эса ҳақиқатни гапиришдир»57.
Ҳозирги замон фалсафий ва илмий адабиётида объектив ҳақиқат тушунчаси тез-тез учраб туради. Объектив ҳақиқат – бу билимларимизнинг шундай мазмуники, у бир кишига ҳам, бутун инсониятга ҳам боғлиқ эмас. Ҳақиқатнинг объективлигини у мавжуд оламнинг инъикоси бўлиши белгилайди.
А
Абсолют ва нисбий ҳақиқатлар
бсолют ҳақиқат – бу билиш объекти ҳақидаги инкор этиб бўлмайдиган тўлиқ ва тугал билимдир, нисбий ҳақиқат эса – билиш предмети тўғрисидаги нотўлиқ ва нотугал билимдир. Абсолют ҳақиқат тўлиқ ҳажмдаги объектив ҳақиқатдан бошқа нарса эмас, нисбий ҳақиқат эса – нотугал шаклдаги, нотулиқ ҳажмдаги объектив ҳақиқатдир. Ҳар бир нисбий ҳақиқатда абсолют ҳақиқат жиҳати бор, чунки ҳар қандай нисбий ҳақиқат объективлиги сабабли, унда доимий билим жиҳати бор. 1913 йилда XX асрнинг энг йирик физиги Нильс Бор ўзининг машҳур тўлдирувчанлик принципини таърифлаб берди. Бу принципга кўра, ҳақиқатлиги муайян ҳодисалар гуруҳи учун аниқланган ва тасдиқланган билим ва назариялар янада кенгроқ предмет соҳасини қамраб олган янги, янада чуқурроқ билим ва назариялар пайдо бўлиши билан мутлақо нотўғри деб улоқтириб ташланмайди, балки нисбий ҳақиқат сифатида бу янги назарияларнинг чегаравий шакли ёки хусусий ҳолати сифатида сақланиб қолади. Классик механика билан нисбийлик назарияси, моддалар химик тузилишининг классик ва ҳозирги замон назарияси ва кўп бошқа назариялар ўзаро ана шундай муносабатда бўлади.
Абсолют ҳақиқатни абсолютлаштириш догматизмга, нисбий ҳақиқатни абсолютлаштириш релятивизмга олиб келади. Релятивизм ва догматизмнинг чекланганлигига сабаб уларда абсолют ҳақиқат билан нисбий ҳақиқат бир-биридан ажратиб олинганлиги ва қарама-қарши қилиб қўйилганлигидадир. Бизнинг билимларимиз айни бир вақтнинг ўзида ҳам абсолют, ҳам нисбийдир. Эгаллаган билимларимиз ва тажрибамиз асосида биз билиб олган ва тасвирлай оладиган нарса, содир бўлган, инкор этиб бўлмайдиган нарса бизнинг билимларимизнинг абсолют жиҳатини ташкил этади. Лекин, шу билан бирга, биз ҳар бир босқичда ҳамма нарсани ҳам билавермаймиз. Бизнинг билимларимиз айни бир вақтнинг ўзида узлуксиз кенгайиб ва чуқурлашиб боради. Шу маънода улар абсолют эмас, балки нисбийдир, шу боисдан абсолют ҳақиқатнинг ўзи нисбий ҳақиқатлар йиғиндисидан таркиб топишини эътироф этмоқ керак. Ривожланишнинг ҳар бир босқичида билимларимизнинг чегаралари вақтинчадир, лекин, билимларимиз тобора тўлиб ва чуқурлашиб борган сари биз абсолют ҳақиқатга яқинлашиб борамиз, аммо уни ҳеч қачон тўла-тўкис эгаллай ва тушунчада ифодалай олмаймиз, чунки табиатнинг ўзи билиш объекти сифатида кенглиги жиҳатидан ҳам, чуқурлиги жиҳатидан ҳам чексиздир.
Б
Do'stlaringiz bilan baham: |