Билишда сезгининг роли
Ҳар қандай нарсани, ҳар қандай предмет ёки ҳодисани билиш фикр хиссий идрокдан предметнинг моҳияти томон борадиган жараёндир. Хиссий билим, жонли мушоҳада инсоннинг қуршаб турган дунё билан бевосита алоқаси шаклидир. Хиссий англаш ташқи таъсир энергиясининг онг фактига айланишидан бошқа нарса эмас. Усиз биз борлиқнинг ҳеч қандай шакллари ҳақида ҳеч нима била олмаймиз. Биз жонли мушоҳада ёрдамида атрофдаги вокеликнинг турли хоссалари ва томонларини билиб оламиз, лекин биргина хиссий образлар билан уларнинг моҳиятини англаб ололмаймиз.
Бунга сабаб, энг аввало, инсон сезги аъзоларининг табиий чекланганлигидир. Масалан, одамнинг кўзи электромагнит тўлқинларнинг бутун спектрини тўлик идрок эта олмайди, у электромагнит тўлқинлар спектрининг инфрақизил, ультрабинафша ва рентген қисмларини сезмайди. Бундай табиий чекланганлик бошқа сезги аъзоларига ҳам хосдир. Масалан, одамнинг қулоғи тебраниш частотаси 16 дан 20 минг Гц гача бўлган товуш тўлқинларини қабул қила олади, юқори частотали ёки паст частотали товуш тўлқинларини эшитмайди.
Табиий сезги аъзолари билан идрок этиб бўлмайдиган ҳодисаларни махсус яратилган сунъий органлар орқали, яъни микроскоп, радиотелескоп, локатор, барометр, Гейгер ҳисоблагичи ва бошқа хил приборлар воситасида идрок этиш мумкин. Бу приборлар хиссий билиш қувватини анча кенгайтиради ва кучайтиради. Шу билан бирга хиссий билиш бизни янглиштириб қўйиши мумкин – кўз чалғиши, сароб, хомхаёл, кўз галлюцинацияси, товуш эффекти ва ҳакозолар. Фалсафа тарихида янги замон мутафаккирлари барча билимларнинг хиссий келиб чиқиши муаммосига юқори даражада аҳамият берганлар. Масалан, Жон Локк материалистик сенсуализм (лотинча сенсус - сезги, сезиш) принципларини асослаб берар экан, аввал сезгида бўлмаган нарса интеллектда бўлмайди, шунинг учун кимки ҳеч нимани сезмаса у ҳеч нимани билмайди, деб ёзган эди.
С
Хиссий билишнинг шакллари
езгилар, бу – шундай каналларки, уларнинг воситасида одам қуршаб турган олам билан боғланган, олам ҳақида бевосита ахборот олиб туради. Сезгилар абстракт тафаккур амалга ошишининг асоси бўлган озуқадир.
Сезги хиссий билишнинг энг оддий шакли, объективлик билан субъективликнинг қоришмасидир, у манбаи жиҳатидан объектив ва у ёки бу сезги аъзоларининг тузилишига боғлик ҳолда шакли жиҳатидан субъективдир. Гарчи сезги билиш учун ягона канал бўлсада, биргина сезишнинг ўзи ташқи дунёни бутун яхлитлиги, чуқурлиги ва конкретлиги билан англаб олиш учун етарли эмас. Сезги субъектга ўрганилаётган объектнинг айрим томонлари ёки хоссаларини билишга ёрдам беради, аммо ўзининг табиий чекланганлиги сабабли объектни яхлит ҳолида билишга имкон бермайди. Шунинг учун билиш сезишдан идрок қилиш томон боради.
Идрок – бу бир сезги эмас, у турли хил сезишларнинг жамул-жами, комбинациясидир. Биз идрок қилиш орқали предметнинг айрим томонларини эмас, балки уни яхлит ҳолда акс эттирамиз. Масалан, шарсимон, яшил-қизил, ялтироқ, хушбуй, чучук-нордон нарсаларни хис қилишлар биргаликда онгимизда олма образида ассоциациялашади.
Хиссий билишнинг идрокдан кейинги босқичи тасаввурдир. У сезишдан ҳам, идрок қилишдан ҳам сифат жиҳатдан фарқ қилади. Тасаввур – бу хиссий идрок билан тушунча ўртасидаги оралиқ босқичдир. Сезиш ва идрок қилишдан фарқли ўлароқ, тасаввур энди субъект билан объектнинг бевосита ўзаро таъсири бўлиб чиқмайди. Илгари бирон-бир ҳодиса ёки предметни идрок этган, кўрган одам уларнинг образларини ҳатто улар бизнинг сезгиларимизга таъсир этмаган тақдирда ҳам хотирлаб, кўз олдига келтириши мумкин. Бундан ташқари, биз тасвирлашларига асосланиб, масалан, илгари ўзимиз ҳеч қачон кўрмаган тропик чангалзорларни тасаввур қила оламиз. Бирок сезги ва идрокдан фарқли ўлароқ, тасаввур илгари идрок этилган предметни гавдалантирар экан, унинг конкрет-хиссий деталларининг ҳаммасини эмас, балки фақат энг муҳим, ҳарактерли қисмлари, томонлари ва белгиларини ифодалайди.
Тасаввурлар сезги ва идроклар каби ёрқин ва аниқ эмас, аммо улар анча узоқ вақт давом этади ва барқарордир. Тасаввурлар ёрдамида биз аллақачон бўлиб ўтган воқеалар манзарасини онгимизда тиклай оламиз. Бундан ташқари, тасаввур бизга илгари идрок этилганлар асосида келажак манзарасини ифодалаб беришга имкон беради. Инсоннинг келажак образини тасвирлаб ва тузиб бериш лаёқати фараздан бошқа нарса эмас. Хиссий билиш қанчалик муҳим бўлмасин шуни айтиш керакки, у чекланган ва ташқи дунёнинг фақат ташқи, бевосита, хиссий идрок этиладиган томонини акс эттиради. Бунинг устига сезги бизни янглиш йўлга бошлаши мумкин. Хиссий билишдан кейинги босқич рационал билишдир, абстракт-мантиқий тафаккурдир.
А
Do'stlaringiz bilan baham: |