1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа



Download 1,8 Mb.
bet45/118
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#297463
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   118
Bog'liq
ФАЛСАФА маърузалар матни

Интуитив билиш: Инсоннинг оламни билиш жараёни унинг сезгилари ва онги зўр бериб ишлашини талаб қилибгина қолмасдан, унинг узлуксиз қизғин ғайришуурий фаолият кўрсатишини ҳам тақозо этади. Инсоннинг ғайришуурий билиш фаолияти интуитив билиш номини олди, интуициянинг ўзи эса - бу билиш объектининг муайян шароитда бошқача йўл билан асослаб бериш мумкин бўлмаган хоссаларини бевосита, ғайримантиқий тарзда ҳақиқат деб билишдир. Интуиция сезги ва ақл ҳаракатига қарши турмайди, балки билишнинг хиссий ва рационал жиҳатлари билан биргаликда чиқиб уларни тўлдиради.

XVIII аср мутафаккирлари илмий билишда инсон ақли им-кониятларига, рационал билишнинг ҳиссий билишга нисбатан устунлигига алоҳида урғу бердилар. Буюк немис файласуфи И. Кант билиш натижаларининг ҳақиқийлиги хусусида эмас, балки инсоннинг билиш қобилиятлари ҳақида кўпроқ баҳс юритди. Гносеология олдига инсон оламни била оладими, деган масала кескин қўйилди. Инсоннинг билиш имкониятларига шубҳа билан қарайдиган файласуфлар агностиклар деб аталдилар.


Билишнинг икки шакли: кундалик (эмпирик) билиш ва назарий (илмий) билиш бир-биридан фарқланади. Кундалик билиш усуллари ниҳоятда хилма-хил ва ўзига хос бўлиб, бундай билимларни системалаштириш ва умумлашган ҳолда кейинги авлодларга бериш анча мушкулдир.
Билиш объекти. Тадқиқотчи-олим, файласуф, санъаткор ва бошқаларнинг, умуман инсоннинг билимлар ҳосил қилиш учун илмий фаолияти қаратилган нарса, ҳодиса, жараён, муносабатлар билиш объектлари ҳисобланади. Билиш объектлари моддий, маънавий, конкрет, мавҳум, табиий ва ижтимоий бўлиши мумкин. Билиш объектлари энг кичик зарралардан тортиб улкан галактикагача бўлган борлиқни қамраб олади. Билиш объектларига асосланиб, билим соҳалари табиий, ижтимоий-гуманитар ва техник фанларга ажратилади.
Билиш субъекти. Билиш билан шуғулланувчи кишилар ва бутун инсоният билиш субъекти ҳисобланади. Айрим олинган тадқиқотчи-олимлар, илмий жамоалар, илмий тадқиқот институтлари ҳам алоҳида билиш субъектларидир. Илмий фаолият табиат ва жамият моҳиятини билишгагина эмас, балки инсоннинг ўзига ҳам қаратилиши мумкин. Инсон ва бутун иисоният айни бир вактда ҳам билиш объекти, ҳам билиш субъекти сифатида намоён бўлади.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish