1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа



Download 1,8 Mb.
bet42/118
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#297463
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   118
Bog'liq
ФАЛСАФА маърузалар матни

Скептицизм ва агностицизм
алсафа тарихида вақти-вақти билан дунё ҳақида ишончли билимларга эришиш мумкинлигини шубҳа остига қўювчи таълимотлар пайдо бўлиб турган. Бундай таълимотнинг биринчиси эрамиздан аввалги IV асрда пайдо бўлган антик скептицизмидир. Скептиклар билишнинг мумкинлигига эътироз билдирмаганлар, лекин бизнинг билимларимизнинг ишончлилигини, уларнинг ташқи дунё ҳодисаларига мувофиқлигини шубҳа остига қўйганлар.
Скептицизм тарафдорлари икки қоидадан келиб чиққанлар. Биринчиси – фалсафада тизимни ташкил этувчи ягона асос йўқ, яъни у ўз ичида мантиқан зиддиятлидир. Иккинчиси – файласуфлар бир-бирига зид келадиган ва баб-баравар рад этилиши мумкин бўлган қоидаларни асослашлари сабабли фалсафа ҳақиқатни топа олмайди. Бинобарин, дунё ҳақида ишончли билимнинг бўлиши мумкин эмас.
Скептицизмнинг асосчиларидан бири Пиррон (эрамиздан олдинги тахминан 365-275 йиллар) хиссий идрокни ишончли деб ҳисоблаган (масалан, агар бирон нарса субъектга аччиқ ёки ширин туюлса, шу ҳақидаги фикр ҳақиқат бўлади), янглишув эса, унингча субъект бевосита ҳодисадан моҳиятни, объект асосини билишга ўтмоқчи бўлганда пайдо бўлади. Унинг фикрича, объект ҳақидаги ҳар қандай даъвога унинг мазмунига зид бўлган даъвони қарама-қарши қўйиш мумкин. Демак скептик узил-кесил ҳукмлардан тийилиб турмоғи лозим.
Синопалик Диоген ва Секст Эмпирик шунга ўхшаш ғояларни ёқлаб чиқдилар. Улар билиш фаолиятида, шунингдек кундалик ҳаётда ҳам субъект ўз соғлом фикрига таянмоғи керак деб ҳисоблаганлар. Ўрта асрлар даврида скептицизм ғоялари Ғарбда ҳам (Пьер Абеляр), Шарқда ҳам (aл-Ғаззолий) ривож топди. Масалан, Ал-Ғаззолий бундай деган: «Охиригача билишга ожизлик ҳам билишдир; кишиларга Уни билиш йўлини фақат Уни билишга ожизлик орқали яратиб берган Зотга шарафлар бўлсин»1.
Янги замон фалсафасида скептицизм позициясини Юм изчилик билан ҳимоя қилиб чиқди. Юм ташқи дунёнинг реаллигини шубҳа остига олди. Фақат ўз сезгиларимизнинг реаллигига шубҳаланиш мумкин эмас, дейди шотландиялик бу мутафаккир. Сезги органларининг бу таассуротлари ё уларга ташқи дунё таъсири туфайлик ёки инсон ақлининг алоҳида энергияси туфайли келиб чиқиши мумкин. Бу ерда тажриба сезгиларимизнинг ҳақиқий манбаини аниқлашга ожиздир. Юм дунёни билиш мумкинлигини инкор этибгина қолмасдан, балки, шу билан бирга, субъектнинг хиссий таассуротлари доирасидан ташқарида бирон-бир реал нарсанинг мавжудлиги тўғрисидаги масалани очиқ қолдирди.
Немис классик фалсафасининг асосчиси И.Кант Д.Юм ғояларини танқидий жиҳатдан қайта ишлаб чиқди. Кантнинг трансцендентал идеализми шундан иборатки, у, бир томондан, бизнинг онгимиздан мустақил равишда «ўзида нарсалар» («вешь в себе») мавжудлигига шубҳаланмаган, иккинчи томондан эса, у «ўзида нарсаларни» принцип жиҳатидан билиб бўлмайди, деб даъво қилган. Нарсаларнинг моҳиятини ҳеч нима билан пайқаб, илғаб бўлмайди. Билиш субъекти бўлган одам фақат ҳодисалар ва жараёнлар сиртида ётган билан кифояланади, фақат ҳодиса, «биз учун нарса» («вешь для нас»)билан иш кўради. «Биз учун нарса» бизга «ўзида нарсалар» ҳақида ҳеч нима демайди. Дунё инсон учун «ўзида нарсалар»нинг билиб бўлмас сири бўлиб қолади, шунинг учун бу фалсафа агностицизм номини олди (юнонча а – инкор, гностос – билиб бўладиган )
Агностицизм – бу шундай таълимотки, унга кўра дунё ҳақида ҳақиқий, ишончли билимларга эришиб бўлмайди. Агностицизм билишни фақат билувчи ақлнинг фаолияти деб билади.
Материалистлар Кантни у «ўзида нарсаларни» эътироф этгани ҳолда уларни билиб бўлмайди деб эълон қилади, деб танқид қилсалар, идеалистлар уни у субъектдан ташқарида ва унга боғлик бўлмаган ҳолда аллақандай сирли «ўзида нарсаларни» эътироф этади, деб танқид қиладилар. Агар Кант наздида «ўзида нарса»ни мутлақо билиб бўлмаса, ҳозирги замон материалистлари уни ҳали билиб олинмаган нарсадир, лекин бу уни мутлақо билиб бўлмайди, деган маънони билдирмайди, деб биладилар.
Агностицизм ғояси XIX-XX аср фалсафасида ҳам ривожланди. Масалан, немис физиги ва физиологи Г.Гельмгольцнинг (1821-1894) «символлар назарияси» ёки «иероглифлар назарияси» ўз моҳиятига кўра агностик характерда эди. Гельмгольц қарашларининг мазмунига кўра, субъектнинг сезгилари реал предметнинг образи эмас, балки символлар, шартли белгилар, иероглифлардир. У хиссий образнинг уни келтириб чиқарган тимсол, «оригинал», реал нарса билан алоқасини, ўхшашлигини инкор этган.
XIX-XX асрлар чегарасида агностицизмнинг яна бир тури – конвенционализм шаклланди. Конвенционализм (лотинча конвенцио – шартнома, келишув, битим) – бу фалсафий таълимот бўлиб, унга кўра илмий назариялар ва тушунчалар ташқи дунёнинг, унинг томонлари ва хоссаларининг реал тафсифи эмас, балки олимлар ўртасидаги келишув маҳсулидир. Конвенционализмнинг энг йирик вакили француз математиги ва философи Анри Пуанкаредир (1854-1912).
Илмий-техникавий тараққиёт ва информацион цивилизация даврида ҳозирги замон гносеологиясида шуни ҳисобга олмоқ муҳимки, билиш субъекти билан объект орасида кўпинча воситачи прибор, тадқиқот қурилмаси туради. Бу ўзига хос гносеологик вазиятни вужудга келтиради. Прибор объектни адекват, айнан акс эттириш жараёнига муайян узлуксиз ва тасодифий хатолар киритиши сабабли, тадқиқотчи уларга зарур корреляция қилмоғи лозим. Бироқ бу агностицизмнинг тантанасини билдирмайди, балки бизнинг билиш усулларимиз, методларимиз, восита ва шаклларимиз доимий такомиллаштирилиб туришга муҳтож эканлигини кўрсатади. Бизни қуршаб турган дунёни билиш мумкин, билиш эса – субъектнинг ҳақиқатни англаш ва уни ўз амалий, яратувчилик, ўзгартирувчилик фаолиятида қўллаш мақсадида ташқи дунёни онгли равишда акс эттиришидир.


Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish