1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа



Download 1,8 Mb.
bet3/118
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#297463
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   118
Bog'liq
ФАЛСАФА маърузалар матни

Плюрализм бир нечта ёки кўплаб ибтидоий асослар ётишини назарда тутади. Масалан, қадимги мутафаккирлар бутун борлиқ асосига ранг-баранг ибтидолар (сув, ер, ҳаво, олов, ёғоч, темир ва ҳ.к.)ни қўйганлар.
Борлиқнинг бошланғич ибтидоси билан боғлиқ ҳолда уни билиш мумкин-мумкин эмаслиги ҳақидаги масала боғланиб кетади. Айрим мутафаккирлар фикрича, билишнинг ҳақиқийлиги ҳақидаги масаласини ҳеч қачон ҳал қилиб бўлмайди: оламни принцип жиҳатдан билиш мумкин эмас. Бундайлар агностик ( Протагор, Кант)лар, шундай фалсафий йўналиш агностицизм деб ном олган. Унинг кўринишлардан бўлган скептицизм билимларнинг ҳақиқийлигига шубҳа билан қарайди. (қадимги юнон Пиррон ва б.). Бошқа мутафаккирлар аксинча, ақл ва билишнинг қудратига ишонадилар ва инсоннинг объектив оламни билиш қобилиятини тан оладилар. Ҳар бир фан ўз методига эгадир. Бироқ фалсафа энг умумий методология экан, унинг методи нафақат воқеликни назарий ва амалий ўзлаштиришнинг, шу билан бирга фалсафий билимларни вужудга келтириш ва асослашнинг усули ҳамдир.
Фалсафий методларни тасниф қилишда асосан диалектика ва метафизика назарда тутилади. Диалектика борлиқ ва билиш тараққиётининг энг умумий қонуниятлари ҳақидаги таълимот бўлиб, айни вақтда воқеликни ўзлаштиришнинг умумий методи ҳамдир. Диалектиканинг юзага келиши ва таркиб топишининг негизлари антик замон билан боғлангандир. Бу босқич кўпинча стихияли ёки содда диалектика деб юритилади. Сабаби илк файласуфларнинг оламга қарашлари оддий кузатишга асосланган бўлиб, кўп жихатдан содда бўлган. Шу билан бирга улар диалектикани турлича тушунишган.
Чунончи, материалист Гераклит ўз таълимотида оламнинг доимий ўзгариши ва характерига, унда зиддиятларнинг акс-тескарига айланиш масаласига, энг аввало «нарсалар диалектикаси»га, объектив диалектикага эътиборни қаратган. Шу даврда яшаган Суқрот ва Афлотун диалектика деганда мунозара олиб бориш санoатини тушунган, шу йўл билан ҳақиқатга эришиш мумкинлигини эътироф этган. Демак, бу ерда гап «тушунчалар диалектикаси», субъектив диалектика ҳақида боради.
Метафизика метод сифатида оламнинг бир хил, статик манзарасини яратади, борлиқнинг у ёки бу моментлари ва кўринишларини мутлоқлаштиради ва якка ҳолда қараб чиқади. Ҳозирги даврда улардан ташқари тафаккур тараққиётининг умумий йўналишини кўрсатувчи гуманистик диалектика, синергетика, герменевтика, структурализм, руҳий таҳлил каби янги фалсафий методлар пайдо бўлди, улар кенг қўлланилмоқда.
Фалсафанинг баҳс мавзуи ва ўзига хос хусусиятларини унинг функциялари ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб тўла очиб бўлмайди.
Энг аввало, бу дунёқараш функциясидир. Бу функция оламни мавҳум-назария ҳамда тушунчалар орқали изоҳлаши билан дунёқарашнинг барча турлари ва даражаларидан ажралиб туради.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish