Метод кашфиётдан муҳимроқ.
Лев Ландау
МЕТОД, МЕТОДОЛОГИЯ ВА МЕТОДИКА ҲАҚИДА ТУШУНЧА
V Боб. МЕТОД, МЕТОДОЛОГИЯ ВА МЕТОДИКА ҲАҚИДА ТУШУНЧА
1 §. «Усул», «услуб» ва «метод» тушунчалари, умумийлиги ва фарқи
Инсон фаолиятининг ҳар қандай шакли, хусусан илмий-тадқиқот фаолияти ҳам, бир қанча омилларга боғлиқ. Шунинг учун унинг якуний натижаси нафақат ким томонидан амалга оширилиши (субьекти) ёки нимага йўналтирилганлиги (обьекти)га, балки ушбу жараённинг қандай амалга оширилиши, яъни қандай усуллар ва методлар қўлланилишига ҳам боғлиқ.
«Усул» ва «метод» тушунчалари кўпинча бир хил маънода (синоним сифатида) қўлланилиб, камдан-кам ҳолларда фарқланади. Кейинги ҳолат ҳар хил тадқиқот усулларини ўз ичига олган, мураккаброқ билиш усулларининг мажмуи қўлланилганда намоён бўлади.
Шу боис, ушбу тушунчаларнинг этимологияси ва изоҳига ҳамда ўзаро нисбатига батафсилроқ тўхталишимиз ўринли ҳисобланади. Ўзбек тили изоҳли луғатининг IV-жилдида усул тушунчасига 5та изоҳ берилган бўлиб, шулардан иккитаси илмий-тадқиқот фаолиятига нисбатан яқинроқ: «Усул [а. – асосий қоидалар, қонунлар; қабул қилинган тартиб] 1 Бирор нарсани юзага чиқариш, амалга ошириш йўли; ҳаракат тарзи, хили, тартиби; йўл. 2 Бирор иш, машғулот кабиларга хос бўлган, унда қўлланувчи асосий хатти-ҳаракат, йўл»69 деб изоҳланган.
Ўзбек тили изоҳли луғатининг II-жилдида «Метод [юн.methodos - тадқиқот усули, йўли] 1 Табиат ва жамият ҳодисаларини билиш, тадқиқ қилиш усули. 2 қ.усул, услуб»70 деб изоҳланган. Ушбу изоҳларда усул, услуб, метод тушунчаларининг умумий ва хусусий жиҳатларини ажратиб олиш қийин. Улар деярли синоним сифатида изоҳланган.
Файласуф олим Б. Зиёмухаммадов фикрига кўра: «Мақсадга етишишда муайян тўсиқни енгиш учун қўлланиладиган тадбир ёки чорани усул
69 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. II-жилд. ЎзР ФА. -Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, - Б.582 .
70 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. II-жилд. ЎзР ФА. -Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, - Б.582 .
дейилади»71. Шунингдек, «мақсадга етишишда қўлланиладиган усуллар тизимини услуб (йўл) дейилади»72.
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси V-жилдида ушбу тушунча анча батафсил ва аниқроқ изоҳланган: «Метод ( юн. methodos – билиш ёки тадқи- қот йўли, назария, таълимот) – воқеликни амалий ва назарий эгаллаш, ўзлаш- тириш, ўрганиш, билиш учун йўл – йўриқлар, усуллар мажмуаси, фалсафий билимларни яратиш ва асослаш усули. Методнинг келиб чиқиш тарихи кишиларнинг амалий фаолиятига бориб тақалади. Бирор ишни бажариш мето- дини эгаллаган киши шу ишни бошқаларга нисбатан осон, тез ва соз бажара олади. Методни эгалламаган инсон эса бу ишни бажариш учун кўп вақт ва куч сарфлайди. Метод ўз мазмуни жиҳатидан амалий ёки назарий шаклда бўлиши мумкин. Инсоннинг амалий фаолиятига оид методлар ва воқеликка хос бўлган қонуниятларни англаб етиш, билиб олишга бориб тақалади»73.
Шундай қилиб, тадқиқотда қўйилган мақсадга эришиш йўлида белгиланган муайян вазифани ҳал этиш учун бажариладиган иш(ҳаракат) усул, қўлланиладиган усулларнинг илмий асосланган мажмуи эса метод(услуб)ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |