1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа



Download 1,8 Mb.
bet24/118
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#297463
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   118
Bog'liq
ФАЛСАФА маърузалар матни

Марксизм
умтоз марксизм немис мутаффакири Карл Маркс (1818-1883) ва унинг энг яқин сафдоши Фридрих Энгельс (1820-1895) томонидан ишлаб чиқилган фалсафий, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий қарашлар тузимидир. Уларнинг биргаликда ёзган асосий асарлари қуйидагилардир: «Немис мафкураси», «Коммунистик партия Манифести», «Фалсафа қашшоқлиги», «Муқаддас оила», ҳамда «1844 йилнинг иқтисодий-фалсафий қўлёзмалари», «Капитал», «Гота дастурини танқиди» (К.Маркс), «Людвиг Фейербах ва немис мумтоз фалсафасининг охири», «Анти-Дюринг», «Табиат диалектикаси», «Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши» (Ф.Энгельс).
Агар биз Фитхе ва Хегел таълимотларида субъектив ва объектив идеализмнинг тўла тугалланган ва изчил тизимларига тўқнаш келсак, маркизм моддиюнчиликнинг изчил ва мантиқий тугалланган шакли сифатида намоён бўлади.
Марксча моддиюнчилик худога ишонмаслик атеистик (пантеизм ва деизмдан фарқли ўлароқ) моддиюнчилиги сифатида келиб чиқди. Марксча таълимотда Худонинг ёки бошқа ғайри табиий кучларнинг (руҳлар, девлар, фаришталар ва шунга ўхшашлар) қандайдир равишда мавжудлиги инкор этилади. Модда абадий бўлиб, ўзига хос объектив қонунлар асосида ривожланади. Ф. Энгельс ёзганидек, «моддиюнча дунёқараш қандайдир ташқи қўшимчаларсиз, табиатни қандай бўлса, шундайлигича содда тушуниш демакдир»28. Марксча таълимотда диннинг ўзи воқейликнинг хаёлий инъикоси сифатида ўзининг билиш назарияси ва ижтимоий-синфий ўзакларига эга бўлган, «халқ афюни» сифатида қараб чиқилади.
Марксча моддиюнчилик (XVII-XVIII асрлардаги механистик ва метафизик моддиюнчилик шаклларидан фарқли ўлароқ) диалектик моддиюнчилик сифатида майдонга чиқди. Диалектика табиат, инсоний жамият ва тафаккурнинг ҳаракат ва ривожланишининг умумий қонунлари ҳақидаги фан сифатида марксча фалсафанинг энг муҳим таркибий қисмидир. Марксча таълимотда у ашёлар ва ҳодисаларни ўзаро боғликлик ва ривожланишда қараб чиқишни талаб қилувчи усул, мантиқ ва билиш назарияси сифатида майдонга чиқадики, унинг ички манбаси қарама-қаршиликдир. Диалектиканинг асосий қонунлари сифатида миқдор ўзгаришларидан сифат ўзгаришларга ўтиш ва унинг акси қонуни, қарама - қаршиликларнинг ўзаро бир-бирига кириш қонуни ва «инкорни инкор» қонуни шаклланадилар.
Марксча моддиюнчиликнинг энг муҳим хусусияти моддиюнча қоидаларни башарият тарихига тадбиқан ёйиш, яъни тарихий моддиюнчилик таълимотини вужудга келтириш бўлди. Тарихий моддиюнчиликнинг таянч шиори: ижтимоий онгни ижтимоий борлиқ белгилайди. Марксча таълимот нуқтаи назаридан тарих бир-бирини алмаштириб турадиган ижтимоий-иқтисодий формациялар ёки ўзининг асосида муайян ишлаб чиқариш тарзига эга бўлган тарихий жиҳатдан бўлиши шарт бўлган жамият туридир. Тарихни ғилдиратувчи куч ҳукмрон ва эзилувчи синфлар ўртасидаги синфий кураш (озод кишилар ва қуллар, патрицийлар ва плебейлар, заминдорлар ва чорикорлар, буржуалар ва пролетар) бўлиб, у охир оқибатда пролетар инқилобига олиб келиши лозим бўлиб, хусусий мулкни бекор қилиб, синфсиз коммунистик жамиятни барпо қилиб, озод уюшма меҳнатига асосланган ва шиорга: «Ҳар кимдан ўз қобилиятига яраша, ҳар кимга эҳтиёжига яраша», деб ёзилган жамиятни вужудга келтиришни кўзда тутар эди.
Маркснинг дунёқараши ХХ асрнинг бутун мафкураси ва ижтимоий амалиётига моҳиятан кучли таъсир ўтказди. Бу таълимот байроғи остида жуда ҳам хилма-хил, баъзида эса қарама-қарши ҳаракатлар: социал-демократлар, коммунистлар, миллий-озодлик, ўта муросасиз кучлар фаолият кўрсатиб, ижтимоий инқилоблар ва сиёсий тўнтаришларни амалга оширдилар. Гарчи марксча таълимотнинг асосчиларининг ўзи ўз қарашларини қотиб қолган қатъий эътиқодга айлантиришга қарши чиққан бўлсалар ҳам, муайян тарзда талқин қилинагн ва муқаддаслаштирилган марксизм «социалистик лагерь» мамлакатларининг расмий мафкуравий таълимотига айлантирилди. Марксча таълимотни «аслига мувофиқ» ақидага айлантирилиши ва уни сийқалаштирилганлиги (сталинча таълимотда ва унга қардош бўлган маоизм, чучхе ва бошқа оқимларда) ХХ асрда Ғарбий Европа ва АҚШ да танқидий ва ғарб марксизмини (неомарксизм) пайдо бўлишига олиб келди. Ғарб неомарксизмнинг бош вазифаларидан бири Маркс ғояларини тоталитар руҳдаги талқинлардан тозалаш эди.
ХХ аср охирига келиб «реал социализм» нинг барбод бўлиши ва «социалистик система»нинг тарқаб кетиши жаҳон тараққиётини ўзида мужассамлаштирган деб эълон қилинган пролетариатнинг манфаати учун айрим олинган мамлакатларда ва умуман жаҳонда ижтимоий тузумни зўрлик билан алмаштиришнинг муқаррарлиги ва зарурлиги ҳақидаги назарий қурилмаларнинг асоссиз ва амалий жиҳатдан зарарли эканлигини кўрсатди.
XIX асрнинг охири – ХХ асрнинг бошларидаги давр шу билан ажралиб турадики, фалсафий мактаблар XIX аср иккинчи ярмида ижод қилган мутафаккирларнинг ғояларини ривожлантириб, тўплаган илмий билимларни Хегелдан кейинги даврдаги фалсафий асосларнинг бири атрофида бирлаштиришга ҳаракат қилдилар.
Ҳ

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish