1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа



Download 1,8 Mb.
bet20/118
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#297463
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   118
Bog'liq
ФАЛСАФА маърузалар матни

Георг Вильгельм Фридрих Хегел
илиш ҳақидаги таълимотда Кант диалектикага катта ўрин ажратади: қарама-қаршилик билишнинг зарурий лаҳзаси сифатида қараб чиқилади. Немис фалсафаси Кантдан кейин И.Г. Фитхе (1762-1814) ва Ф. Шеллинг (1775-1854) томонидан ишлаб чиқилди. Улар ҳодисалар ва ашёларнинг кантчасига қарама-қарши қўйилишини муайян ягона қоида бўлган – Фихтедаги мутлақ «Мен» ва Шеллингдаги борлиқ билан фикрдаги мутлақ айният асосида далиллаб, уни бартараф қилишга ҳаракат қилдилар. Бундан ташқари, Шеллинг диалектика категорияларини , жумладан озодлик ва зарурият, ягоналик ва кўпликнинг айнияти ва бошқаларни синчковлик билан таҳлил қилиб, Хегел диалектикасининг хабарчиси сифатида хизмат қилди.
Немис фалсафаси ўз ривожининг чўққисига Хегел (1770-1831) ижодида эришди. Хегел диалектиканинг қонунлари ва категориялари ҳақидаги таълимотни ривожлантириб, биринчи марта диалектик мантиқнинг асосий қоидаларини ишлаб чиқди ва ўша даврдаги таълимотларда ҳукм сурган метафизик онг усулини танқид остига олди. Кантнинг «нарса-ўзида»сига у диалектика принципини қарама-қарши қўйди: моҳият ўзини намоён этади, ҳодиса моҳиятлидир. Хегелнинг қайд этишича, асосида «дунё ақли», «мутлақ ғоя» ёки «дунё руҳи» ётган категориялар воқейликнинг объектив шаклларидир. Бу-дунёни пайдо бўлиши ва ривожига туртки берган фаол ибтидодир. Ўз-ўзини билиш жараёнида дунё ақли уч босқични босиб ўтади: ўзини идрок қилувчи мутлақ ғоянинг ўз уясида бўлиши даври, онг табиатида, яъни ғоя ўз мазмунини диалектиканинг қонун ва категориялари тизимида (Мантиқ) очишида; табиат ҳодисалари кўринишида ғоянинг «бошқача борлиқ»(инобытие)да ривожланишида, яъни табиатнинг ўзи ривожланмайди, балки тушунчаларгина ривожланади (Табиат фалсафаси); ғоянинг инсон онги ва башарият тарихида ривожланишида (Рух фалсафаси). Ушбу охирги босқичда мутлақ ғоя ўз ўзига қайтиб, ўзини инсоний онг ва ўз ўзлигини билишда тушуниб олади.
Тараққиёт ғояси бутун Хегел фалсафасига сингдирилган. Тараққиёт олдинма-кетин, қуйидан юқорига қараб боради; бу жараёнда миқдор ўзгаришларидан сифат ўзгаришларига ўтиш юз беради, тараққиётнинг манбаи эса, ҳар қандай ўз-ўзидан бўладиган ҳаракат принципидан иборат бўлган қарама-қаршиликлардир.
Хегел нуқтаи назарича, тарих моҳиятини қуйидаги сўзлар билан ифодалаш мумкин: «ақл тарихдадир». Ақл, Хегел фикрича, умумжаҳон тарихий ибтидоси бўлиб, тарихда мутлақ ғоянинг ривожланиши сифатида намоён бўлади. У ёки бу даврда дунёвий руҳнинг соҳиби сифатида қандайдир бир халқнинг руҳи олдинга чиқади, Айни вақтда бошқа халқлар ўзларининг гуллаб-яшнаган даврларини орқада қолдириб, ўз имкониятларини тугатганликлари сабабли инқирозга юз тутадилар, бошқа бир халқлар эса эндигина тараққиёт сари йўл бошлаган бўладилар. Хегел назарича, ақл тарих жараёнида шундай амалга ошадики, унда ҳар бир халқ руҳнинг ўз-ўзини билишга ўз ҳиссасини қўшишга ҳақлидир. Хегел моҳияти озодликни англашга эришиш бўлган умумжаҳон тарихини даврлаштириш мезонини белгилаб беради. Бундай кўтарилишга тўрт босқич мувофиқ келади: 1) шарқ дунёси; 2) Юнон дунёси; 3) Рим дунёси; 4) олмон (герман) дунёси.
Шарқ халқларида озодлик бўлмаган, озод одам сифатида фақат бир киши - золим ҳукмдор тан олинган. Юнон-рим дунёсига озодликнинг мавжудлиги хосдир, аммо у чегараланган ҳудудларда-баъзилар учунгина идрок этилган. Шунинг учун Юнон-рим дунёсининг давлат тузуми қулликни инкор этмайди. Тўла озодлик ўз ифодасини фақат Герман халқларида топдики, улар ўз тарихий тараққиётлари давомида Реформация (диний ислоҳот) ва 1789 йилдаги Француз инқилоби маҳсулини мерос қилиб олиб, умумий фуқаролик ва сиёсий озодликка эришдилар.
Хегел фалсафаси ички зиддиятларга эга. Билиш тизими, бир қанча турдаги англаш босқичларидан ўтиб, охирги босқич бўлган ўз-ўзини англашда тугалланадики, уни амалга оширувчи нарса Хегел фалсафасининг ўзи бўлиб чиқади. Шундай қилиб, Хегел усули ва тизими ўртасида қарама-қаршилик келиб чиқади.


Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish