1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа



Download 1,8 Mb.
bet16/118
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#297463
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   118
Bog'liq
ФАЛСАФА маърузалар матни

Джон Локк
Джон Локк инглиз фалсафасида ҳиссий билиш (эмпиризм) нинг вакилидир. У «туғма ғоялар» мавжудлигини рад этиб, бизнинг барча билимларимизни биз тажриба ва ҳиссий билишдан олишлигимизни таъкидлайди. Инсон «соф лавҳа» сифатида туғиладики, унга ҳаёт ўзининг «ёзувлари»ни, яъни билимларни ёзади. Декарт рационализмига қарама-қарши равишда, Локк билишнинг бирдан бир манбаи ҳисдир (сенсуализм) деган таълимотни асосладики, у билимларнинг барча мазмунини ҳис-туйғу аъзоларидан келтириб чиқариб, уни ҳиссий билишнинг унсурларининг жами ҳисоблар эди. «Илгари ҳис-туйғуда бўлмаган ҳеч нарса, ақлда ҳам бўлмайди», -деб таъкидлаган эди Локк.
Локк қарашларининг муҳим жиҳати унинг бирламчи ва иккиламчи сифатлар ҳақидаги назариясидир. Бирламчилар каби, иккиламчи сифатлар ҳам ташқи тажриба асосида қўлга киритилган ғояларга тааллуқлидир. Бирламчи сифатлар бу макон, миқдор (масса), ҳаракат ва ҳоказолардир. Уларни у объектив равишда мавжуд деб ҳисоблайди. Иккиламчи сифатларнинг келиб чиқиши ҳис-туйғу аъзоларининг хусусияти билан боғлиқдир. Уларга Локк ис, таъм, ранг ва бошқаларни тааллуқли деб билади. Бу хусусиятлар фақат субъектив равишдагина мавжуддирлар. Ўша замондаёқ маълум бўлган эдики, товушлар ҳавонинг тебраниш туфайли келиб чиқадилар, нур тарқалишининг тўлқинли ва корпускуляр назарияси ишлаб чиқилган эди. Бундан Локк шундай хулосага келган эдики, ис, таъм ва ранг фақат инсоний идроккагина хосдир. Ойдинлик даражаси нуқтаи назаридан у билимнинг уч турини ажратиб кўрсатди: ҳиссий, ёки якка ашёлар ҳақида билим берувчи бошланғия билим; намойишкорона ёки далилий, хулоса воситасида чиқариладиган билим, масалан, солиштириш, таққослаш ва тушунчалар муносабати орқали аниқланадиган билим; ички туйғу (интуитив) билими - унинг олий тури - ақл орқали унинг бир-бирига бевосита мувофиқлиги ёки мувофиқ келмаслиги ҳақидаги билим. Локк белгиларнинг умумий назарияси сифатида семиотика тушунчасини илмий истилоҳга киритди.

Готфрид Вильгельм Лейбниц
Лейбниц (1646-1716) фалсафий тизимининг ўзаги ягоналик ҳақидаги таълимот - монадологиядир. Дунё монадалардан ёки руҳий унсурларнинг заррачаларидан ташкил топгандир. Монадалар фаолликга эга бўлиб, мустақилдирлар, улар узлуксиз равишда ўзгаришда бўлиб, азоб-уқубат чекишга, идрок этишга ва онгга қодирдирлар. Монадаларнинг бирлиги ва бир-бирига мувофиқлиги Худо томонидан «тайин этилган уйғунлик» натижасидир. Ривожланиш даражаларига қараб Лейбниц уч хил монадаларни фарқлайди. Куйи даражадаги монадаларга фақат ноаниқ тасаввурлар хосдир (жонли бўлмаган ва ўсимликлар дунёси ана шундай ҳолатдадир). Юқори даражадаги монадалар ҳис-туйғуга эга бўлиб, уларга таянган ҳолда ойдинроқ тасаввурлар соҳибидирлар (ҳайвонлар ва инсон). Ушбу икки монадани Лейбниц жон монадалари сифатида ифодалайди. Монадалар ўзларининг энг юқори ривожланиш босқичларида апперцепцияларга (онгга эга бўлиш) қодир бўладилар. Лейбниц уларни монада-руҳлар сифатида ифодалайди. Монадаларнинг ҳар бирида ривожланиш имконияти мавжуддир. Ҳар бир монада ўзида ўз келажагини ҳам, ўзининг ўтмишини ҳам олиб юради.
Лейбниц модда билан бир қаторда ва ундан мустақил равишда мавжуд бўлган борлиқнинг мустақил ибтидолари сифатидаги макон ва замон ҳақидаги тасаввурни рад этади. Маконни у айрим олинган кўплаб якка жисмларнинг ўзаро жойлашишининг тартиби сифатида қараб чиқадики, улар бир-биридан ташқарида мавжуддирлар. Замон эса унинг томонидан бир-бири билан алмашиб турадиган ҳодисалар ёки жисмларнинг ҳолатининг тартиби сифатида талқин қилинади. Лейбниц фалсафасининг ёрқин саҳифаларидан бири унинг томонидан умумий ва якканинг диалектикасини ишлаб чиқилганлигидир: алоҳида олинган якка монада дунёнинг бир марказга тўпланган ва ягона ва чексиз Коинотнинг кўзгусидир. Лейбниц сезиларли даражада мантиқ ривожига ўз ҳиссасини қўшиб, унинг тузилиши ва далилий қонунларини очиб бериб, унинг рамзини ишлаб чиқди. У ҳозирги замон символик ва математик мантиғининг асосчиларидан биридир.


Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish