1-мавзу: Этномаданият миллий ғоя ва қадриятлар негизи
Режа:
Этномаданият” тушунчасининг моҳияти.
Этномаданиятнингструктураси, функционал хусусиятлари.
Этномаданият миллий ғоя ва қадриятлар негизи.
Этномаданият ва миллий ғоя муштараклиги.
Этномаданият миллий ғоя ва қадриятлар негизимавзуси хусусида фикр юритар эканмиз аввало, “Этномаданият” тушунчасининг моҳиятига изоҳ бериб ўтишимиз зарур. “Этномаданият” тушунчаси“этнос” ва “маданият” сўзларининг уйғунлигидан ташкил топган бўлиб, “этнос” қадимги юнон тилида халқ, уруғ, тўда, кишилар бирлиги, қабила, ўзга қабила, насл маъноларида ишлатилган. Маданият эса, арабча “мадина” ва “ият” сўз ясовчи қўшимчасининг бирикишидан ҳосил бўлган бўлиб, айнан “шаҳарга оид”, илм-фан, маърифат, тарбия маскани деган маънони англатади 1.
Қисқа қилиб айтганда:Этномаданиятбирор халқнинг келиб чиқиши, моддий ва маънавий маданияти, турмуш тарзи, урф-одати, анъана-ю тутумлари, байрам-у маросимлари, эътиқоди, маънавий-маърифий хусусиятлари, маданий кашфиётчилиги, тарихий жараёнларда равнақ топиб ривожланиб келаётган меросиларини ва умуман қисқа қилиб айтганда этносга хос моддий ва маънавий қадриятлар оламини ўрганадиган фан соҳасидир.
Этномаданият миллий ғоя ва қадриятлар негизи эканлиги хусусида фикр юритар эканмиз аввало, этномаданиятнинг тадқиқот объекти ва предметига, категорияларига, ривожланиш қонуниятларига, структурасига, функционал хусусиятларига назар ташлаб олишимиз ҳам мақсадга мувофиқдир.Шу нуқтаи-назардан этномаданиятнинг тадқиқот объекти доирасига - халқ донишмандлиги, халқ фалсафаси, халқ эътиқоди, халқ педагогикаси, халқ урф - одатлари, расм-русум, маросимлари, халқ ижоди, халқ ўйинлари, дам олиш маданияти, халқ пазандалиги, миллий либослар, халқ меъморчилиги, халқ амалий санъати, халқ табобати, халқ турмуш маданияти ва бошқалар2киришлигини инобатга олиб иш тутсак ўйлайманки, мавзу моҳияти янада ойдинлашиб боради.
Этномаданиятнинг предмети доирасига - этноснинг тарихий тараққиёт жараёнида табиат ва жамият билан биргаликда яратган моддий ва маънавий қадриятлар дунёси, унинг миллий ва умумбашарий тараққиётдаги ўрни, функционал хусусиятлари, ўзига хос моҳияти ва хусусиятлари этнос ҳаётидаги ўрни ва бошқалар киради.
Умумлаштириб айтганда:Этномаданиятнинг предмети доирасига – халқ томонидан кўп минг йиллар давомида яратилган ва амал қилинган моддий ва маънавий қадриятлар дунёси, унинг миллат, жамият, шахс камолотидаги ҳамда умумдунё маданияти тизимидаги ўрни, тараққиёт тизимидаги роли, ўзига хослиги, эвалюцион асослари, шақлланиши босқичлари ва ривожланиш қонуниятлари, минтақавий ва умуминсоний моҳияти, этномаданият типлари, унинг ривожида ворислик механизми, минтақавий ва жаҳон маданияти билан ўзаро алоқадорлиги, уларнинг бир-бирларига таъсири, боғлиқлиги, замонавий ҳаётдаги ўрни ва аҳамияти, янги анъаналар билан бойиб бориши кабилар ҳам киради.
Этномаданият - халқ, миллат яратган моддий ва маънавий бойликлари, қадриятлари, тажрибаларининг ўзак қисми, ядросидир. Миллий маданият, миллий ғоя ва қадриятлар негизи мудом ушбу ўзакка, ядрога қурилган. Ўзбек халқининг тарихий-маданий парадигмасига (мисол, намуна) айланган этномаданият бир томондан, узоқ ривожланиш жараёнида тўпланган, муқим, барқарор, баъзан консерватив тажрибаларни, қарашлар ва артефақларни ўз ичига олса, иккинчи томондан, унинг жанр, тур ва шақлларида инновацияга, трансформацияга мойиллик диалектик тарзда бир-бирини тўлдириб, миллий маданият, миллий ғоя ва қадриятларни шақллантирган. Этномаданият ва миллий ғоя ва қадриятларни ўртасида юзага келадиган ушбу диалектик алоқаларни, алогенетик ва идеологик ҳодисаларни тадқиқ этиш муҳим назарий-фалсафий аҳамиятга эгадир3.
Этномаданиятмиллий ғоя ва қадриятларни ўртасидаги алоқадорликни ўрганиш миллий ғоя ва қадриятлар негизини ҳар томонлам чуқур илмий ўрганишимизда, таҳлил этишимизда муҳим аҳамиятга эга бўлиб,ҳозирги глобаллашув, турли фанлараро интеграциялашув шароитида талабаларига халқимизнинг жуда бой қадимий илдизларга эга маданий қадриятлар хусусида унинг шахс, жамият, халқ, миллат, минтақа, жаҳон маданияти тизимидаги ўзига хос ўрни, ютуқлари, тадрижий тараққиёт босқичлари кабилар ҳақида ҳар тарафлама чуқур билим бериш, шу орқали уларда миллий ва умумбашарий маданий қадриятларга ҳурмат, Ватанга садоқат туйғуларини шақллантириш ва мустаҳкамлашда, илм-фаннинг ушбу соҳадаги замонавий ҳамда муҳим масалаларини мустақил ҳал этиш кўникмаларини шақллантириш кабилардан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.Шунингдек, этномаданият миллий ғоя ва қадриятлар негиз сифатида жамиятимиз кишиларини, айниқса ёшларни бой маданий меросимизни қадрлашга, унинг мазмун-моҳиятини чуқур илмий билишга, кўз қорачигидек асраб-авайлашга, юрак-юракдан ифтихор қилишга ҳам ўргатади.
Этномаданият миллий ғоя ва қадриятларни негизи сифатида ёшларга халқимизнинг урф-одат, анъана ва қадриятлари кабилардан билим бериб қолмасдан, балки уларда этномаданий қадриятларга ҳурмат, садоқат, ватанпарварлик, инсонпарварлик, маданий яратувчилик, зиёлийлик каби фазилатларини ҳам шакллантиради. Умуман уларни комил инсон бўлиб вояга етишишларида муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, этномаданият миллий ғоя ва қадриятларни негизи сифатида кишида ўзликни англашга, тарихий хотирани тиклашда, бошқа этнослар маданиятига ҳурмат кабиларни ҳам шақллантиради. Зеро, Биринчи Президент И.А.Каримов келтирганидек; “Ким бўлишидан қатъий назар, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай инсонларни йўлдан уриш, ҳар-хил ақидалар таъсирига олиш мумкин эмас”4.
Миллий ғоя ва қадриятларни негизи сифатида этномаданият тизимини таҳлил қилар эканмиз кўз ўнгимизда халқимизнинг ўзига хос донишмандлиги, фалсафаси, эътиқоди, тарбия усуллари, урф- одатлари, расм-русумлари, маросимлари ва бутун бошли моддий ва маънавийижодкорлик олами ўтади. Биргина халқимиз оғзаки ижодиёти намуналарини таҳлил қилар эканмиз халқ мақоллари, топишмоқлари, ҳикматлари, достонлари, қўшиқлари тизимида мавзумизга оид қанчадан-қанча асосларни топишимиз мумкин.Ёки қолаверса қадрият сифатда қадри бугун янада ортиб турган этоэкологик қарашлари ҳам шулар жумласидандир.
Миллий ғоя ва қадриятлар ривожида этномаданият муҳим ўрин тутади.Улар ўзаро узлуксиз алоқадорликка “ўзаро таъсир” ва “ўзаро бойитиш” қонуниятларига эга. Этномаданий атефикатлар, қадриятлар қуйидан юқорига, оддий мураккабга томон вертикал ва горизантал ривожланиб, асрлар оша аждодлардан - авлодларга томон тобора сайқаллашиб, такомиллашиб умуминсонийликка хос маъно-мазмун, шақл-шамоил касб этиб миллий ғоя ва қадриятлар ривожида муҳим аҳамият касб этиб келган. Унга ҳар бир авлод ўз тараққиёти эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда баҳоли қудрат ҳиссасини қўшган ва янги босқичга кўтарган.
Тарихан шақлланган ҳар бир этнос табиийки ўзининг мустақил, бетакрор, беҳад ноёб маданий қадриятларига эга ва унинг ижодкоридир. Халқимиз этномаданий анъаналарига эътибор қаратар эканмиз уларда азалий қадриятлар: инсонпарварлик, Ватанпарварлик, тотувлик, ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, бағрикенглик, нияти улуғлик, бунёдкорлик, яратувчилик, оилапарварлик, болажонлик, сахийлик, тантилик, олийжаноблик, она заминга, табиатга, ҳаётга муҳаббат, келажакка ишонч, ўзаро ҳурмат, иззат ва бошқалар бир намоён бўлиб келаётганлиги кўрамиз.
Этомаданий қадриятларни пайдо бўлишида тарихий ҳаётий тажриба,табиий географик муҳит, бошқа халқлар билан маданий мулоқот, тараққиёт эҳтиёжлари кабилар муҳим аҳамият касб этади.
Шарқ ва Ғарб маданиятлари туташган географик чораҳада жойлашган халқимиз азал-азалдан кўплаб моддий ва маънавий қадриятлар билан дунё маданияти ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келганлиги ҳам айни ҳақиқатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |