1-мавзу: Этномаданият миллий ғоя ва қадриятлар негизи Режа


Этномаданиятнинг структурасининг



Download 134,5 Kb.
bet2/6
Sana24.02.2022
Hajmi134,5 Kb.
#237256
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу

Этномаданиятнинг структурасининг этнос яратган моддий ва маънавий қадриятлар дунёси ташкил қилади.
Этномоддий маданиятида – халқнинг моддий яратувчилиги, соҳибкорлиги, иқтидори, иқтисодий тежамкорлиги, моддий неъматлар яратишдаги уқуви, билим доираси, тажриба ва кўникмалари, эстетик олами, экологик маданияти, ўзига хос инновацион ёндошувлари, моддий турмуш тарзини янада яхшилашдаги омилкорлиги, моддий ишлаб чиқариш воситалари, меҳнат қуроллари, техник қурилмалари, ишлаб чиқариш ташкил этиш ва бошқариш маданияти кабилар унда намоён бўлади.
Умумлаштириб айтганда этномоддий яратувчилик структурасини бир бутун уч соҳага ажратиш мумкин: Биринчи соҳасига - меҳнат қуроллари ишлаб чиқаришнинг барча воситалари, турар жойлар, алоқа, техника қурилмалар, шунга монанд билим ва тажрибалар. Буларни барчасини этнос моддий яратувчилигининг техника асоси, деб айтишимиз мумкин. Иккинчи соҳасига – этнос моддий фарвонлик таъминлашга, оширишга қаратилган моддий бунёдкорлик тармоқларини меъёрий ҳаракати мунтазамлиги ва узлуксизлигини таъминловчи ўзига хос ташкилий ва бошқарув усуллари (турли ижтимоий институтлар, ҳокимият тузилмалари, таълим бериш, ёш авлодни тарбиялаш, соғлиқни сақлаш, дам олиш, бўш вақт ва кўнгил очиш), адолатли меҳнат тақсимоти. Ижтимоий институтлар амалда этнос маданиятини сақлайди, ўзгартиради ва қайта шақллантиради. Учинчи соҳасигаишлаб чиқарувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи этноснинг ўзи ҳисобланади5.
Этномаданият структурасида этномаънавий маданият муҳим ўрин тутади. Унда этноснинг ўзига хос маънавий ижодкорлиги рангбаранг қирралари яққол намоён бўлади. Этномаънавий маданият этнос шунчаки ақл-заковатнинг ҳосиласи эмас, балки унинг покиза руҳий камолоти, эзгу идеаллари, орзу-умидлари,мақсад –муддолари, иймон - иродаси, эътиқоди, ахлоқий тутумлари, нақлий ва ақлий билимлари ва ҳаётий тажриба ва тарбия усуллари бошқаларнинг гулдастаси бўлиб, этноснинг бутун бошли ботиний ва зоҳирий жиҳатлари қамраб олади. Мазкур соҳа ижтимоий-гуманитар фанларни муайян тадқиқот обеъкти бўлиши баробарида уларнинг ўзи ҳам этномаънавий маданиятининг аниқ соҳалари сифатида намоён бўлади. Масалан этнопедагогик, этнопихология, этоэстетика, эносоциология ва бошқалар шулар жумласидандир.
Этномаданият миллий ғоя ва қадриятлар негизи сифатида этнос ҳаётида қуйидаги функционал хусусиятларни намоён қилади: оламни ўзлаштириш ва қайта ўзгартириш, ҳимоя-мослашув, сигнификативлик (белгилаш, рўйхатга олиш), ахборотларни ўзлаштириш ва қайта йиғиш, коммуникативлик (мулоқот), нормативийлик, руҳий ёки “лойиҳавий”лик ёки мўътадиллик, рекреативлик (дам олишни уюштириш), маданий бойликларни асраш (музей), оламни идрок этиш, билиш (гносеологик), социализация, оммавийлашув, бадиий-эстетик бойлик (артефакт)лар яратиш, интегративлик6. Этномаданиятнинг функционал хусусиятларнинг айрим жиҳатлари О.Нишонаванинг“Ўзбек этномаданиятининг эстетик моҳияти” асарида берилган.
Умумлаштириб айтганда, миллий ғоя ва қадриятлар негизи сифатида этномаданиятни ўрганиш ҳозирги давр талабига мос келади. Жамият ҳаётидаги мавжуд муаммоларни фақат иқтисодий, сиёсий тадбирлар ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш билангина тўла ҳал қилиб бўлмайди. Балки жамият маданий салоҳиётини юксалтириш орқали кўзланган эзгу мақсадларга эришиш имконияти ҳосил бўлади.
Юқорида келтирганимиздек, этномаданият миллий ғоя ва қадриятлар негизи сифатидаталабаларга жаҳон маданиятининг таркибий қисми бўлган Ўзбек маданиятининг ўзига хос бетакрорлиги, ривожланиш қонуниятлари, тарихий негизлари, бошқа маданиятлар билан алоқадорлиги, тараққиёт истиқболлари тўғрисида билим, кўникма, малака бериш билан бирга миллий ғоя ва қадриятларимизга садоқат ва ўзга миллатлар маданиятларига ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш, шу асосида тарбия ва камол топишларида ҳам яқиндан ёрдам беради. Интернет ва юксак технологиялар асрида адабиёт ва санъат, маданиятимизнинг ўрни ва таъсирини нафақат сақлаб қолиш, балки қандай қилиб уни кучайтириш муҳим аҳамиятга эгадир7Зеро, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев келтирганларидек: адабиёт ва санъатга, маданиятга эътибор - бу аввало халқимизга эътибор, келажагимизга эътибор эканини, буюк шоиримиз Чўлпон айтганидек адабиёт, маданият яшаса, миллат яшаши мумкинлигини унутишга бизнинг асло ҳаққимиз йуқ8. Шу боисдан этномаданий қадриятларни билиш, асраб-авайлаш ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Ҳозирги глобаллашув шароитида миллий ғоя ва қадриятлар негизи бўлган этномаданий анъаналарни асраш, аксилмаданият босимлар таъсиридан сақлаш, ёшларни этомаданий мерос, анъаналар ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга.Мухтарам Президентимиз келтирганларидек: ...“оммавий маданият” таҳдиди фақат четдан, Ғарбдан кириб келади, десак қаттиқ адашамиз. Бу бало, афсуски, ўзимиздан, ўз орамиздан ҳам чиқиши мумкин. Мен бу гапларни осмондан олиб айтаётганим йуқ. Юртимизда нашр этилаётган айрим газета-журналлар, китобларни, суратга олинаётган баъзи клип ва киноларни, эфирга берилаётган қўшиқ ва рақсларни кузатиб, соғлом фикрлайдиган ҳар қандай одам шундай хулосага келиши табиий9. Дарҳақиқат,ўз маданий қадриятларини яхши билган ва унга садоқатда бўлган халқни енгиб бўлмайди. Ва бундай ҳолатларга асло йўл қуймайди.Айни вақтда, маданият соҳасида жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшларимизни ҳақиқий санъатни англашга ўргатиш, уларнинг эстетик оламини соғлом асосда шақллантириш буйича олдимизда жуда муҳим вазифалар турибди10.
Ўзбек халқи узоқ ижтимоий-тарихий ривожланиш жараёнида ўзига хос этномаданий қадриятларни яратган. Этномаданият миллий ғоя ва қадриятларнинг шунчаки негизигина эмас, балки шу бойликларни сақлаш, ривожлантириш, келажакка етказиш ҳамда кенг тарғиб ва ташвиқ қилишдек мураккаб амалий аҳамиятга эга функцияни ҳам бажаради.
Ҳозирги глобаллашув, интеграциялашув, турли маданиятлараро мулоқот, ялпи тезкор ахборотлар алмашинуви кучайган даврда этномаданий қадриятларни аҳамият янада ортиб бормоқда.Чунки чинакам ўз маданиятига, маданий анъаналарига эга маърифатли жамият, халқ, миллат - инсоният яратган умумбашарий қадриятларга ҳамиша садоқатда бўлади. Ўз маданий мерос ва анъаналарини кўз гавҳаридек асраб-аввайлайди ҳамда обод ва фаровон жамиятни барпо этишига, мустақил она Ватан довруғини оламга ёйишига ваумумжаҳон цивилизацияси тизимида ўзининг муносиб ўрин эгаллашга ҳамиша қодир бўлади. Шу боис, ёшларимизни бой этномаданий қадриятларимиз билан таништиришда, уни чуқур ўзлаштиришида, миллий ғоя ва қадриятлар негизини англашда бугунги мавзу, унинг доирасидаги масалалар алоҳида аҳамиятга эга деб уйлаймиз.
Этномаданият миллий ғоя ва қадриятлар негизи назар ташлашимизда қуйидаги манбаларнинг аҳамияти катта. А.Р.Берунийнинг “Осор ал боқия ан ал-қурун ал-холия” (“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”) асари, Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит турк”, Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома”, Абу Наср Фаробийнинг “Фозил одамлар шаҳри”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу-билиг”, Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома”, Амир Темурнинг “Темур тузуклари”, Б.Аҳмедовнинг “Тарихдан сабоқлар”, А.Саъдуллаевнинг “Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда”, Н.Раҳмоннинг “Турк ҳоқонлиги”, “Битиглар оламида”, Исо Жабборовнинг “Ўзбек халқи этнографияси”, А.Ашировнинг “Авесто”дан мерос маросимлар, “Этнология”, К.Имомов, Т.Мирзаев, Б.Саримсоқов, О.Сафаровнинг “Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди”, М.Имомназаровнинг“Миллий маънавиятимиз назариясига чизгилар”, К.Шониёзовнинг “Ўзбек халқининг шақлланиш жараёни”, А.Асқаровнинг “Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи,” Б.Исоқов, Н. Исоқоваларнинг “Наврўз – мустақиллик берган неъмат”, М.Абдураҳмонов, Н.Раҳмоннинг “Маданиятшунослик”, Ф.А.Бойназаровнинг “Қадимги дунё тарихи”, Зиётовнинг “Турон қавмлари”, Х.Бўриева “Тошкен шаҳрининг тарихий топонимияси”, Т.Нафасов “Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати”, У.Қорабоевнинг “Маданият масалалари”, О.Нишонованинг “Ўзбек этномаданиятининг эстетик моҳияти”, М.Муродов, У.Қорабаев, Р.Рустамованинг “Этномаданият”, Карим Маҳмудовнинг “Ўзбек тансиқ таомлари”, С.Давлатованинг “Қашқадарё миллий киймлари”, А.Қурбоновнинг “Шимолий Сурхон воҳаси аҳолиси анъанавий маданиятининг этник ва локал хусусиятлари (XIX аср охири – XX асрнинг биринчи ярми)” тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати, Айтматов Ч., Шохонов М. Чўққида қолган овчининг оҳи-зори ва бошқалар шулар жумласидандир.



Download 134,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish