Этномаданият ва миллий ғоя муштараклиги
Инсоният тарихи ғоялар тарихидир. Ғоя инсон тафаккурининг маҳсули.Миллий ғоя – миллат тафаккурининг маҳсули. У инсон ва жамият ҳаётига маъно-мазмун бахш этади, уни эзгу мақсад сари етақлайдиган улуғвор фикрлар мажмуидир. Бошқача қилиб айтганда, миллий ғоя - мустақилликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида ўзига хос нуфузга эга бўлиши учун имкон яратадиган халқни, миллатни жипслаштириб турадиган мақсадлар, манфаатлар мажмуидир.
Ғоясиз жамият ўз йўлини йўқотади.Миллий ғояда миллатнинг етакчи мақсадлари ва манфаатларини ўзида ифодалайди. Миллий ғоя этномаданий ва умумбашарий қадриятларни энг сара ва энг муҳим жиҳатларини ўзида мужассамлаштиради.
Этномаданият ва миллий ғоя алоқадорлиги хусусида фикр юритар эканмизулар ўзаро муштарақликка эга бўлиб, кўп асрлик тарихий тараққиёт жараёнларида бир-бирини бойитиб ривожланиб келган.Бошқача қилиб айтганда, этномаданий қадриятларимиз миллий ғоямизда ўз ифодасини топган.
Этномаданийқадриятлар эзгу ғояларнинг вужудга келишига замин туғдиради.Халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одати, анъаналари билан боғлиқ маданий мероси бу унинг асоси, бош негизи, таянчи ҳисобланади. Халқимиз азал-азалдан улуғлаган ва ҳамиша содиқ қолган қадриятлари тинчлик, Ватанпарварлик, инсонпарварлик, яратувчилик, бунёдкорлик, саҳоватпешалик, меҳри дарёлик, бошқаларга ҳурмат, тотувлик, ҳамжиҳатлик, илм-маърифатга интилиш, келгуси авлод камолотига қайғуриш,аёл зотига ҳурмат, ҳурфикрлик кабилар унинг миллий ғоясида ҳамиша ўз ифодасини топиб келган. Зеро, миллий ғоямизнинг бош ғоялари“Юрт тинчлиги”, “Ватан равнақи”, “Халқ фаровонлиги” ва шунингдек“Комил инсон”,“Миллатлараро тотувлик”, “Ижтимоий хамкорлик”, “Диний бағрикенглик”кабиларда у ўз ифодасини топган.
Умумлаштириб айтганда, миллий ғояни Ўзбекистон халқи ижтимоий ҳаёт соҳалари, миллий-маданий мероси, урф-одатлари, қадриятлари, тили, маданияти, тарихи руҳияти негизлари билан узвий боғлиқ ва ўзаро муштаракдир.
Этномаданийқадриятлар тизимидаги эзгу ғоялар кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолмасдан, балки халқимизнинг узоқ тарихий тараққиёт жараёнлари билан боғланиб кетган. Биргина 2700 йил олдин яратилган дастлабки ёзма манба – “Авесто” китобидаги эзгулик ғоялар ҳам бу борадаги фикримизни далиллайди. (2001 йили ЮНЕСКО ҳамкорлигида “Авесто” нинг 2700 йиллиги кенг нишонланди). Зардуштийликнинг эзгулик ва инсонпарварлик ҳақидаги қарашлари минтақамизга ислом дини кириб келгунга қадар асосий ғояларидан эди11. Ҳурфикрлик, бағрикенглик, инсонпарварлик, бунёдкорликкабиларнинг ҳам туб илдизлари халқимизнинг яралмиш табиати ибтидоси билан узвий боғланиб кетган. Хусусан, бу макон ва майдонларда турли эътиқодга эга кишилар ҳамиша ҳамкор ва ҳамжиҳат яшаб келганлар. Табиат инжиқликларига, истилочиларга қарши биргаликда курашганлар. Туркий халқлар ўртасидаги Кўк тангрисига (осмон ва қуёшга) сиғиниш (шаманизм) ва буддизм (буддавийлик) ҳам диний эътиқод сифатида зардуштийлик билан ёнма-ён яшаб келган.
Бунёдкор ғояинсонни улуғлайди, унга мисилсизкуч-ғайрат,салоҳият ва илҳом бағишлаб юртни обод, халқни фаровон қилишга, бутун инсоният учун фойдали эзгу ишлар қилишга доимо сафарбар этиб келган.Биргина халқимизнинг кўп минг йиллик тарихга эга “Авесто”си ва “Наврўз” қадриятларидан тортиб эзгулик нури билан зийнатланган мақоллари, маталлари, ҳикматлари, нақллари, меҳнат ва яратувчилик қўшиқларидан тортиб достонларигачабундай эзгулик ўз ифодасини топган.Жумладан, “Авесто” ва“Наврўз” қадриятларида ҳалол меҳнат, яратувчилик, бунёдкорлик,инсон ва табиат уйғунлиги, табиат бойликларига бойлик қўшиш, соҳибкорлик кабиларулуғланган ва тараннум этилган.
Бунёдкорлик ғоялари юртни обод, халқ ҳаётини фаровон қилишдек олижаноб мақсадлар билан ҳамиша ажралиб турган. Халқимиз яратган кўп минг йиллик тарихга эга Соҳибкор Бобо деҳқон образи бунёдкорлик мадҳидир.
Этномаданиятимиз тизимидаги бунёдкор ғоялар инсон ва жамият ҳаётига ижобий таъсири қилиб уни эзгуликка чорлаб маданий-маърифий жиҳатдан юксалишида муҳим омил бўлиб келган. Халқимиз том маънода бунёдкордир, ҳатто дўпписига сув ташиб бўлса ҳам дарахт кўкартиради, бир парча ерни-да қуруқ қолдирмасдан гул-у райҳонлар экади. Бунёдкорлик фазилатлари яралмишдан,ота-боболаримиздан бизга эзгу меросдир.
Этномаданий қадриятларимиз тизимида эл бирлиги, бутунлиги,бирдамлигига оид ғоялар ҳам муҳим аҳамият касб этиб келган.Жумладан, халқимизнингкўпминг йилликлардан келаётган мақолларида “Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар”, “Олтиовлон ола бўлса -оғзиникини олдирар, тўрт авлон тугал бўлса - ўнмаганни ўндирар” кабиларда ёҳуд қадимги Туркий битиглардаги “Турки будун” эл бирлиги ғояси фикримизга далилдир.
Этномаданиятни билиш, ўрганиш миллий ғоя ва мафкура негизини, моҳиятини англаш демакдир. Ундаги фикрлар, ғоялар, образлар, чизгилар, ҳатто нақшлардаги ранглар, уларни ишлатилиши технологияси,инсон дилини-да ўртовчи куй қўшиқ, оҳанглар, нозик ва нафис иболи рақслар хуллас этномеросимиздаги омиллар,халқимиз амал қилган ижтимоий ғоялариўзимизга хос жиҳатларимизда, қадриятларимиздан хабар беради.
Этномаданий меросга назар ташлар эканмиз, унда ўзбек халқининг ўзлигини англаш ва асрашга бўлган интилишлари изчил тасвирланганини кузатамиз. Бу энг аввало Ватан ва халқ озодлиги учун курашлар тасвирланган халқ ижоди ва санъати асарларида намоён бўлади. “Алпомиш”, “Қирқ қиз” “Гўрўғли”, “Ёдгорхон", “Рустамхон” каби халқ; достонларидаги бош қаҳрамонлар ватанпарварлик туйғусини қалбига жо этган образлардир.
И.А.Каримов қайд этганидек: “Халқимизнинг қадимий тасаввурларига кўра, ўқ-ёй - ҳокимият нишони ҳисобланган. Алпомиш етти ёшида ўн тўрт ботмон биричдан - бронзадан ясалган ёйдан ўқ отиб, “Алп” деган унвонга сазовор бўлади. Алп дегани - ҳокимият эгаси эканини инобатга олсак, бу достон кўп асрлик миллий давлатчилигимизнинг бадиий ифодаси эканига ишонч ҳосил қиламиз12.
Ватанпарварлик ғояси аждодларимизнинг тарихий жасоратлари, этномаданиятда, айниқса халқ китоблари, достонлари ва қўшиқларида ўз ифодасини топган.Бу борада фикр юритар эканмиз Тўмарис, Широқ, Алп эр Тўнга, Спитамин, Жалолиддин Мангуберди каби шахслар бир-бир ўтади.
Этномаданият ўзбек миллий маданиятининг ўзаги, ядросидир. Ўзбек миллий маданияти ушбу ўзак, ядро асосида шақлланган. Шундай экан, ўзбек этномаданияти ва ундаги фундаментал аҳамиятга эга. ғоялар, қадриятлар, қарашлар бугунги миллий ғоя ва мафкуранинг ҳам асосидир. Шунинг учун бугунги миллий ғоя ва мафкурадаги фундаментал кадриятларни, концептуал қарашларни этномаданиятдан, этномаданий меросдан излаш керак.
Ўзбек этномаданиятидиққат марказидадоимо юксак маънавий-ахлоқийқадриятларгаинтилтириш ғояси устувор турган. Маънавиятга зид ёвуз иллатларкескин қораланган. Эзгулик доимо ғолиб, тубанлик, пасткашлик, олчоқлик, сотқинлик, манманлик, манқуртлик, манфурлик, очкўзлик,юлғичлик, ялқовлик, танбаллик,ёвузлик доимо мағлуб эканлигига оид беҳисоб ақлий-нақлий ишоралар, мисоллар гоҳ мақол, гоҳ матал, гоҳ ривоят,гоҳ ҳикоят тарзида келтирилган.
Ўзбек халқ китоблари, эртак ва достонларида очиқ эротик тасвирлар учрамайди.Ҳатто бойлар, зулмкор амалдорлар устидан тинмай кулган, уларни беаёв мазах қилган Афанди, Бирбала, Алдар кўса латифаларида ҳам маънавий-ахлоқий меъёрлар сақланади.
Халқимизнинг анъанавий нақш санъатида, миниатюралар ва китобларни безатишида бадиий-эстетик дидни булғовчи, ахлоқий-маънавий қадриятларни менсимовчи сюрреализм, кубизм ўхшаш тасвирлар йўқ.
Умуман ўзбек этномаданияти гўзал, улуғвор, инсонпарварэтноэстетик қадриятларгатаянгани ҳолда эзгу ва бунёдкор ғоя ривожига негиз бўлиб хизмат қилиб келган. Ватан равнақи учун хизмат қилиш, ўз манфаатларини ватан, халқ; манфаатларига буйсундириш уйи, фикри билан яшаган каҳрамонларнинг образини яратиш ўзбек халқ ижоди ва санъатида устувор мавзулар ва бадиий услублардан бири бўлиб келган.
Эл-юрт фаровонлигини таъминлаш мақсадида меҳнат қилиш, моддий неъматлар яратиш, фарзандларини ҳам меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш каби мавзуларўзбекхалқианъаналари, ижод намуналари, байрам-у томошалари, мақол ва маталларидан кенг ўрин олган. Масалан,“Уч оғайни ботирлар” эртагида ота ўғилларига насиҳат қилади: "Тўғри бўлинг - бехавотир бўласиз. Мақтанчоқ бўлманг - ҳижолат тортмайсиз. Дангасалик қилманг - бахтсиз бўлмайсиз”. Оға-инилар отасининг панд-насиҳатига амал қиладилар, бу эса уларнннг обрўсини оширади, бахт-саодат ва фаровонликка элтади. Подшоҳ уларга қизини беради ва саройда олиб қолмоқчи бўлади. Йигитлар: “Биз сарой кишиси булолмаймиз. Биз меҳнат билан, касб-ҳунар билан яшаймиз”', деб жавоб берадилар ва ўз юртига, отасининг олдига кетадилар.Шунга яқин сюжет ва тасвирларни ўзбек халқининг “Донишманд чўпон”, “Ўр, тўқмоқ”, “Эгри ва тўғри’’ каби эртакларида, маросим ва меҳнат қўшиқларида ҳам кўрамиз. Меҳнат қўшиқларини эса, ёшларни меҳнатсеварликка, эл-юртга хизмат қилиб яшашга ундовчи асарлар тўплами дейиш мумкин13. Албатта, меҳнатни улуғламайдиган халқ йўқ. Айнан меҳнат ҳаётни фаровон қилиши, ватан, эл равнақининг асоси эканни барча халқ билади. Аммо меҳнат ўзбек халқида эътиқод, умр мағзи, олий бахт-саодат даражасида тараннум этилади. Шунинг учун ўзбек этномаданиятида меҳнат мавзуси алоҳида меҳр энг гўзал қўшиқ, куй, бадиий-эстетик маҳорат билан ёритилади. Меҳнат қилиб яшаш халқимиздаги энг олижаноб, улуғвор фазилатдир. У ҳеч қандай меҳнатдан ҳазар килмайди, қочмайди, чунки у “Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик” деган мақолга монанд яшайди.
Халқлар ўртасидаги дўстликни, иттифоқни, ўзаро ҳамкорликни куйлаш ўзбек этномаданиятига хос хусусиятлардандир. Комил инсонни куйлаш, маънавий баркамол авлодни шакллантириш ўзбек этномаданиятидаги бош мақсад эди. Чунки, “Комил инсон ғояси - ҳам миллий, ҳам умумбашарий моҳиятга эга бўлган, одамзотга хос энг юксак маънавий ва жисмоний баркамолликни мужассам этган, униҳамиша эзгуликка ундайдиган олижаноб ғоядир.Бу ғоя нафақат алоҳида шахсларни, балки бутун-бутун халқларни юксак тараққиёт сари етаклаган, уларни маънавият ва маърифат бобида тенгсиз ютуқларга илҳомлантирган"14.
Комиллик - етиш қийин, деярли мумкин бўлмаган идеалдир. Лекин халқимиз қалбида, уйида ушбу идеалга интилнш барқ урган. Халқ китоблари, достонлари моҳиятига, ҳатто амалий санъатларидаги чизиқлар, композициялар, ранглар жилоси ва уйғунлигига диққат билан назар солсак, уларда маънавий-руҳий комилликка, етукликка интилиш мавжудлигига иқрор бўламиз.
Халқ мусиқа санъати инсонни кундалик ташвишлардан халос этадиган, унинг руҳини кўтарадиган, ҳатто етуклик, мукаммалликка етказадиган соҳа ҳисобланган. Мусиқа санъатидаги жозиба, оҳанглар мафтункорлиги, руҳни чулғаб инсонни реал мавжудликдан йироқлаштириши, унинг дилини юксак туйғулар билан тўлдириши мусқани мукаммалликка, комилликка элтувчи ижод тури деб қаралишига олиб келган. Мусиқа санъатидаги ушбу кучни, имконни миллий ғоя ва мафкура унутиш мумкин эмас.
Этномаданий ва этноэстетик меросда қаҳрамонларнинг қайси миллатга мансублиги ниҳоятда ҳам, онда-сонда тилга олинади. Халқ ижоди ва санъати учун инсон, унинг маънавий-ахлоқий фазилатлари, гўзал хулқи муҳимдир. Ушбу умуминсоний ёндашув халқ ижоди ва санъатидаги этник, миллий белгиларни рад этмайди, балки уларнинг умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашувини билдиради.
Халқ қаҳрамонларининг ҳеч бири ўзининг этник келиб чиқишини бошқаларнинг этник хусусиятларидан устун қўймайди, этноцентрик кайфиятга берилмайди, умумбашарий қадриятларга зид бирор бир ғояни тарғиб этмайди. Улар учун этник мансублик Ватанга, халққа хизмат қилиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя этишдир. Бу халқ ижоди ва санъатининг умуминсоний мақсадларидан келиб чиққанни, унинг генезисида инсонни улуғлаш, уни ижодкор, яратувчи субъектга айлантириш мақсади ётганини билдиради.
Ўзбек этномаданиятининг идеогенези тор, синфий ёки айрим гуруҳлар ғояларини, манфаатлари ва қизиқишларини қўллаб-қувватлашга қаратилмаган. Синфийлик, оқимпарастлик, ҳатто ўз қарашларини догма даражасига кўтариб бошқа этносларни, элатларни уни қабулқилишга мажбурлаш унга ётдир. Ўзбек халқи ҳам, унинг этномаданияти ҳам бошқа халқларни ассимиляциялашга интилмаган, бошқа этномаданиятларга ўзининг меросини, қадриятларини, тушунчаларини зўрлаб киритмаган. Унга хос толерантлик турли бадиий-эстетик методлар ва тасвирлардан эркин фойдаланиш имконини берган. Шунинг учун ўзбек этномаданий ва этноэстетик меросида юнон, эрон, араб, муғул, рус маданиятларига хос мотивлар, сюжетлар, услублар, иборалар ва композициялар баъзан учрайди. Шу билан бирга идеогенезга дуч келган мавзулар ва тасвирий услублар кираверган деб ҳам булмайди. Халқ ўзлаштираётган моддий ва маънавий бойликларни, бадиий, эстетик тажрибаларни ўзининг тарихий-маданий парадигмасидан, ғоявий ва маънавий қариятлари синтезидан ўтказган. Бу ўзбек этномаданиятига ёт, бузғунчи, ғайримиллий қарашларнинг, даъват ва тажрибаларнинг кириб қолишига йул бермаган. Демак, биз ҳозир назарда тутаёттан ғоявий иммунитет этномаданиятимиздаги анъаналарнинг, тажрибаларнинг тадрижий давомидир.
Ўзбек этномаданияти тарбия, таълим, ёшларда юксак ахлоқий фазилатларни шакллантиришга йуналтирилган этнопедагогик ғояларга жуда бой.
Халқ педагогикаситарихан этноэстетик воситаларга ва маънавий-маърифий қадриятларга бойлиги билан ҳам миллий ғоя ва қадриятлар ривожига ўз таъсири кўрсатган. Масалан, тез айтиш - кишида нутқ маданиятини, топишмоқ - зукколик, топқирлик, ҳозиржавобликни, мақоллар, ҳикматлар- донишмандликни, куй, қўшиқлар-нозик туйғуларни теран идрок этишни, бадиий дидни, латифалар - лақмалик, гўллик устидан кулишликни, масхарабозлик, халқ томошалари эса завқ олиш ва ҳордиқ чиқаришга ўргатиши орқали эзгу бир қадриятлар, ғояларни вужудга келишига бир томондан хизмат қилган бўлса,бошқа жиҳатдан эзгу ғоя ва қадриятларни ибратли ҳикоялар, пандномалар орқали кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этган.
Умумлаштириб айтганда, миллий ғоя - жамиятни бирлаштирувчи, руҳлантирувчи ва олға етакловчи куч бўлиб, унинг негизлар этомаданий қадриятларга туташдир. Миллий ғоя ва этномаданий қадриятларнинг уйғунлиги шахс камолоти ва жамият тараққиётида муҳим ўрин тутиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |