Салт ишлаш қўшимча исрофлари.
Салт ишлаш қўшимча исрофлари Рқ.о нинг асосий ташкил этувчилари: а) пўлат тунукаларга механик ишлов (штамповка) берилиши натижасида пўлатнинг тузилишини (структураси) ўзгариши натижасида ҳосил бўлган қувват исрофи; б) ўзакнинг қисмлари туташган жойлари ва ўзакни тортувчи шпилка ўрнатилган жойлардаги индукциянинг ҳар хиллиги туфайли вужудга келган исроф; в) ўзакнинг махкамлагичлари ва бошқа конструктив қисмлар – шпилкалар, тўсинларни сиқувчи пўлат балкалар, трансформатор бакида ва ҳ.к. ларда ҳосил бўлувчи исрофлар; г) юқори кучланишли трансформаторларнинг ҳимояловчи материалларидаги қўшимча исроф.
Салт ишлаш режимидаги қўшимча исрофларини аниқ ҳисоблашнинг имкони йўқ, шунинг учун уларни трансформаторнинг салт ишлаш исрофларининг таркибига қўшган ҳолда, аввалдан тузилган жадвал ёрдамида аниқланади. Иссиқ жуваланган пўлатлардан тайёрланган трансформаторларда салт ишлаш режимидаги қўшимча исрофларининг ҳамма турлари магнит ўзакдаги индукциянинг қиймати 1,5 Тл дан ортиб кетгандан кейин кўпаяди. Ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларидан кўриниб турибдики, трансформаторнинг магнит ўзакларидаги индукциянинг қиймати кўпинча учрайдиган 1,15 1,17 Тл қийматга яқин бўлганда қўшимча қувват исрофи Рқ.о нинг улуши асосий исрофлар Рп.а нинг 15 20% ини ташкил этади.
Трансформаторнинг фойдали иш коэффициенти.
Трансформаторни қувват исрофлари чўлғамларидаги электрик исрофларга ва магнит ўзакдаги магнит исрофларга бўлинади. Чўлғамлардаги уюрма токлар ҳисобига ҳосил бўлган қувват исрофлари унча катта бўлмаганлиги сабабли уларни чўлғамлардаги электрик исрофларга қўшиб ҳисобланади. Бундан ташқари трансформаторнинг ростловчи чўлғамларида ва конструктив элементларида сочилиш магнит оқими ҳисобига уюрма токлар ҳосил бўлади ва қўшимча қувват исрофларини келтириб чиқаради. Қувватнинг бу исрофлари токнинг квадратига пропорционал бўлганлиги сабабли уларни ҳам электрик исрофларга қўшиб ҳисобланади. Қисқа туташув қаршилигининг актив ташкил этувчисини тажрибада аниқланган қиймати, юқоридаги қўшимча исрофларни ҳам ўз ичига олади. Қувватнинг магнит исрофлари юклама ўзгарганда бироз ўзгариши мумкин, шунинг учун давлат стандарти магнит исрофларни салт ишлаш режимининг қуввати Р0 га тенг деб қабул қилишни тавсия этади. Қувватнинг қўшимча электрик исрофларини трансформаторнинг чўлғамларидаги қисқа туташув қуввати Рқ га тенг деб ҳисобланади. Агар трансформаторнинг юкламаси номинал юкламадан фарқ қилса, у ҳолда юкламанинг IIн қий-матларидаги электрик исрофларни Рк га тенг деб қабул қилинади, бу ерда Кюк юкланиш коэффициенти дейилиб, қуйидагича аниқланади Кюк =I2/I2н. Шундай қилиб, номинал кучланиш остида ишлаётган трансформатордаги қувват исрофларининг йиғиндиси
Р=Рмг+Рэл=Р0+К2юк Рк (5-22)
Истеoмолчига узатилаетган фойдали қувватни Давлат стандарти бўйича қуйидагича ҳисобланади.
Р2=Кюк Sнсоs2 (5-23)
Бу формулада юклама ўзгарганда иккиламчи кучланишни бир оз ўзгаришини ҳисобга олинмайди. Юқорида айтиб ўтилганларига асосан трансформаторнинг фойдали иш коэффициенти
= (5-24)
Трансформатордаги ўзгарувчи қувват исрофлар, яoни электр исрофлар ўзгармас, магнит исрофларга тенг бўлганда фойдали иш коэффициенти энг катта қийматига эришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |