Назорат саволлари
1. Трансформаторларда фойдали иш коэффициентини тушуртириб беринг
2. Трансформаторларда исрофларнинг турлариканака булади
8-МАЪРУЗА: ТРАНСФОРМАТОР ЧЎЛҒАМЛАРИНИ УЛАНИШ ГУРУХЛАРИ.
МАҚСАД: Трансформатор уланиш гуруҳлари ва уни моҳиятини ўрганиш.
РЕЖА:
1. Умумий тушунчалар.
2. Трансформатор чулғамларининг уланиш гуруҳлари.
3. Трансформатор чулғамларининг уланиш гуруҳларини аниқлаш
Умумий тушунчалар.
Ўртача ва катта қувватли корхоналарнинг ҳар бирида электр энергияси билан таъминлайдиган трансформатор подстанцияси бўлади. Бу подстанцияларда кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар ўрнатилади. Электр энергияси корхона подстанциясига ҳаво ёки кабел линияси орқали, электр станциясидан ёки марказий подстанциядан кўпинча 6 ёки 10 кВ, баъзан 35 кВ ли кучланиш билан узатилади. Подстанцияда бир ёки бир неча куч трансформаторлари ўрнатилиши мумкин. Бу трансформаторлар юқори кучланишни истеъмолчиларнинг номинал кучланишигача, яъни 660 В, кўпинча 400/230 В гача пасайтириб беради. Корхонада бир неча трансформатор ўрнатилган бўлиши мумкин, уларнинг ҳар бири ё ўзининг истеъмолчиси учун ишлаши ёки ўзаро параллел ишлаши мумкин. Трансформаторлар параллел ишлаганда уларнинг бирламчи чулғами умумий ток манбаидан ёки электр тармоғидан энергия олади ва иккиламчи чулғамлари умумий истеъмолчини энергия билан таъминлайди (19-расм).
Трансформаторлар параллел ишлаганда истеъмолчиларга бериладиган қувватнинг энг катта қиймати айрим трансформаторларнинг номинал қувватлари йиғиндиси билан аниқланади, бошқача айтганда, уларнинг номинал қувватлари ўзаро қўшилади. Агар бирор корхона подстанциясида олдин битта трансформатор ўрнатилган бўлса, вақт ўтиши билан корхона кенгайтирилиб янги цехлар қурилади.
19-расм
Бунда корхонанинг умумий истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш учун битта трансформаторнинг қуввати етмай қолади. Бундай шароитда ишлаб турган трансформаторга параллел қилиб иккинчи трансформатор уланади ва истеъмолчилар етарли энергия билан таъминланади.
+уввати ўзгариб турадиган корхона подстанциясида бир неча трансформаторларнинг параллел ишлаши электр энергиясининг истеъмолчилар орасида тежамли тақсимланишини ва турли ҳолларда энергия билан узлуксиз таъминлашни яхшилайди. Параллел ишлаб турган трансформаторлардан бирортаси ишдан чиқиб қолса, истеъмолчилар электр энергиясисиз қолмайди, ишлаб турган трансформаторлар истеъмолчиларни етарли энергия билан таъминлайди. Энергия истеъмол қилиш камайган вақтларда баъзи трансформаторлар электр тармоғидан узиб қўйилади. Одатда, корхона подстанциясида ўрнатилган трансформаторларнинг ишлаш шароити номинал шароитга яқин бўлади. Истеъмолчилар қувватига қараб параллел ишлайдиган трансформаторлар қувватини аниқлаш ва уларни рационал ишлатиш электр энергияси билан таъминлашнинг фойдали иш коэффициентини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |