1-мавзу: электр машиналари фанига кириш, фаннинг предмети ва услублари



Download 3 Mb.
bet33/59
Sana26.04.2022
Hajmi3 Mb.
#583667
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   59
Bog'liq
эл машина мажмуа (2)

Назорат саволлари
1 Чулгам индуктивлиги деб нимага айтилади?
2. Магнит ўзакни тўйиниши деганда нимани тушунасиз?
3. Бирламчи чулгамдаги кучланишни мувозанат тенгламасини езинг
4. Куч трансформаторлари тузилиши бўйича неча турга бўлинади?
5. Трансформаторнинг қандай номинал қийматлари бор?
6. Куч трансформаторлари деб қандай трансформаторларга айтилади?

7-МАЪРУЗА: ТРАНСФОРМАТОРЛАРДА КУЧЛАНИШНИ РОСТЛАШ. ҚУВВАТ ИСРОФЛАРИ ВА ФИК.




РЕЖА:
1. Трансформаторнинг салт ишлаш режимидаги қувват исрофлари
2. Пўлатдаги асосий исрофлар
3. Салт ишлаш қўшимча исрофлари
4. Трансформаторнинг фойдали иш коэффициенти.
Трансформаторнинг салт ишлаш режимидаги қувват исрофлари

Трансформатор салт ишлаганда тармоқдан келаётган қувват қуйидагича сарфланади: а) бирламчи чўлғам (мис ёки алюминий) даги қувват исрофи


(4-18)
б) магнит ўзак пўлатидаги асосий исрофлар (пўлат исрофи) Рп.а
в) салт ишлаш қўшимча исрофлари Рқ.о
Трансформаторларнинг тармоқдан қабул қилаётган актив қувватининг ҳаммаси исрофларни қоплаш учун сарфланади. Шунинг учун
Р0 = + Рп.a + Рқ.о (4-19)
Исрофларни ҳисоблаш шуни кўрсатадики, Iо ва r1 лари нисбатан кўпроқ бўлган кичик қувватли трансформаторларда ҳам (трансформаторнинг қуввати ошган сари Iо ва r1 ларнинг нисбий қийматлари камайиб боради) мисдаги исроф нинг қиймати Ро нинг 2% ига ҳам бормайди. Шунинг учун ни ҳисобга олинмаса ҳам бўлади:

Ро  Рп.a + Рқ.о = Рп (4-20)


Яoни салт ишлаш қуввати Ро асосан пўлатдаги исрофни қоплашга сарфланади деб ҳисоблаш мумкин.




Пўлатдаги асосий исрофлар.

Трансформаторнинг магнит ўзагидаги исрофлар икки турга бўлиниб, гистерезис ва уюрма токларининг исрофи дейилади.


Бирлик массали (масалан 1кг массали) пўлатда гистерезис исрофи (солиштирма гистерезис исрофи) ни аниқлаш учун немис олими Чарлз Штейнмец (1865-1923) таклиф этган эмпирик боғланишдан фойдаланиш мумкин.
(4-21)
бу ерда Сr - пўлатнинг турига боғлиқ бўлган доимий; f - қайта магнитланиш даврининг тезлиги; В - индукциянинг максимал қиймати; - тажриба усули билан аниқланадиган қиймат. Магнит майдон индукциясининг қиймати В=0.8  1,6 Тл гача бўлганда легирланган пўлатлар учун =2 га тенг деб қабул қилинади.
Магнит ўзакдан ўзгарувчан магнит оқим ўтганда, оқимнинг куч чизиқларига перпендикуляр юзада, йўналиши ўнг қўл қоидаси бўйича аниқланувчи электр юритувчи кучлар ҳосил бўлади. Бу э.ю.к магнит ўзакда уюрма токларни ҳосил қилади (француз олими Жан Бернар Фуко ихтиро қилганлиги учун фуко токи номи билан ҳам аталади). Нормал электр машиналарда (Фуко микро-юриткичлари бу қаторга кирмайди) уюрма токлардан фойдаланилмайди, аксинча бу токлар, қувват исрофини вужудга келтириб, ўзакни қизишига олиб келади. Уюрма токларнинг зарарли таoсирини камайтириш учун, магнит ўзак яхлит ферромагнит пўлатлардан эмас, балки, бир-биридан махсус локлар ёки оксид қатламлари (пленкалари) билан ҳимояланган қалинлиги 0,5 мм гача бўлган махсус электротехник пўлат тунукаларидан тайёрланади. Уюрма токлар исрофини ҳисоблашда қуйидаги шартларни қабул қиламиз: а) пўлат тунуканинг қалинлиги унинг эни ва узунлигидан жуда кичик; б) индукциянинг вақтга боғлиқлиги синусоидал кўринишда бўлиб, тунуканинг қалинлиги бўйича бир текисда тақсимланган, бошқача қилиб айтганда уюрма токларнинг магнит оқимига экранлик хусусияти ҳисобга олинмайди; в) пўлатнинг магнит сингдирувчанлигини о ва солиштирма қаршилигини ўзгармас деб қабул қиламиз.
Шу шароитда тунукада инцукцияланаётган уюрма электр юритувчи куч индукция В ва унинг давр тезлиги f га пропорционал бўлади
(4-22)
Агар уюрма ток эканлигини ҳисобга олсак, пўлат тунуканинг бирлик массасидаги уюрма ток таoсиридаги солиштирма исрофлар қуйидагича аниқланади:


(4-23)

бу ерда Суюр - пўлатнинг тури ва қалинлигига боғлиқ бўлган доимий.


Трансформаторларни лойиҳалашда пўлат ўзакдаги қувват исрофини ҳисоблаш учун 1 кг магнит ўзак массасига мос келувчи «солиштирма исроф»нинг индукцияга боғлиқлигини пўлатнинг турли хил навлари учун тажриба ўтказиб аниқланади. Бу қийматни магнит ўзакнинг массасига кўпайтириб, ундаги умумий исроф аниқланади. Агар магнит ўзакнинг бўлаклари орқали ўзгармас магнит оқими ўтиб, бўлакларнинг юзалари S ҳар хил бўлса магнит ўзакнинг ҳар бир бўлаги учун индукциянинг қиймати аниқланади. Магнит ўзакнинг ҳар бир бўлагидаги қувватнинг солиштирма исрофларини шу бўлак массасига кўпайтириб ҳар бир бўлакдаги қувват исрофлари ҳисобланади. Магнит ўзакнинг бўлакларидаги қувват исрофларини жамлаб магнит ўзакдаги қувватнинг Рпа асосий исрофлари аниқланади.
Пўлатдаги асосий қувват исрофларини аниқлаш учун баoзан қуйидаги боғланишдан ҳам фойдаланилади:
(4-24)
бу ерда: Рп1- индукция В1 Тл бўлгандаги 1кг пўлатдаги қувват исрофи [Вт];  = 2 – индукция 1,2 Тл бўлганда;  = 1,25 f=50 Гц бўлганда.
Трансформаторнинг магнит ўзагини магнитланиш характеристикалари ва хусусиятлари электр машиналарини лойиҳалаш бўйича махсус адабиётларда келтирилган.



Download 3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish