Мой-сувли совитиш
Мой мажбуран циркуляцияланадиган мой-сувли совитиш (Ц) принципиал жиҳатдан ДЦ системасига ўхшаш тузилган фақат фарқи шундаки, ундаги совитгичлар трубалардан иборат бўлиб улар ичида сув айланади, трубалар орасида эса мой юради. Мой совитгичга кираётганда мой температураси +700С дан ошмаслиги лозим.
Трансформаторнинг мой системасига сув тушишининг олдини олиш учуй мой совитгичлардаги мой босими уларда айланувчи сув босимидан камида 0,02 МПа (2 Н/см2) га ортиқ бўлиши керак. Совитишнинг бу системаси самарали, бироқ конструкцияси жиҳатидан анча мураккаб бўлиб, гидростанция ва ёпиқ хоналарга ўрнатиладиган (100 MB.А ва ундан юқори) қувватли трансформаторларда ишлатилади.
ДЦ ва Ц совитиш системали трансформаторларда мойни мажбуран циркуляциялаш қурилмаси трансформатор ишга тушириш билан бир вақтда автоматик уланиши ва трансформаторнинг юкламасидан қатъий назар узлуксиз ишлаши керак. Шу билан бирга, ишга тушириладиган совитгичлар сони трансформаторнинг юкламасига қараб аниқланади. Бундай трансформаторлар мойнинг ва совитувчи сувнинг циркуляцияланишини тўхтатиш вентиляторни тўхтатиш кераклиги ҳақидаги сигнализацияга эга бўлиши керак.(31-расм).
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ҳозир чўлғамлари жуда ҳам паст температурагача совитиладиган трансформаторларнинг янги конструкциялари ишлаб чиқилмоқда. Металл паст температурада ўта ўтказувчанлик хоссасига эга бўлиб, чулғам кесимини кескин камайтириш имконини беради. Ўта ўтказувчанлик принципидаги трансформаторлар криогенли трансформаторлар қуввати 1000 МВ.А ва ундан юқори бўлишига қарамай кичик оғирликка эга.
Ҳар бир трансформатор қуйида кўрсатилган тартибдаги шартли ҳарфий белгиларга эга:
фазалар сони (бир фазали учун —0, уч фазали учун — Т);
совитиш тури—юқорида келтирилган тушунтириш асосида;
турли кучланишли тармоқларда ишлайдиган чўлғамлар сони (агарда у иккитадан ортиқ бўлса); уч чўлғамли трансформаторлар учун Т, ажратилган чўлғамли трансформатор учун Р (фазалар сонидан кейин кўрсатилади).
чўлғамлардан бири РПН қурилмаси билан тайёрланган бўлса, қўшимча Н ҳарфи билан белгиланади;
Автотрансформаторларни белгилаш учун биринчи ўринда А ҳарфи қўшилади.
Ҳарфий белгидан кейин номинал қувват ва кучланиш синфи кўрсатилади, Бир хил параметрли, бир хил конструкцияли турли корхоналарда ишлаб чиқариладиган трансформаторлар учун, шу конструкциядаги трансформаторлар қайси йилдан бошлаб ишлаб чиқарилиши кўрсатилади.
Масалан: TMH-10000/1I0—67 — уч фазали, икки чулғамли» мой билан табиий совитилувчи, РПН ли номинал қуввати 10000 кВ.А, ПО кВ классли, 1967 йилда яратилган конструкцияли трансформатор.
Do'stlaringiz bilan baham: |