Мойни пуфлаш ва табиий циркуляциялаш йўли билан совитиш. (Д) қуввати катта трансформаторларда қўлланилади. Бу хилда радиатор трубаларидан ташкил топган осма совитгичларга вентилятор ўрнатилади (30-расм). Вентилятор пастдан ҳавони сўради ва трубаларнинг юқориги қизиган қисмига ҳайдайди. Вентиляторларни ишга тушиши ва тўхташи трансформаторнинг юкламаси ва мойнинг қизиш температурасига қараб, автоматик амалга оширилиши мумкин. Шундай совитиладиган трансформаторлар, агар юклама номиналнинг 100% дан ошмаса, мойнинг юқориги қатламининг температураси эса +55°С дан юқори бўлмаса, шунингдек совитадиган ҳаво температураси минус бўлса ҳамда юкламадан қатъий назар мой температураси +45°С дан юқори бўлмаса, пуфлаш тўлиқ тўхтатилган ҳолда ишлаши мумкин (ПТЭ35.10). Номинал юкламада ишлаётганда мой юқориги қатламининг йўл қуйиладиган температурасининг максимал чегараси 95°С бўлади.
Радиатор трубаларини пуфлаш мойнинг, демак трансформатор чўлғами ва магнит ўтказгичини совитиш шароитини яхшилайди, бу эса қуввати 100000 кВ.А гача бўлган трансформаторлар тайёрлаш имкониятини беради.
Мойни пуфлаш ва ҳаво совитгичлари орқали мажбурий циркуляцияланиш билан совитиш (ДЦ) қуввати 63000 кВ.А ва ундан катта бўлган трансформаторлар учун қўлланилади.
Совитгичлар ташқарисига вентилятор ҳаво ҳайдайдиган юпқа трубалар системасидан ташкил топган. Мой трубаси ичига жойлаштирилган электр насослари мойнинг совитгичлари орқали узлуксиз мажбуран циркуляциясини ҳосил қилади (30- расм).
30-расм. Уч фазали мойи пуфлаб совитиладиган трансформатор:1 — ВН киргичи; 2 — НН киргичи; 3 — ВН нинг нолинчи киргичи; 4 - кенгайтиргич; ,5 — контакторлар қопламаси; в — РПН механизмининг юритмаси; 7 -пуфлаш электр двигатели; 8 — айланунчи каретка; 9 — каток; 10 — трансформатор кўтариш учун тиргаклар; 11-мой қуйқаларини тушириш учун тешик пробкаси; 12 — мой олиш учун кран; 13 — пуфлашни автоматик бошқариш шкафи; 14-РПН механизм автоматикасини шкафи;15— мойни тўлдириш учун кран; 16 — ҳаво кўрсаткич; 17 - термосифон фильтр.
Мой катта тезликда циркуляцияланиши, совитиш юзалари катталашгани ва жадал пуфлаш ҳисобига совитгичлар иссиқликни кўп узатади ва ихчамдир. Совитишнинг бундай системасига ўтиш трансформаторларнинг ўлчамларини анча камайтириш имкониятини беради.
Совитгичлар трансформаторлар билан бир пойдеворга ёки трансформаторнинг баки ёнидаги алоҳида пойдеворга ўрнатилиши мумкин.
ДЦ совитиш системали трансформаторларда мойнинг максимал йўл қўйилган температураси +75°С.