2. Янги одам.
Ренессанс қачон бошланди? Баъзида бу санани ой ва кунини аниқ белгилаб айтадилар, яъни 1341 йил 8 апрелда Пасха байрамида. Бу куни Ри м шаҳрининг сенатори капитоли қирида Франческо Петрарка исмли шоирга мукофот топширди. Шу пайт бу ерда антик даврда ўрнатилган ва бир неча асрдан бери бу ерда амалга оширилмаётган шоирларни мукофотлаш маросими бўлиб ўтди, айнан шу анъанани тикланиши бу даврнинг муҳим ва кўргазмали воқеасидир. Янги инсонни туғилишини айнан Петрарка шахси орқали тушуниш мумкин, у тикланиш даврининг биринчи одами ҳисобланади. Петрарка ўзининг катта ёшли замондоши Данте каби флоренцияликдир, у албатта Флоренциянинг ўзида эмас, ундан узоқда бўлмаган Ареццо шаҳрида туғилган. Данте ўзи сургун қилинган эди, Петрарка эса сургун қилинганнинг фарзанди эди. Данте сургунидан изтироб чекиб қийналар эди, Петрарка эса ўзини табиий ҳис этиб, жаҳон фуқароси сифатида тинч ҳаёт кечирар эди. Жаҳон тузилмасининг маркази инсон тарафига оғди, кучлар мувозанати шахс томонига оғди. Петрарка ўзини дунёда эркин сезар эди, крест юришлари якунланди. Узоқ мамлакатлар эса, инсонларни қизиқтириб, ҳаяжонлантирар эди. Саёҳат маданий онгнинг фактига айланди, у ҳақидаги ҳикоялар эса, адабий воқеаларга айланди. Петрарка бутун Италия ва Францияда бўлган, Европанинг бошқа ҳудудларига ҳам саёҳат қилган. ХХ асрнинг бошида О.Шпенглер жаҳон маданиятининг ўз тизимида бу инсон турини Фауст тури деб номлайди ва уни доимо ҳаракатда бўлган курашаётган тўсиқлардан ўтадиган ва доимо ўзи ва атрофдаги дунёдан қониқмаган инсон тури сифатида белгилаб беради. Фауст мазкур тур учун тўғри танланган рамзий образдир. Петрарка Фаустнинг катта замондоши унинг ибтидоси, у худди шу саволларни ечишга қаратилган, авваламбор, фаолият ва руҳ ҳақидаги саволларни ечимини топишга ҳаракат қилади. 1338 йилда Петрарка ўзининг севимли қаҳрамони бўлган африкалик Сципион катта, Ганибални ютган ахлоқан мукаммал бўлган шахс ҳақида лотин тилида эпик поэмани ёзишни бошлайди. Бир пайтнинг ўзида у “шон-шуҳратли эрлар тўғрисида” деб номланган насрий асарни ҳам ёзишни бошлайди, бу асарда у Сципионни марказий ўринга қўйиб, Ромудан (биринчи фикрига кўра, Одам Атодан бошламоқчи бўлган) Юлий Цезаргача бўлган ҳаётий тасвирларни беришга мақсад қилиб қўяди. Бу ишни бутун ҳаёти давомида тўхтатмайди, Данте ва Петрарка муҳаббатни инсонни янгиловчи ва доноликни ҳадя этувчи илоҳий ҳиссиёт сифатида куйлаганлар. Бу мавзуни Петрарка “Истиғфор келтириш” асарида очиб берган. Ўз шубҳалари ҳақида гапириш ҳуқуқини қолдириб, Петрарка кенг китобхонлар учун кўплаб хатлар тўплаган: “Кундалик хатлар”, “Қарилик хатлари”, “Авлодларга хат”. Агарда Цицеронни ўрта асрларда жамоа нотиғи ахлоқий файласуф сифатида билишсада, у инсон сифатида ҳеч кимга маълум бўлмаган. Петрарка эса ҳар қандай ҳолатларда ўзлигини йўқотмаган. Бўлинмаслик ва алоҳидалик Ренессанс даврини бошлаб берувчи индивидуалликнинг биринчи 2 та шартидир. Ўзини-ўзи идрок этишга бўлган ҳаракат ўз хусусиятларини сезган ва уни тушунишга интилган индивидуалликнинг биринчи белгисидир. “Инсон” сўзининг лотин ёзувидаги “homo” таржимасидан биз тикланиш даврининг хусусияти бўлган гуманизмни чиқариб оламиз. Гуманизм бу Ренессанс тафаккурининг мағзи, унинг фалсафасидир. “Гуманист” сўзини илк бор Леонардо Бруни қўллаган деб ҳисобланади, бунда у мазкур тушунчада илм ҳақидаги тасаввури, тарбия ва ахлоқий софлик, ғурур ғояси билан бирлаштирган: “Олийжаноб бўлиш – бу ҳаммасидин юқори. Клибей ва қуллар қирол ва подшоҳлардан кам бўлмаган даражада олийжаноб ва эзгу ниятли бўлиши мумкин. Ахлоқий номус ижтимоий мақомга боғлиқ эмас, инсон ўзини-ўзи яратишга қобилиятлидир. Ўз табиатини олийжаноблаштириб дунёдаги ўз ўрнини ўзи белгилайди. Ўзини яратаётганда инсон яшаётган дунёсини ҳам янгилайди, уни “ўз инсоний номуси шаънига лойиқ” қилади. Янги ғоялар Италияда ҳам пайдо бўлди, бу ерда улар куч ва ҳаттоки, ҳокимиятга эга бўлди. Бутун Европада гуманистлар сиёсатчи бўлдилар, давлат бошқарувида мансабларни эгалладилар. Улар жасур ўзгариш ва ислоҳотлар руҳи билан тўйинган эдилар. оҳренессанс индивидуаллигини куйлаб кўплаб тантанавор мадҳиялар ижро этилди. Индивидуал онгни озодлиги, эркинлигининг чегараси қаердалиги, инсоний ва индивидуал томонга илоҳийдан ажралиш, инсон гуноҳининг янги босқичининг ибтидоси бўлиши ҳақидаги баҳс Петрарка билан Августин ўртасида бошланган бўлиб, ҳозиргача ҳам якун топмади. Бу ҳодиса худодан инсонга ўз марказини ўзгарт ирган дин, эътиқоднинг моҳияти ҳақидаги саволни кўндаланг қўйган ва қўйишда давом этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |