1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа



Download 0,81 Mb.
bet42/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#116851
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
2 5447388776219282156

Муҳокама учун саволлар:
1. Ўрта аср давр инсонининг дунёқараши ва ҳаёт тарзи қандай эди?
2. Ўрта аср шаҳри ҳақида қандай тасаввурга эгасиз?


10-маъруза. Тикланиш ренессанс даврида Европа дунёси
Инсон ва унинг фаолиятининг сезиларли изини қолдирган тарихий қисмини биз давр деб атаймиз: романтизм даври, II жаҳон уруши даври... Тикланиш даври шундай даврлардан бири, бироқ тикланиш вақт ҳисобининг даврий жиҳатини алоҳида тарзда белгилаб берди: бу ўзини давр деб англаган илк давр эди. Тикланиш сўзи ренессанс сўзи билан бир хилдир, бу тушунча 16 асрнинг ўртасида ижод қилган санъат тарихчиси Жорже Вазарийнинг 1550 йилда нашр этилган “Энг машҳур рассом, ҳайкалтарош ва меъморлар ҳаётининг тасвири” деган асарида вужудга келди. Ўрта асрлар маданий ривожланишдаги тўхташ сифатида англанилган, аммо ренессанс даври қачон бошланган, бу чексиз тарихий баҳснинг предметларидан биридир: у ёки бу давр қачон бошланган, қачон якунланган, бу саволга жавоб бериш мураккабдир. Ренессанс билан янада мураккаброқдир. Гап шундаки, ижтимоий муносабат, иқтисод, ишлаб чиқариш услуби нуқтаи назаридан ҳамма нарса ўз жойида қолди. Бу даврни ундан олдинги вақтдан аниқ ажратиб олиш учун ҳеч нарса ўзгармади. Бироқ, сабаблар бор эди, булар таълим, санъат, онг соҳасида эди. Эски дунё чегарасида янги инсон вужудга келди, у ким? Қуйидаги саволларга жавоб бериб бу масалага аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз.


Режа:
1. XIV-XVI асрлардаги Европа дунёси.
2. Янги одам.
3. Илк, олий ва кечки Тикланиш ёки ренессанс.


1. XIV-XVI асрлардаги Европа дунёси.
Тўхтовсиз урушлар жараёнида миллий давлатларнинг сиёсий яхлитлиги бўлган Европа вужудга келди. Ўша даврнинг иқтисодини ифода этган Европа дунёси марказий, Ғарбий Европа ҳамда Шимолий ва Ўрта ер денгизларини қамраб олади. “... Янги Европанинг ибтидоларида бу 2 та буюк комплекснинг, яъни Шимол ва Жануб, Нидерландия ва Италия, Шимолий денгиз, БОлтиқ денгизи ва бутун ўрта ер денгизининг ўсишини жойлаштириш лозим” деб таъкидлайди Фернанд Бродер. 1992 йилда Россияда нашр этилган “Моддий тамаддун, иқтисод ва капитализм, XV-XVIII асрларда” деб номланган китобида Фернанд Бродер Европа ўз иқтисодий ўсишини 2 та қарама-қарши томондан бошлаб, ҳеч бўлмаса, бозор даражасида бирлашишни излаган деб ёзади. Болтиқ Европаси ва Ўрта ер денгизи Европаси бир-бирларини излаб топадилар. 1291 йилда Генуя денгизчилари Италия кемалари учун араблар назорат қиладиган Гибралтарни топадилар, бироқ анча аввалроқ, Ўрта ер денгизидан келган илк савдо кемалари Шимолий денгиз қирғоғида жойлашган Брюгг шаҳрига келадилар. Савдо қуруқликдан ҳам амалга оширилади, бироқ денгиз энг ишончли савдо йўли бўлиб қолади. Левантиянинг зираворлари вино ва бойлик буюмлари Фландрия матоларига алмашиш тарзида келар эди. Жанубдан инсонпарварлик таълимотининг янги ғоялари кириб келди, улар миллий маданий анъаналарни вужудаг келиши учун муҳим эди. Англия мисоли айниқса, намуналидир. 1066 йилда Франция Шимолидан келган ва эски француз тилида гапирадиган Норманлар герман тилининг бири бўлган қадимги инглиз тилида гапирадиган германлар истиқомат қиладиган Британияни забт этдилар. Кейинги 200 йил ичида забт этувчилар мағлубиятга учраганлар билан деярли аралашмадилар, тиллар ҳам параллел тарзда қўлланилди. Инглиз тили аҳолининг аксарият саводсиз қисмининг оғзаки тили бўлиб қолди, бироқ бу тилда тузилма ўзгарди: якуний қўшимчаларнинг мураккаб тизим бартарф этилиб, инглиз тили флектив тилидан аналитик тилга айланди ва ҳозирда ҳам шундай бўлиб қолди. Француз тили эса давлатчилик ва маданият тилнинг мақомини сақлаб қолди, вазият XIV асрнинг ўртасида ўзгара бошлади. 1337 йилда Англия ва Франция 100 йиллик урушни бошладилар, Капетинг сулоласи тугагандан сўнг она уруғи томонидан Франция қироли Филипп IV га невара бўлган инглиз қироли Эдуард III Франция тахтига ўз даъволарини эълон қилди. Бу инглиз миллати ва давлатини шаклланишининг табиий жараёнига турки бўлди. Қўшимча сабаб 1348 йилдаги вабо касалиги бўлди, у Англия аҳолисининг 1/3 қисмини олиб кетди. Бироқ уруш муваффақиятли кечди: 1346 йилда Кресси ва 10 йилдан сўнг Пуатеда инглиз пиёда камонбозлари французларнинг рицар чавандозларини мағлубиятга учратдилар, бу ғалабалар миллатни ўзини-ўзи англаши, унинг ғурур ҳиссиёти ва шу билан бирга кейинги асрларга афсона бўлган қадимги эзгу, Йоменлари билан, эркин зироатчиларив а камонбозлари билан машҳур бўлган Англияга асос солди. Руҳи бўйича уларнинг оғаси афсонавий Робингуд. 1332 йилда инглиз парламентида шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ваколати учун обшиналар палатаси ташкил топади, янги миллат ўз тилида гаплашиши лозим эди. 1362 йилдан бошлаб, инглиз тили суд юритиш ишлари учун қўлланилади, бироқ ҳужжатлар лотин тилида юритилади. 1399 йилда биринчи инглиз қироли инглиз тилида қасам ичади, бу Ланкастерлар уруғидан бўлган Гендрих IV эди. У тахтни ўзининг кузени бўлган Ричард II нинг қўлидан тортиб олди ва шу тарзда тахт ворислик тартибини бузди. Бу 10 йиллик сулола баҳсларига олиб келди, бу баҳслар ҳам Ланкастер, ҳам Йоркларни барбод қилди. Узоқ муддатли келишмовчиликлар 100 йиллик уруш тугаганидан сўнг (1453 й) Қизил ва Оқ атиргул уруши (14555-1485) билан якун топади. XIV-XV асрларнинг чегарасида бўлган инглиз воқеалари Европа дунёсининг ҳолати учун кўргазмалидир, чунки 100 йиллик уруш кўплаб давлатларни иштирокчига айлантиради, булар қаторида Португалия, Шотландия, Арагон, Костилия, Бургундия герцоглиги. Иккала томон Англия ҳам, Франция ҳам иттифоқдоршларини излаб топадилар. Уруш ҳолати доимий ва умумийга айланади. Бу ҳолат эса таълим, илм-фан, маданият тарқалиши ва ривожланиши учун яхши шароит яратмайди: Умум Европанинг тикланишдан олдинги даври ҳақиқий тикланиш Ренессанс бўлиш учун кучга эга бўлмайди, янги давр учун мустаҳкам тинчлик зарур эди ва бу умумий хавф қудратли Усмонийлар империяси томонидан хавф мавжудлиги сабаб тинчлик ўрнатилади. 1393 йилда Усмонийлар Болгарларнинг ТИрново подшоҳлигини забт этадилар, бироқ 10 йилдан сўнг ўзларининг Шарқий рақиби бўлган Амир Темурдан Анқарада мағлубиятга учрайдилар. Амир Темурнинг ғалабаси бўлиши муқаррар бўлган Константинополни барбод бўлиш ҳодисасини яна 50 йилга узайтирди. Константинопол 1453 йилда барбод бўлиб, Византиянинг 1000 йиллик тарихига якун ясайди, худди шу йили Англия ва Франция 100 йиллик урушини якунлайдилар. Худди шу пайт ўзаро доимо уруш ҳолатида бўлган италиян давлати ҳам тинчлик сулҳини Лоди шаҳрида 1454 йилда тузиб, Европа дунёсининг заиф образини яратади. Христиан дини тамойили асосида яхлит ягона бўлган Европанинг ғояси барбод бўлиши муқаррар эди, аммо бу Европа ўзи ҳам барбод бўлишит лозимлигидан дарак берадими? XV aср Европани ўз қитъаси чегараси ортига чиқиши билан якунланади. Европаликлар II асрда яратилган хариталар ёрдамида жаҳонни кашф эта бошладилар. 1492 йилда Колумб Америка қирғоқларига йўл олади, унга етканидан сўнг Американи Ҳиндистон деб қабул қилади. 1497-97 йилда Васко де Гама Африканинг Жанубий қирғоқларидан ўтиб, ҳақиқатда Ҳинд қирғоғига етканида европаликлар учун дунё кенгаяди. 1521-1522 йилдаги Магеланнинг ер атрофидаги саёҳатидан сўнг ер макони ҳақиқатда бутун жаҳон маконга айланади. Яна 20 йилдан сўнг Коперникнинг астрономик назарияси Птолемейнинг таълимотини йўққа чиқаради. Шундай қилиб антоик даврнинг иши натижа беради: улардан ўрганишди, аммо унга тақлид қилишмади. 1492 йилда эса Испанияда Европа учун муҳим воқеа содир бўлади: Реконкиста якунланди, араблар қўлида қолган охирги ҳудуд Гранада таслим бўлди. Бутун христиан дунёси тантаналар қилди: Канстантинополни қайтара олишмасада, ўз уйларида мусулмонларини мағлубиятга учратдилар. Испания учун бу ягона миллий давлалт сифатида бирлашиш имкониятидир, бу имконият Людовиг XI (1461-1483) даврида Франция ва Англия Тюдорлар сулоласидан биринчи қирол бўлган Генрих 7 (1485-1509) даврида ўзаро урушни тўхтатган Франция ва Англия қўллаган имконият эди.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish