1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа



Download 0,81 Mb.
bet38/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#116851
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   44
Bog'liq
2 5447388776219282156

3. Тошдаги мерос.
Легионлар қадам босган барча империя йўлларида Рим меъморчилигининг тошдан ясалган асарлари қолган. Адриан даврида аскарлар фақагина барпо этганлар. Бутун Европа тамаддуни вужудга келиши Рим қурувчиларига боғлиқдир, бу қурувчилар Римнинг ўзида ва унинг чегаралари ортида кўплаб янгиликлар барпо этганлар. Римликлар бетонни кашф этиб, бош меъморчилик унсури сифатида аркани қўллаганлар. Бу икки янгиликни армия бутун империя бўйича тарқатди, муҳандислар ҳар қандай дарё ва жарликлардан устун чиқиб, кўприклар ва қудратли водопроводларни (сув ўтказгичларни) барпо этганлар. Масалан, испаниянинг Севогешдаги шаҳридаги кўприк ҳозирги кунгача қўлланилади, у римликлар томонидан барпо этилган бўлиб, баландлиги 27,5 метр, узунлиги 823 метни ташкил қилади. Ҳаддан зиёд баланд устунлар гранитдан ясалган бўлиб, ҳеч нарса билан мустаҳкамланмаган, 128 та нафис аркалардан иборат, бу муҳандислик санъатининг мўжизаси милодий 100 йилга яқин пайтда қурилган. Кўприкда римликлар қурган сув ўтказгич ўтади, қўрқув гўзалликни вужудга келтирди ва Рим ажойиб тарзда ўзгарди. Унинг барча 7 қирраси “забт этиб бўлмайдиган деворнинг қобиғи билан ярақлади”. 3 асрда Рим атрофида барпо этилган деворнинг узунлиги 19 км. қалинлиги 3,5 метр, баландлиги 18 метр бўлган. Бу деворнинг ичида 381 та қалъа ва решоткаси пастга тушириладиган 18 та дарвоза бўлган. Девор шаҳарга 19 асрга қадар хизмат қилди, унинг 3/2 қисми ҳозирда ҳам бор. Шаҳар деворларини барпо этиш жуда ҳам қийин иш бўлди, дастлаб шаҳар атрофида 2 та чуқурлик қазишди, улар ўртасида эса тупроқдан баландлик барпо этдилар, бу баландлик 2 та девор ўртасида қолиб кетди. Ташқи девор ер остига 9 метр чуқурликда бўлган, бу еростидан кириш имкониятини истисно этиш учун қилинган. Деворнинг тепасида эса аскарлар учун кенг йўл қилинган эди. Ички девор яна бир неча метр баланд бўлган, бу шаҳарни отишмадан асраган. Бундай қурилмаларни бузиб бўлмас эди, уларнинг қалинлиги 6 метр бўлган тош бўлаклари эса бир-бирига металл билан мустаҳкамланган. Қадимги Римнинг мустаҳкам абадий ҳайкалларидан бери йўллар тармоғи эди. Гарчи ҳамма йўл ҳам Римга олиб келмасада, уларнинг барчаси Рим туфайли пайдо бўлган, айниқса, “йўлларнинг подшоҳи” бўлган Аппиев йўли. Рим йўлларини барпо этиш тупроқ ишларидан бошланар эди, очиқ жойда йўллар текис чизиқ бўйича барпо этилса, баландлик жойларда айланирилиб барпо этилар эди. Тоғларда тунеллар қазилиб, ботқоқликларда махсус қурилмалар асосида йўл барпо этилар эди. Йўл ўлчовчилар алоҳида асбобларга эга эдилар: кўчириб юриладиган қуёш соатлари – йўналишни белгилаш учун; горизонтал тахта линияга узун хода, бу горизонтал тахтада 4 та юк бўлар эди, улар тўғри чизиқ ва тўғри бурчакларни ўлчаш учун керак эди; хоробат – жойнинг рельефини белгилаб берувчи нивелер каби асбоб. Чизиқ аниқ ўлчангандан сўнг, белгилаб қўйилгандан кейин тупроққа ишлов берилиб бўлғуси йўлнинг чегаралари белгиланар эди. Йўл бир неча қатламлардан иборат эди, дастлаб қурувчилар ортиқча ерни олиб ташлаб, қум ёки оҳакдан паст қатламни ётқизар эдилар. иккинчи қатлам сифатида катталиги муштак бўлган тошлар хизмат қилган улар устидан оҳак ёки лой қуйилар эди. Уларнинг устидан шағал ёки қумни қайноқ оҳак билан бирга ётқизилиб мустаҳкамланар эди. Ниҳоят тош билан йўлга ишлов бериларди, унда йўлни ўртаси сал баландроқ қилинар эди, бу ёмғир суви оқиб тушиши учун эди. Қатламли бўлгналиги сабаб йўлларнинг чуқурлиги 3, 5 метрга етар эди. Археологлардан бири уларни ерга қазиб ўрнатилган девор деб бежиз номламаган. Бундай йўллар 100 йил ва ундан зиёд йил таъмирланишга муҳтож бўлмаган. Римликлар учун акведуклар алоҳида мағрурликнинг сабаби эди, акведуклар бўйича Римга ҳар куни 250 млн. галлонга яқин шаффоф сув етказиб берилар эди. Рим 11 та акведугга эга эди, муҳандислик иши ҳақиқий санъатга айланган эди. Ҳозиргача ҳам Франция, Испания, Греция, кичик Осиё ва Шимолий Африкада кўпсонлик акведугларнинг қолдиғини кўриш мумкин. Милодий 97 йилда Секст шундай савол берган: “Ким бекорчи пирамида ва грекларнинг машҳур бўлсада, фойдасиз ижод маҳсулотлари билан инсон ҳаёти уларсиз имконли бўлмаган буюк иншоотларимиз ва водопроводлар билан тенглаштира олади”. Рим кўприклари асрлар ортида ҳам мавжуд, улар ҳозир ҳам мустаҳкам турибди. Шундай қилиб Ғарбий тамаддун асосида турган Рим маданияти инсониятни нафақат ҳуқуқий қонунлар билан, балки муҳандислик намуналари билан бойитди. Ҳуқуқий қонунлар Рим ҳуқуқи деб номланган бўлиб, жамиятда инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ғоясини ўз ичига олиб, дунёга инсонни ўз ҳаётини чиройли, нафис лойиқ қилиш имкониятини берди.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish