1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа



Download 0,81 Mb.
bet40/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#116851
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
2 5447388776219282156

1. Ҳаётий дунё.
Инсон жамияти доимо ҳаракатда, ўзгаришда ва ривожланишдадир. Бутун жаҳон тарихининг ҳар бир тарихига ўз тарихан шаклланган дунё тасвири хосдир. Ўрта аср давридаги одамлар дунёни қандай англаб идрок этганлар. Даврни ҳис этилишининг тўлиқ акси бу вақт ҳақидаги тасаввурдир, бу тушунчадан ўзгармас ва бир маънолик нима бўлиши мумкин? Вақтни замонавий идрок этилишида вақт чексиз ва қайтарилмасдир. У абстракция, мавҳумлик, олдиндан тушунча сифатида тушунилади, унинг ортида инсонларнинг онги ва фаолиятидан ҳамда тарихдан ташқари мавжуд бўлган объектив воқелик тушунилади. Биз ўтмишни ҳозирги замон ва келажакни аниқ чегаралаймиз. Вақтни мукаммал замонавий техник қурилмалар ёрдамида яхши ўлчай оламиз. Замонавий ижтимоий онгга вақтни қадрини ҳис этиш, уни тез ўтиб кетишини идрок этиш хосдир. Аммо вақт ҳақидаги бундай тасаввурлар техник жиҳатдан юқори ривожланган жамиятнинг мулкидир, улар бошқа тарихий даврлар, яъни аграр жамияти деб номланган инсонлари томонидан вақт тушунилиши ва идрок этилиши билан умумийлиги йўқдир. Соатдан кўз узмасдан яшаб ўрганган замонавий инсон соатлаб хоҳ қуёш, хоҳ сув, хоҳ қум, хоҳ механик соатлар ноёб бўлган даврни тасаввур қилиш қийиндир. У даврда кун ва туннинг ҳаракати ҳақида қушлар, юлдуз, қуёшнинг чиқиши, ой, осмоннинг ранги, шамоллар, гулларнинг очилиши ва ёпилишини эслатган, албатта бу вақт аниқ бўлмаган. Илк ўрта аср даврида қуёшли ва сувли соатларни қуриш санъати фақатгина Византия ва Араб дунёсида мавжуд бўлган. Ғарбда булар жуда ҳам ноёб нарса бўлган ва йилномаларда араб халифаси Харун ар-Рашид Карл буюкка (728-814) мураккаб тарзда тузилган сув соатини юборганини алоҳида махсус таъкидлаб ўтади. Механик соатлар қачон пайдо бўлганини айтиш қийиндир, ҳар ҳолда 13 асрда улар мавжуд бўлган, чунки Данте бон урадиган ғилдиракли соатлар ҳақида сўз юритади. Маълумки, 1288 йилда Вестминестерда соатлар ўрнатилган эди. Биринчи механик соатлар фақатгина битта милларга эга эди, уларда фақат соат белгиланар эди, дақиқалар ўлчанмас эди. Бу механик соатларда моятник йўқ эди (моятник Галелей ихтиро қилган, соат механизмига нисбатан уни ўрта аср якунида қўллай бошлаганлар), соатлар аниқ бўлмаган. Улардан олдинги қуёш ва сув соатлари каби ғилдиракли соатлар нафақат вақтни ўлчаб берар эди, улар баъзида ҳақиқий механик театр асл бадиий асар бўлгандир. Масалан, 1354 йилга яқин даврда яратилган страстбург соатлари қуёш, ой, соат ва суткаларнинг қисмини кўрсатган, черков тақвими, байрамлари, пасха ва унга боғлиқ бўлгна кунларни белгилаган. Ярим кунда, яъни 12 да Биби Марям фигураси олдида 3 киши таъзим қилар эди, хўроз эса қичқириб қанотларини қоқар эди, махсус механизм вақтни бон уриб англатувчи кичкина цимбалани ҳаракатга келтирар эди. Ҳозирги пайтда Страстбург соатлрининг фақатгина хўрози қолган. Француз тарихчиси М.Блокнинг фикрича, ўрта аср даври инсони “умуман олганда, вақтга нисбатан бефарқдир”. Ўрта аср ҳаёт тарзининг бир хиллиги кечаги кунни доимий қайтарилиши ҳар бир инсонни табиий ритм билан узвий боғлиқлиги вақт замонавий ижтимоий онгга хос бўлган даражада ҳис этилмаслигига олиб келган. Вақт қадрият сифатида қимматли эмас эди, ва “вақт бу пул” принципи ўрта асрда умуман тушунилмас эди. Вақт қадрият бўлмагани сабаб уни асрамас эдилар. вақтни сўзнинг икки маъносида ҳисоблашмаган: биринчидан, ўлчов асбоблари ноёб бўлганлиги сабаб ҳисоблашмаган, иккинчидан, вақтни англанган сарф-харажатининг рационаллигини назарда тутган товарларни яратиш, капитализм давридагидек каби ҳаёт мазмуни деб эълон қилинмаган. 17 аср инсонининг нуқтаи назаридан вақт оқиб кетар эди, керак бўлмаган маросим ва байрамларга, узоқ мамлакатларга секин саёҳат қилиш, узундан-узун ибодатларга сарфланар эди. Аксарият ҳолларда вақт инсонларга зарар келтириб ишлатилар эди, бироқ бу бошқа давр эди, бу давр вақтни ўлчамас эди, у табиий вақтда, тонг, кун, туннинг алмашинувида яшаган. Албатта, буни мутлоқлаштириш керак эмас, феодал деҳқоннинг вақтини соатда эмас, балки кун чиқишидан, кун ботгунга қадар ўлчаган. Илк ўрта аср даврида вақтни ташкиллаштиришга ҳаракат қилган ягона муассаса черков эди. Черков вақти табиий вақтдан фарқланиб, гўёки унга қарама-қарши эди. Черков суткаларни табиий ҳодисаларга кўра эмас, балки ҳар куни ўз доирасини қайтарадиган ибодат вазифаларига мувофиқ бўлган. У вақтнинг тунни нг охирги қисмида қилинадиган ибодатдан бошлаб, кейин тонг отганида биринчи соат кейин эса учинчи соат, 6-соат ва 9-соатга бўлган, буларнинг ҳаммаси бир суткали ибодатнинг белгилари эди. Бироқ хизматларнинг номи, яъни 1-, 3-, 6-, 9-соатлар бизни адаштирмаслиги лозим, улар аниқ интервал суткаларнинг аниқ узунлигини белгиламаган, улар бир суткали ибодатнинг маълум босқичларини белгилаб берган, табиий циклнинг вақтига кўра, булар қиш, баҳор, ёз ёки кузда турли белгиланган. Аммо черков вақтнинг ўз ўлчовини моддийлаштира олди – у бон уриб вақтни белгилаган. Каноник черков соатлари уларнинг ички келишмовчилигига қарамасдан, ўзига табиий вақтни бўйсунтирган ташқи рамка бўлган. Улар алоҳида инсоннинг субъектив тажрибасидан юқори бўлиб, объективлик иллюзациясига эга бўлган. Бон уриб эълон қилинган вақт деҳқон ёки ҳунармандга тегишли бўлмаган, бу ташқаридан ҳукумрон синф томонидан унга мажбурий ўтказилган вақт эди. XIV асрдан бошлаб вақтни ҳисоблай бошладилар. Бонги бор механик соатлар тарқалиши билан суткани ўзаро тенг бўлган 24 соатга бўлиниши ҳақидаги тасаввур онгга кириб келади, дастлаб бу тасаввур ноаниқ ва мавҳум бўлган. кейинроқ афтидан, XV асрда янги тушунча дақиқа ҳам пайдо бўлади. Ўрта аср даври вақт худога тегишли ва шунинг учун сотилиши мумкин эмас деб ҳисобланган, бу асосда черков фоизларни олишга қарши чиққан: кредитор (қарз берувчи) фоизларни талаб қилиб ўзига тегишли мулк бўлмаган вақтни сотар эди. XIV асрда савдогар ва ҳунармандлар вақтни ўзларига тегишли бўлган қадрият сифатида англаганлар. Кредит операциялари кенг тарқалди ва “вақт савдоси” черков қарорларига қарамасдан кундалик ҳодисага айланди. Шу билан бирга иш кунини узайтиришга тенденция бошланди, эски цех мақомлари иш кунининг давомийлигини қатъий чеклаган, у табиий чегара қуёш чиқундан, қуёш ботгунга қадар ишлаш лозим бўлган. шағамларда ишлаш қатъиян манъ этиларди, бунда фақатгина энг қоронғу қиш ойларида рухсат ериларди. Бундай қоидалар маҳсулотнинг юқори сифатини сақлаб қолишга қаратилган бўлса, иккинчи тарафдан, рақобатни олдини олишга қаратилган эди. 12 ойнинг рамзлари ўрта аср даврида ижод қилган рассом ва ҳайкалтарошларнинг севимли мавзуларидан бири эди. Китобга қилинган иллюстрация ва эхромларнинг орнаментал безакларида инсон меҳнатининг тасвирлари сақланиб қолган, бунда ҳар бир саҳна у ёки бу ойнинг меҳнатини ўзига хослигини акс этади. XII асрдаги Веронадаги илоҳий Зенон черковининг деворларида бундай тасвирларнинг энг яхши намуналари учрайди. Тасвирлар жуда аниқ ва ҳар бирининг тагида ойларнинг номи кўрсатилган. Январь энг совуқ ой ва ўрта аср давридаги одамлар яхши исимайдиагн уйларда яшаб, яхши овқатланмасдан, юпқа кийинган ҳолда қишни ўтказганлар, шунинг учун январь ойи қўлларини оловда иситаётган, ўраниб олган инсон кўринишида намоён қилинган. Италияда февраль ойи табиатнинг уйғониш даври шунинг учун узунни кесаётган деҳқон февраль ойининг рамзидир. Март ғалати фигура билан ифодаланган, афтидан, бу шамолларни рамзи бўлган инсондир: оғзининг икки бурчагида турган 2та най чалаётган эркак. Апрель ойи бағри гулга тўла инсон рамзида кўрсатилган, бу баҳорнинг аллегорияси. Май ойи эса субутларни кийган, қуролланган чавандоз кўринишида берилган: бу ой ҳарбий юришлар, қуролланган ҳужумлар ойидир. Июнь ойи яна деҳқон фаолиятига қайтаради, унинг рамзи дарахтнинг устига чиқиб, меваларни еётган одам. Июль ойининг рамзи ўроқда буғдой ўраётган деҳқондир. Август ойи дурадгор оийидир, августнинг рамзи бўчкаларни ҳозирлаётган деҳқон, чунки узум ҳосилини еғиш вақти яқинлашмоқда. Сентябр ойининг тасвири жуда ҳам мураккаб: деҳқон узум шингилини бир қўлида узмоқда, елкасида узум тўла саватни кўтариб кетаётган бир пайтда бир оёғи билан вино тайёрлаяпти, италиялик деҳқонни фаолиятининг жуда ҳам кўплигини шу орқали ифодаланяпти. Октябрь ойи чўчқа боқиш вақти: деҳқон ҳайвонларни боқиб, уларга чўчқа ёнғоқ беряпти, бироқ бу ҳайвонларнинг боқилиши узоқ вақтни эгалламайди, ноябрь ойининг рамзи чўчқани сўйяётган деҳқондир, бошқа чўчқа тепага осилиб, дудланяпти. Ва ниҳоят, декабрь бизни яна совуқлар мавзусига қайтаради, деҳқон ўтин еғиш билан овора. Табиий тақвимга черков тақвими қарама-қарши бўлган, черков тақвими 2 та мустақил ташкил қилувчи қаторлардан иборат бўлган: кўчадиган ва кўчмайдиган байрамлардан. Кўчмайдиган байрамлар табиий қуёш тақвимида аниқ қайд этилган эди, масалан, 25 декабрда нишонланадиган “Рождество” байрами, балки бу байрам қуёшнинг қайтиши, яъни куннинг узайишига тўғирланиб нишонланиши тасодиф эмасдир. Бошқа кўчмайдиган, яъни куни аниқ бўлган байрамлар Исо масиҳнинг ердаги ҳаёти ва унга яқин бўлган шахсларнинг ҳаётини у ёки бу томонларини белгилаган. Бундан ташқари христиан черковининг илоҳларини хотираси ҳам шу тарзда нишонланган. Бироқ, кўчмайдиган байрамларга қарама-қарши тарзда кўчадиган байрамлар мавжуд бўлган, уларнинг асосида пасха байрами ётади. Бу ерда биз бу байрамни мураккаб генезиси ҳақида фикр юритмаймиз. Биз учун бу байрам дастлаб қадимги яҳудий ой тақвими билан нишонланганлиги ва бу анъана христианлик ўз яҳудий ўтмишидан воз кечганидан кейин ҳам сақланиб қолган. Махсус тамойилларга кўра, ҳисобланадиган пасха байрами қуёш йилининг турли кунларига тўғри келади, шунинг учун у кўчманчи ўзгарувчандир. Черков тақвимининг баъзи бир маълум воқеалари, масалан, рўза, 50 кунлик байрамлар пасха билан мутаносибликда ҳисобланганлиги сабаб ҳар хил кунларда нишонланадиган байрамларнинг сони ҳам кўп. Ўрта аср давридаги инсонни ўраб оладиган дунёси вақти каби зиддиятли иккиликда идрок этилар эди. Бир томондан, бу инсон билан ажралмас ҳолда боғланган органик дунё, яқин, тушунарли ва ўзининг дунёси бўлган. бошқа томондан эса, худо томонидан яратилган ва ташкиллаштирилган космос, у инсон тушуна олмайдиган иродага бўйсунган. Доимо қишлоқда яшаган деҳқон ва тасодифан унинг четига чиққанида ерни ўзиники, инсон билан боғлиқ буюм сифатида тушунар эди. Христианлар ери бу нафақат яйлов, узумзор, боғ, ҳайдаладиган ерларнинг содда сони эмас эди, бу оила ва инсонга тегишли бўлган мулк бўлиб, ривоятлар битта ерга эгалик қилиб, унда меҳнат қилган ва унга эга бўлган авлодларни тасвирини беради. Ер инсон орқали ўлчанади – ерга ишлов беришнинг муддати, қадамлар сони, бир кунда қанча ерга ишлов бериш билан ўлчанар эди. Ўрта аср ёзувчилари ер майдони чегарасини турли белгилар, яъни тош, ариқ, катта дарахт, йўл ва йўлак, буталар ёрдамида батафсил тасвирлаб беради. Бироқ улардаги вақт ўлчовининг ўрта аср меъёрлари каби ер майдонлари ўлчовлари аниқ эмас ва умумий маънога эга эмас. Ўрта аср давридаги инсоннинг ҳақиқий дунёси “ўз” дунёсига “ўзга дунё” қарама-қарши туриши билан тавсифланади. Образли тарзда бу иккилик ишлов берилган ер ва ўрмонни қарама-қарши қўйилишида ифодаланади. Ўрта асрда яшовчи инсоннинг дунёси чексиз ўрмонлар билан чегараланган. Бу ўрмонларнинг баъзи бир қисмларида ўзлаштирилагн маконлар бор, ўрта асрда хўжалик прогресси узоқ пайт ўрмонларни йўқ қилиб очилган ерларни ўзлаштиришдан иборат эди. Қишлоқлар бир-биридан ўрмонлар билан ажратилган эди, деҳқон ҳовлилари аксарият ҳолларда ўрмонларда йўқолиб кетар эди ва ҳеч кимнинг бўлмаган ери деҳқон жамоалари ёки феодал сенёрларнинг мулки соҳасига киритилган ҳудудларни бўлиб ташлар эди. Ўрмон ўз ичига барча хавф-хатарларни олган, ўрмонда тўда, отар ва экинларга хавф солувчи бўри ва бошқа йиртқич ҳайвонлар, ёввойи чўчқалар яшаган, ўрмонда йўловчиларга ҳужум қилувчи қароқчилар беркиниб ётади, ўрмоннинг энг ўтиб бўлмас чакалакзорларида эса сеҳиргар, маҳлуқ, ялмоғиз кампирлар истиқомат қилади. Ўрмон бу тамаддунни умуман дунёвий барча нарсани инкор этувчидир, шунинг учун тамаддуни инкор этувчи тарки дунё қилганлар ўрмондан ўзларига жой қидирадилар. Илоҳ, маъбудани бўри устидан ғалабаси ёввойи ҳайвонни роҳиб қўлга ўргатгани – типик агеографик сюжетдир, у инсон тасаввурида ғайритабиий илоҳни ғайритабиий ёввойилик устидан ғалаба ва тантанасини ифодалайди. Шу билан бирга ўрмон бу ов қилинадиган, асал еғиб терадиган, дарахт кўмирини топиб ёқадиган, чорвани боқадиган жойдир. Ўрта аср одамлари уй одамлари бўлишган. Маконликда доимийлик деган роҳиблар идеали роҳиблар этикаси чегарасидан анча узоқга тарқалган. Дайди ва кўчмачилар жамоага қарши унсур сифатида тушунилган. Инсон қаерда туғилган бўлса, шу ерда яшаши лозим эди. Аслида ўрта аср ҳам ҳаракатчан, ҳам ҳаракатсиз бўлган. ёлланма ишчи ва савдогарлар, ҳунарманд ва пилигримлар. Деҳқон в ароҳиблар барчаси очликдан ёки хўжайинни қаттиқ қўллигидан қочаётган бўлиб, барқарорликни бузар эди ва макондан ўтиб, шу билан бирга макон олдидаги қўрқувни ҳам бартараф этар эди. Аммо улар жуда секин юрар эдилар. Бир суткада атиги бир неча 10 км. босиб ўтиш мумкин эди, шунинг учун ҳам масалан, Флоренциядан Неопалга бўлган йўл 10-11 кунни ташкил қилар эди. Саёҳатни жуда секин қилар эдилар, бунинг сабаби нафақат ўрта аср вақтини тежамаслиги, балки транспорт воситаларнинг ёмонлиги ҳам. Баъзи бир жойларда римликлар барпо этган йўллар сақланиб қолган эди, улар авваламбор, пиёдалар учун мўлжалланган бўлиб, тош билан ишлов берилган эди. Бироқ уларнинг ҳолати қандай эканлигини айтиш қийин, чунки аксарият ҳолларда атрофдаги деҳқонлар бу тошларни ўйиб олиб, ўзларига уй-жой қурар эдилар. Карл буюк ўзи вақти-вақти билан йўлларни тозалаш ва тош билан қоплаш буйруқларини берар эди, бироқ бу буйруқлар афтидан, императорнинг назарда тутилган саёҳатлари туфайли вужудга келган. Ўрта асрда катта дарёлардан римликлар қурган кўприклари бузилган эди, янгилари эндигина қурила бошланган эди. Карл буюк даврида Дунай орқали Понтон кўприги қурилган эди, бироқ аслида ундан ҳеч ким фойдаланмас эди. Майнц қирғоқларида римликлар қурган кўприкнинг тош қисми сақланиб қолган, қолган қисми ёғочдан бўлган ва 813 йилда уни ёқиб юборишган. Ўрта аср тарихчилари келтирган сабаблари қизиқарлидир, улардан бири шаҳар аҳолиси кўприкни хавфсизлик мақсадида ёқиб юборганлиги, бу бошқа қирғочдан қароқчиларни ўтиб келишидан қилиндҳган тўсиқ эканлигини айтади. Бошқа тарихчилар эса, кўприкни сувдан юкларни олиб ўтувчилар тўловни ошириш мақсадида ёқиб юборган деган фикрдалар. Қандай бўлмасин, узоқ йиллар давомида кўприк тикланмади. XII асрда кўприкларни қуришда жонланиш кузатилади. 1135-1146 йиллар ичида Регенсбург ёнида Дунай орқали кўприк барпо этилди, Рейн устидан қурилагн базел атрофидаги кўприк 1225 йилда қурилган бўлсада, ёғоч эди. Аксарият ҳолларда кичкина дарёлар устидан кўприклар қурилган, улар одатда, ёғоч бўлиб, шу даражада мустаҳкам эмас эдики, улардан арава ҳам ўта олмас эди. Шимолий Италияда тош кўприкларни қуриш яхшироқ ҳолатда эди, афтидан, бу ерда Рим анъаналари сақланиб қолган. Ўрта аср Европанинг транспорт воситалари ҳам ёмон бўлган, шунга мувофиқ, ахборот ҳам жуда секин ва ноаниқ бўлган. Рим империясининг йўлга қўйилган почта алоқаси империя билан йўқ бўлди. Албатта, эрта ўрта аср давлатлари вақти-вақти билан ўз фуқаролари ёки қўшниларига нома ва мактублар юборишган, бу мақсадда ҳамма жойда канцеляриялар ҳам бўлган. шахсий ёзишмалар йўқ бўлмаган, маълумки, Карл буюк роҳибаларга ишқий номаларни жўнатишни таъқиқлади. Аммо мунтазам почта йўқ эди – хат, нома ва янгиликларни элчилар, чопарлар, аксарият ҳолларда тасодифий одамлар етказар эдилар. 960 йилда венециялик Петро IV Кандиано барча венецияликларга Ломбардия, Бавария, Саксония ва бошқа ҳудудлардан Константинополга хатларни юборишни таъқиқлади. Истисно фақатгина элчихона иши билан кетаётган расмий шахслар учун қилинди. Петро IV Кандианонинг буйруғидан одатда хатлар расмий каналлар орқали эмас, балки хусусий шахслар орқали етказилганлиги кўриниб туради. Ахборотни етказишга, хаттоки энг муҳим воқеалар ҳақидаги ахборотни етказишга ойлар кетар эди. 1189 йилнинг июнида Фридрих Барбароса III императори (1152-1190) салиб юришига кетган ва ўрнига ўғли Гендрихни қўйиб кетган. Фридрих Барбароса ўғлига биринчи хатини Адрианополдан 19 ноябрда юборган, Гендрих эса бу хатни кейинги йилнинг мартида олган. Фридрих Келикиядаги Салефа номли тоғ дарёсида 1190 йилнинг 10 июнида чўкиб ўлади, бу ҳақдаги хабар Германияга 4 ёки 5 ойдан сўнг етиб боради. Почта алоқасини ривожи учун яна бир тўсиқ бу умумий саводсизлик эди. Карл буюкнинг географи бўлган Эйенгар император ҳаётининг охирида ёзув ва ўқиш санъатини ўрганишга киришганини ва уйқусиз тунларда ҳарфларни ёзишга ҳаракат қилгани ва шунга қарамасдан, ёзишни ўргана олмаганини хабар қилади. XI асрнинг 2 ярмида яшаган германиялик император Генрих IV тарихчиси эса, император ўзи юборилган хатларни ўқиши ва тушуна олиши даражада саводли бўлганини ҳурмат билан таъкидлайди. Ўрта аср давридаги “Парсифал” эпосининг муаллифи Вольфрам Фон Эшонбах саводсиз бўлганлиги, Хартман Фон Ауэ эса “Бечора Гендрих” поэмасини “бир пайтларда рицар бор экан, у шу даражада илмли эканки, китоблар ўқий оларкан” деган сўзлар билан бошлаши ажабланарлидир. Афтидан, XII асрда хатларни ёзиш жадаллашади, бутун Европада уларни лотин тилида ёзишган, немис тилида ёзилган бизга маълум бўлган биринчи хат 1305 йилда ёзилган. Черковларда хизмат қилиш ва маданий алмашинув учун умумий тилнинг мавжудлиги бутун Ғарбий Европани бўлмасада, ҳар ҳолда унинг ҳукумрон синфининг бирлашишига кўмаклашган. Ўрта аср Европаси ўзининг иқтисодий тарқоқлигига қарамасдан, бирлик, яхлитлик иллюзиясини қўллаб-қувватлаган. Хат зарур ахборотни назарда тутган бўлса, китоб инсоният тўплаган билимларни етказиб берган, у ижтимоий жамоа хотира вазифасини ўтаган. Ўрта аср китоби қўлёзма китобдир, китобларни нашр этиш XV асрнинг ўртасида пайдо бўлган. Ўз кўриниши ва материалига кўра ўрта аср китоби антик китобдан кескин фарқланган. Қадимда китоб папирусдан ўрам сифатида бўлса, ўрта асрда қўлёзманинг асосий шакли пергамент кодекси бўлди. Қиммат ва чиройли китоб ноёб нарса эди, китоблар одатда катта манастрларда сақланган, манастрлар баъзида ўз скрипториялар, яъни кўчирувчиларнинг устахонасига эга бўлган, баъзи ҳолларда китоблар қиролларнинг саройларида сақланган. Саводсиз ва қашшоқ бўлган аҳолининг аксарият қисми учун китоб катта бойлик эди, улар уни фақатгина диний маросим ёки тантаналарда кўришган, ҳаддан зиёд ҳурмат-иззат қилишган ёки қўрқишган. Китобларда, яъни инжилларда қасам ичишган. Университетларнинг ривожланиши китобни черков, манастр чегараларидан чиқиши ва хусусий бўлмасада, ижтимоий шаҳар тарзининг предметига айланишига имконият берди. Афтидан, XIII асрдан бошлаб, одамлар кўпроқ ўқий бошладилар ва айнан шу асрда Европада кўзойнаклар пайдо бўлди. Ахборотни тарқалишининг секин-тезлиги, аниқ эмаслиги, китоблардан фойдаланишнинг қийинчилиги буларнинг барчаси аҳоли яшайдиган дунёнинг чегарасини торайтирган. XII асрда яшайдиган француз ва инглиз учун нафақат Бағдод, балки Константинопол сеҳрли шаҳардек туйиларди, Ҳиндистон ва Африка эса афсонавий мамлакат эди. Коинот, ернинг узоқ чегаралари ҳақидаги тасаввур кузатувлар натижасида эмас, балки черков томонидан буюрилган ва давлат ҳимоялайдиган умумқабул қилинган меъёрларга мувофиқ китоб ва оғзаки ривоятларга кўра шаклланар эди. Ўрта аср географияси Ойкуменани, яъни инсоният истиқомат қиладиган ҳудудни 3 қисмга Европа, Осиё ва Африкага бўлган, бунда бу географик бўлиниш диний бўлиниш билан мураакаблаштирилган. Европа христианияси қитъаси сифатида ҳисобланса, Осиё ва Африка маъбудлар, ислом, динсизлик, худога ишонмаслик ҳудуди сифатида тушунилар эди. Ўрта аср макони иерархиялаштирилган эди ва бу макон даражалари иерархияси этик баҳо билан бўялар эди. Макон эзгу ёки ёмон бўлиши мумкин эди. Ўрта аср макон ўлчамида жаннат ва Қуддас шаҳри кўчманчилар яшайдиган чўл ёки бўриларга тўла ўрмонлардан кўра бошқа баҳога эга эди. Коинот иерархияси илоҳий мавжудотлар иерархиясига мувофиқ бўлиб, ўрта аср инсонининг онгида синёр – вассал муносабатларининг ижтимоий-сиёсий иерархияси билан мустаҳкам боғлиқдир. Макон иерархияси осмон (жаннат) ва ер ости (жаҳаннам) қарама-қарши қўйилишида ифодаланган. Данте ўзининг илоҳий комедиясида жаҳаннам доираларини турли макон даражаларида жойлаштиради. Иблисга ҳаракат бу пастга тушишдир, шу билан бирга “иаков” зинапояси тупага олиб боради, аммо қуйи маконнинг эгалари ер, яъни инсоний дунёдан ажратилмагандирлар, улар тўхтовсиз инсон дунёсига кириб, унинг гуноҳкор аҳолисига таъсир қилиб, уларни тепага олиб чиқувчи тўғри йўлдан пастга йўналтиришга ҳаракат қилади. Иблис илк ўрта аср давридаги тасаввурларда катта рол ўйнамаган. Француз тарихчиси Ж.Легоффнинг сўзларига кўра, иблис феодал жамиятининг маҳсулидир, ҳар ҳолда бу афсонавий образ (албатта, у анча олдин вужудга келган, бироқ айнан XI асрдан бошлаб кенг тарқалган) феодал тушунчаларнинг тизимига яхши киритилган. Бу образ сотқин, содиқ бўлмаган вассалнинг рамзига айланди, шунинг учун ҳар қандай ёвузликнинг ибтидоси ва аъзоси ҳисобланади. Иблис ва унинг қўшинларининг ранги қора, бу ранг йўқ қилувчи, ўлдирувчи рамзга айланади. Ўрта аср давридаги инсон ўзининг эзгу томонларига, худонинг неъматига таянмаган ҳолда ўзини магия, сеҳр қўлига топширган. Бу сеҳр-жоду инсонни ҳақиқий ва ғайри табиий хавфлардан ҳимоялашга мўлжалланган.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish