1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


-Маъруза. Рим цивилизациясининг вужудга келиши, гуллаб-яшнаши ва барбод бўлиши



Download 0,81 Mb.
bet36/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#116851
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44
Bog'liq
2 5447388776219282156

8-Маъруза. Рим цивилизациясининг вужудга келиши, гуллаб-яшнаши ва барбод бўлиши.
Режа:
1. Римни буюкликка ва барбод бўлиш йўли.
2. Жаҳон фуқароси бўлган Адрианнинг абадий орзуси.
3. Тошдаги мерос.


1. Римни буюкликка ва барбод бўлиш йўли.
Эр. 410 йилида Аларих бошчилигида Вестботлар томонидан Римни талон-тарож қилганларидан бошлаб, Рим ва унинг форуми доимо барбод қилинди. Италияни забт этган Остготларнинг қироли Теодори қадимги пойтахтни сақлашга қарор қилди ва ушбу қиролнинг ҳукмдорлиги пайтида эр. 489 йилидан 526 йилигача шаҳар яхши ҳолатда сақланди. Бироқ асрнинг ўртасида шаҳар учун жанг қилган Византиялик ва Осготларнинг қўшинлари Римни харобага айлантирдилар. Қудратли давлат бўлган аммо ҳозирда кучсизланган Рим барбод бўла бошлади, бироқ эр. 800 йилида ҳам забт этилган шаҳар шундай катта аҳамиятга эга эдики, бу шаҳарда Франкларнинг қироли Карл буюкнинг тож кийиш маросими бўлди. Карл буюкнинг даврида Римга зиёратга келган сайёҳлар “Таркидунё қилганнинг йўлномаси” номи остида маълум бўлган қадимги Манускриптида тасвирланган кўплаб ёдгорликларни кўришлари мумкин эди. Бу ҳужжат Швейцариялик роҳиб томонидан 4 асрда яратилган шаҳар харитаси асосида ёзилган. Аммо 9 асрнинг бошида бўлган ер зилзилалари кўплаб ҳайкалларни бузди, харобалар эса қолдиқлар остида қолиб кетди ва ўтмишда буюк бўлган ёдгорликларнинг ёзуви кўринмай қолди. Кейинги йилларда сарой, черков ва бошқа биноларни барпо этганлар, Римнинг қадимий буюклиги хазинасини ташкил қилган барча нарсани, яъни устун, ҳайкал, темир дарвозалар, тилласув юртилган ва бронза черепицаларни ишлатдилар. Минглаб архитектура унсур ва ҳайкаллари оҳак олиш учун ёқиб юборилган. Европадаги Наполеон юришлари бу Римни французлар томонидан яна талон-тарож қилиниши. Французларнинг ўзлари шаҳарнинг археологик тадқиқотларига асос солдилар. Император даври ёдгорликларини излашга барча кучларни ташладилар, форум тозаланди. 1898 йилда италиялик археолог Жакома Боник жиддий қазилмаларни бошлади: қадимги форумни қоплаб олган қатламлар бирин-кетин олиб ташланди, биринчи қатламгача етиб боришди, бу мил.авв. 6 асрда тўкилган шағал эди. Жакома Боннинг сирли қолдиқларни топди ва буларда кўплаб Рим муаллифлари томонидан тасвирланган қора тошни таниди. Қора тош бу архаик лотин тилида матни ёзилган тош стеладир, у қора мармар билан қопланган. Мил.авв 6 асрда қилинган ёзувнинг биринчи сатрлари шундай гаплардан иборат: “Кимда-ким шу жойни харом қилса, ер ости дунёнинг руҳларига топширилсин, кимда-ким уни ифлос қилса, қонунга кўра, қирол уни мулкидан маҳрум этади”. Замонавий олимларнинг фикрича, пайдо бўлишининг илк пайтиданоқ форум илоҳий ва тегилмайдиган жой бўлиб, Римнинг муқаддас маркази бўлган, аммо варварлар ва қароқчилар авлодида қилинмагани Римликлар ўзлари қилмоқчи эдилар. ХХ асрнинг 20 йилларида диктатор Бенито Мусолини ўз режимини императорлар давридаги Римнинг давоми деб эълон қилди ва Август, Цезарь ва Траяннинг форумларини қазишга буюрди. Бироқ бу ҳаракатларнинг барчаси императорлар форуми деб номланган янги кўчани қурилиши билан тугади. Автомобилларнинг оммаси абадий шаҳарнинг кўчаларида транспортнинг баланд шовқинига сабаб бўлди, вебрация ва газлар туфайли ҳеч нарса билан ҳимояланмаган ёдгорликлар ёрила бошлади. 1978 йилда император файласуф Марк Аврери шарафига қўйилган катта устуннинг қолдиқлари ағдарилиб тушди. 1981 йилдан бошлаб, Римнинг қадимги кўчаларида транспортнинг юриши таъқиқланди. Аста-секин тадқиқотчилар қадимги абадий шаҳарни биноларини ҳақиқий қиёфасини тиклашга муваффақ бўлдилар. Мил.авв. 8 йилда томи сомондан бўлган бир нечта уйлардан иборат бўлган Палата қирида жойлашган италиянча қишлоқ Рим деб аталар эди. 500 йил ичида бу қишлоқ Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Европанинг катта қисмини ўзига бўйсунтирган давлатнинг пойтахтига айланди. Рим ўз номини ўзининг афсонавий асосчиси Рому шарафига олган бўлиб, ўз қўшнилари грек ва этрускларнинг анъаналарини мерос қилиб олди. Шу билан бирга у шаҳар характерига эга бўлган ва нафис бўлган ўз маданиятини вужудга келтирди. Римнинг таъсири энг узоқдаги империя ва ҳукуматларни қамраб олди: барча жойда бетон ва мармардан шаҳарлар барпо этилди ва буюк пойтахт кўплаб ойналарда акс этилгандек бўлди.
Римни буюкликка бўлган йўли қандай экан? Тадқиқотчилар Рим ривожида 8 даврни аниқлашди: 1. Мил.авв. 753-509 йил, бу пайтда шаҳарнинг асосчиси Рому ўзига маслаҳатчи сифатида 100 шаҳар қарияси, оқсоқоли, яъни патрициларни танлаб, сенат ташкил қилди. Ромудан сўнг ҳукмронлик қилган Нума Помпилий бир қатор диний анъаналарни ўрнатиб, коҳинларни уларга жавобгар қилиб, римликларга қалендарь, тақвим берди. Ундан кейинги подшоҳ Тулл Гостилий сенат мажлислари учун махсус бино Курияни барпо этди. 4- подшоҳ Анк Марци эса Ти 1 устидан биринчи ёғоч кўприкни барпо этди. Кейинги 3 подшоҳ этрукслардан эди, улар даврида Рим гуллаб-яшнай бошлади, Юпитер, Юнона, Минерва ва шаҳарнинг 3 илоҳий ҳомийсининг эхромлари барпо этилди. Биринчи этрукс подшоҳи Таркавий 1 35 йил давомида ҳукмронлик қилди, унинг ўрнига келган Сервий Туллий катта қўшинни ташкил қилиб, унда темир интизомни киритгани билан шуҳрат қозонди. Мил.авв. 509-264 йиллар илк республика даври. Мил.авв.509 йилда Патрицийлар мағрур Тарквиний этрукс подшоҳини исён кўтариб, олиб ташлашди ва республикага асос солишди. Подшоҳ ҳукуматини бекор қилиб, улар консул лавозимини таъсис этишди: шаҳарни ҳар йили қайта сайланадиган 2 та консул бошқарди. Мил.авв.445 йилда плебейлар патрицийлар билан никоҳ тузиш ҳуқуқига эга бўлди, бироқ уларни сенатга барибир ҳам қўймадилар, шунинг учун улар ўз кенгаши ва ўз халқ трибунларини сайладилар. Рим этруксларни кейин эса келтларнинг ҳужумига қарши чиқа олдилар, улар мил.авв.390 йилда шаҳарни талон-тарож қилдилар. Бундан сўнг Рим латцининг бошқа шаҳарлари билан бошқа ҳужумлар бўлиш ҳолатини назарда тутиб, ҳарбий битим туздилар. Иттифоқдошларнинг ёрдамига таянган Рим этрукс ва келтларни кейин эса саммитларни ўзига бўйсунтирди, бундан сўнг эса Жанубий Италия ва Сецилияда юнон калонияларини эгаллаб олди.
Мил.авв. 264-146 йиллар ўрта республика: мил.авв. 264 йилда Рим ўзига бутун Апенин ярим оролини бўйсунтириб 100та кемадан иборат флотни қуриб, Шимолий Африкадаги Карфагенга қарши ўзининг биринчи урушини бошлади, бу уруш Пуна урушлари деб номланди. Иккинчи Пуна уруши даврида Рим машҳур архаген қўмондони Ганибални мағлубиятга учратди. Учинчи пуна уруши ғалаба келтирди. Мил.авв. 146 йилда Рим Парфогенни йўқ қилди. Бундан сўнг Рим Шарққа юриш қилиб, Сурия ва Макидонияни талон-тарож қилди ва эллинлар дунёсининг Ғарбий қисмини эгаллаб олди. Мил.авв. 146-31 йиллар кечки республика: Рим, Испания, Шимолий Африка, Яқин Шарқда ўзининг ҳукмдорлигини мустаҳкамлайди, аммо Римнинг ўзида шу пайтда ер ислоҳоти учун халқ ҳаракати бошланди, унга ака-ука Гракхлар бошчилик қилди. Ҳаракат олий қатламлар томонидан бостирилди ва ҳукумат бургутнинг тасвири герби бўлган ҳарбийларнинг қўлига ўтди. Ҳарбий қўмондонларнинг ҳукмдорлиги бу диктатура даври эди. Диктаторлардан биринчиси Гаймарий 7 маротаба консул этиб сайланди, у Рим қўшинини темир интизомли профессионал армияга айлантирди. Гаймаридан сўнг Сула диктарор бўлди, ундан сўнг буюк Помпей ҳукмронлик қилди, у мил.авв 63 йилда Қуддусни забт этди. Помпейни ўрнига унинг рақиби Юлий Цезар келди, у фитначилар томонидан ўлдирилди. Рим устидан ҳукумат Цезар иттифоқдошларининг Триумвиратига ўтди. Мил.авв. 31 йилдан мил. 68 йилга қадар илк империя даври бўлди, Триумвират аъзолари ўртасида, яъни Марк АНтоний, Эмиль Лепит ва Цезарнинг сақлаб олган ўғли Октавиан ўртасида муросасизликлар бошланди, ундан Октавиан ғолиб бўлиб чиқди. Бу ғалаба ўймакор геммада адабийлаштирилди. Октавиан ўзини август деб номлади, ундан сўнг 4 император ҳукмронлик қилди, улар барчаси унинг қариндоши эди. Улардан бири мил. 43 йилда Британияга ҳужум қилган Клавдий эди. 21 йилдан сўнг Римда ёнғин бўлди, ўша даврда ҳукмронлик қилган Нерон ёнғиннинг сабабчилари сифатида христианларга қарши тадбирлар уюштирди. Мил. 66 йилда Иудиядаримликларнинг зулмига қарши исён кўтарилди, 2 йилдан сўнг испаниялик Легат Голба Неронга қарши исёнга бошчилик қилди. Нерон ўзини ўлдирди, Голба эса ўзини император деб эълон қилди. Мил. 68 -235 йиллар - империянинг гуллаб-яшнан даври бўлди. Ҳарбий қўмондонлар Голбага қарши фуқаро урушини бошлаб, уни ўлдирдилар. Урушни Огон бошлади, Вителли эса Голба устидан ғалаба қозонди. Аммо Иудеядаги урушдан қайтган Веспасиан императорлик ҳокимиятини ўз қўлига олди, 70 йилда унинг ўғли Тит Қуддусни эгаллади, сўнгра унинг ўрнига укаси Домициан келди, ундан сўнг Траян ва Андрианлар ҳукмронлик қилдилар, кейин эса Антонин ва Северлар сулоласи ҳукмронлик қилди. Бу пайтда Римдла тинчлик ва фаровонлик даври ҳукм сурди: империянинг майдони энг катта бўлган давр эди, римликлар кўплаб ажойиб иншоотлар, яъни Тит термалари, Флави амфитеатри, Траян форуми, Пантеон ва Каракалла термаларини барпо этдилар. Милодий 235 – 305 йиллар империя барбод бўлиши даври. Рим 2 талофот: ичидан емирилиши ва ташқаридан ҳужумлар сабабли кучсизланди. Милодий 638 йилда Афина Коринфи ва Спарти готлар томонидан қўлга олинди. Кучли ҳукмдор йўқ эди, христианлар яна зулм остида қолдилар, аммо император Диоклетиан ислоҳотлар ёрдамида тартиб ўрната олди. У ҳокимият 2 та кучли етакчига тегишли бўлиши керак деб ҳисоблаб, империяни 2 қисмга Шарқий ва Ғарбий қисмга ажратди. Милодий 305-565 йиллар Ғарбнинг барбод бўлиши: рақиблар устидан ғалаба қозонган Костантин буюк ягона ҳукмдорга айланди. У христианликни қабул қилиб, янги пойтахт Константинополни барпо этди. Унинг вафотидан сўнг империяда икки ҳукмронлик бошланди. 363 йилда форслар Месопотамияни забт этдилар, Рим қўшинлари Шимолдан варварларнинг ҳужумига қарши чиқишга ҳаракат қилдилар. 410 йилда Рим Алорих бошчилигида готлар тоомнидан талон-тарож қилинди. Вандаллар Галия ва Испанияни қўлга олдилар, Шимолий Африкада ўз қиролликларига асос солдилар, 455 йилда эса Римни тамоман талон-тарож қилдилар. Бунлар Аттила бошчилигида Италия ва Галияга тахлика солдилар, кейин эса Дунайга қайтдилар. Охирги Ғарбий император Рому Августу 476 йилда мағлубиятга учради ва Италияга Остготларнинг қироли Теодорих эгаллик қила бошлади, Шарқий империя 1453 йилга қадар мавжуд бўлди.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish