1-мавзу. Боғловчи моддалар р е ж а


Шлак ишқорли боғловчи моддалар



Download 4,31 Mb.
bet59/68
Sana21.04.2022
Hajmi4,31 Mb.
#568309
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   68
Bog'liq
3-Боғловчи моддалар ММ

Шлак ишқорли боғловчи моддалар
Гранулланган домна шлакларни ишқорлар, масалан NаОH, КОH шунингдек, кучсиз кислоталарнинг ишқорли тузлари (ишқор, сода, суюқ шиша) киритиш билан ҳам фаоллаштириш мумкин. В.Д.Глуховский ва бошқаларнинг тадқиқотлари асосий ва кислотали домна шлаклари асосида юқори мустаҳкамликка эга бўлган шлак ишқорли бетонлар олиш мумкинлигини кўрсатади. Бу боғловчи моддаларнинг асосий компонентлари ишқорларнинг сувли эритмаси билан биргаликда майдалаб туйилган гранулланган домна шлакидир. Нордон шлакларда сувда эрувчан кам модули шиша 1,2 – 1,25 ишлатиши тавсия этилади. Сода ва сода – ишқорли моддалар зичлиги 1,14 – 1,16 кг/л бўлган 15% сувли эритмалар кўринишида қўшилади.
Бу боғловчини қотиши шлакли шишани гидроксил ионларни таъсирида паст асосли гидросиликатлар (ССН(В) ҳосил қилишига асосланган. Нормал шароитда қотишида унинг мустаҳкамлиги 20 – 25 МПа тенг. Буғлатилишда 8–12с давомида 90 –950С ҳароратда мустаҳкамлиги 35–60МПани ташкил этади. Боғловчини мустаҳкамлиги шлак, ишқорли компонент сарфи ва хоссасига боғлиқ бўлиб ошиши мумкин. Бу боғловчи модда қурилишни ҳар хил соҳасида қўлланиши мумкин.
1956-йилдан бошлаб гипс-цемент-пуццолан боғловчи материаллари республикамиз қурилишларида муваффақиятли ишлатилиб келинмоқда.
Сульфат шлакли цемент
Бу гидравлик боғловчи мода, унинг таркиби 80-85% шлакдан, 10-15% ангидриддан ёки гипс тошидан портландцемент клинкери 5%гача ёки 2%гача оҳакдан иборат. Унинг ишлаб чиқариш учун таркибидан 10-20%гача Al2O3, MgO 3% дан кўп бўлмаган асосий шлаклар қўлланилади. Шлакларни фаол сульфат қўзғатгичи бу – ангидриддир. Ишлаб чиқариш технологияси қуйидагилардан иборат:
-хом-ашёвий моддаларни омборларга жойлаштириш;
-шлакни майдалаш, қуритиш, клинкер ёки оҳакни, ангидритни майдалаш;
-тайёр компонентларни ўлчаш;
-барча компонентларни тегирмонда туйиш;
-тайёр маҳсулотни омборга жўнатиш;
Цементни №008 элакда қолдиғи 1-3% қолгунча майдаланади. Қотишида биринчи навбатда СаSO4 билане таъсирлашади ва СаО концентрацияси ортиқ миқдорда бўлганда эттрингит тузи юзага келади. Кейинги муддатларда кальций гидросульфоалюминатни паст сульфатли кўриниши юзага келади ва мустаҳкамлигини ўсиши гидросиликатлар, гидроалюминосиликатлар ҳисобига ортади.
Хоссалари:
зичлиги 2,9-3,1 г/см3;
ҳажмий оғирлиги: сочилувчан ҳолатда 900-1000 кг/м3, зичлантирганда 1500-1650 кг/м3;
сувга талабчанлиги 50-65%;
тутиб қолиш муддатлари: бошланиши 30 минутдан олдин эмас, охири 12 соатдан кеч эмас;
сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги 300-400 кгс/см2.
Бу цемент юмшоқ сульфат сувлари таъсирига чидамли.
Қўлланилиши: улкан бетон ва йиғма темир бетон конструкциялар, ер ости, сув ости, иншоатлар.

Download 4,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish