1-mavzu: Birjalarning iqtisodiy mohiyati



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/62
Sana12.07.2022
Hajmi0,63 Mb.
#782978
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   62
Bog'liq
2 5256097641594361499-конвертирован

11.2. Валюта курслари 
Валюта курси бу – нисбий қиймат (хорижий валютанинг миллий 
қиймати) эканлиги сабабли иқтисодчилар унинг ўзгаришларини олдиндан 
айтиб берар ва тушунтирар экан, мамлакат иқтисодиётини ҳам, мамлакат 
ҳудудидан ташқаридаги иқтисодиётни ҳам эътиборга олишлари лозим. 
Масалан, иена АҚШ долларига нисбатан ўсиши мумкин, чунки АҚШда фоиз 
ставкалари пасайтирилган, Япониянинг ўзида эса ҳеч нарса ўзгармаган. 
Валюта курслари ҳаракати товар ва хизматлар бозоридаги нарх ҳаракатидан 
кўра кўпроқ бошқа молиявий воситалар бозоридаги нархнинг ҳаракатига 
ўхшаб кетади. Бу акциялар ва қимматли қоғозлар курси каби «олдинга 
қарайдиган» нархлардир. Бу шуни англатадики, бугунги валюта курси эртага 
рўй бериши мумкин бўлган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб 
чиқилган. Мана шунинг учун ҳам валюта курсини олдиндан айтиб бериш 
қийин. Валюта курси одамларнинг рўй бериши мумкин бўлган вазият ҳақида 
қандай ўйлашига ҳам, уларнинг муайян вазиятда нима қилишига ҳам бир 
хилда боғлиқ бўлади. қуйида келтирилган омиллар валюта курсига тез таъсир 
кўрсатади. 
Валюта курси бу – олди-сотди битимларида бир мамлакат пул 
биригининг бошқа мамлакат пул бирлигида ифодаланган нархидир. Бундай 


нарх эркин бозор шароитларида белгиланган валютага талаб ва таклифдан 
келиб чиққан ҳолда ёхуд мамлакат ҳукуматининг ёки унинг бош молия-кредит 
органи, одатда марказий банки томонидан қатъий тартибга солинадиган қарор 
билан белгиланиши мумкин. Валюта қиймати асосан валюта курсининг 
фақулодда ошиб кетишига йўл қўймасликка интиладиган молия-кредит 
органлари раҳбарлиги остида эркин бозор кучларининг ўзаро алоқалари 
орқали белгиланади. Валюта курси шаклланишининг бундай шакли баъзида 
«ифлос сузиш» деб аталади. 
Хорижий валюталарнинг миллий валютадаги курсини белгилаш 
валюталар котировкаси деб аталади. Турли банклар амалиётида икки хил 
котировка: тўғри ва тескари котировка қўлланади. Тўғри котировкада 
хорижий валютанинг қатъий белгиланган маълум бир қисми миллий пул 
бирликларида ифодаланади. Буюк Британия ва қисман АҚШда қўлланадиган 
тескари котировкада миллий пул бирлиги хорижий пул биликларида 
ифодаланади. Валюта операцияларини амалга оширувчи банклар валютани 
турли курсларда сотиб олади ва сотади. Банклар хорижий валютани миллий 
валютада сотадиган курс (хорижий валютада тўлов ҳужжатлари) сотувчи 
курси, харид қиладиган курс эса – харидор курси деб аталади. Улар ўртасидаги 
фарқ банкнинг валюта операциялари бўйича файдасини ташкил қилади. 
Тўлов ҳужжатлари бўйича телеграф ўтказмаси валюта курси, почта 
ўтказмаси валюта курси, векселлар валюта курси, чеклар, банкноталар валюта 
курси фарқланади. Илгари, ҳалқаро ҳисоб-китобларда асосий тўлов воситаси 
бўлиб ўтказма вексель (тратта) хизмат қилган пайтларда, валюта курси 
векселли деб аталган ва хорижий валютадаги ўтказма векселнинг бирон 
мамлакат милий валютасидаги нархини ифодалаган. Ҳозирги пайтда деярли 
барча валюта ҳисоб-китоблари банклар орқали телеграф ўтказмалари йўли 
билан амалга оширилмоқда. 
Айрим мамлакатларнинг валюта бозорларида хорижий валюталарнинг 
миллий валютага нисбатан курсидан ташқари кросс-курслар, яъни хорижий 
валюталарнинг бир-бирига нисбатан курслари ҳам белгиланади. 
Кросс-курслар бу – икки хил валюта ўртасидаги нисбат бўлиб, уларнинг 
учинчи валютага нисбатан курсидан келиб чиқади. Масалан, агар Лондон 
банки Германия маркаларини АҚШ долларига сотадиган бўса, кўриниб 
турибдики, у кросс-курслардан фойдаланади. 
Жаҳон бозоридаги операцияларда кўпинча АҚШ доллари билан кросс-
курслардан фойдаланилади, чунки АҚШ доллари нафақат асосий захира 
валютаси, балки кўплаб валюта операцияларида битимлар валютааси ҳам 
ҳисобланади. Масалан, француз франкларини ФРГ маркалари учун сотиб 
олувчи дастлаб француз франкларини долларга, сўнгра долларни ФРГ 
маркасига сотиб олиш франк ва марка ўртасидаги котировкани топишдан 
осонроқ бўлади. Табиийки, Парижда ёки Франкфуртда француз франкининг 
ФРГ маркасига нисбатан (ёки аксинча) курини белгилаб берадиган банклар 
мавжуд. Бироқ чекланган бозор шароитларида бундай махсус хизматлар учун 
банклар ўз котировкасига маржа18 киритиши мумкин. 


Албатта, агар ФРГ маркалари учун француз франкларини сотиб олувчи 
харидор харидни АҚШ доллари воситачилигисиз ҳам амалга ошириши 
мумкин, бу операция қўшимча харажатларга олиб келмайди. У иккита битим 
ўрнига битта битимни амалга ошириш ҳисобига тежаб қолишдан ташқари, 
рискка учрамасликка ҳам имкон беради, чунки турли ҳамкорлар билан иккита 
конверсия операциясини амалга оширишнинг имкони йўқ. 
Шунингдек, валюта курси операциялар якунланмасдан олдин ўзгариш хавфи 
ҳам мавжуд, шунда ҳамкорлардан бири учун битимнинг баҳоси жуда катта 
бўлиши мумкин ва сотувчи учун уч-тўртта битим ўтказиш зарурати вужудга 
келади. 
Ҳар қандай кросс-курсни исталган пайт хорижий валюталарнинг миллий 
валютага нисбатан курсидан ҳисоблаб чиқиш йўли билан осонгина олиш 
мумкин.
Битта валютанинг турли бозорлардаги курслари эса унчалик бўлмасада, 
фарқ қилади, бу уларнинг валюта арбитражи асосида доимий тексиланиши 
сабабли рўй беради 

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish